Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги ПҚ-268-сон «Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сон «Спорт соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон буйруғи (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 612-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-банди
бешинчи хатбошисидаги «олимпия захиралари коллежлари» деган сўзлар «олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.