toggle_night_mode
Ҳужжат 13.10.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
«Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 8 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2730-1]
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 92-сон «Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2730, 2015 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 46-сон, 589-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказий банк, Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 19 сентябрь,
289-сон
Келишилди:
Ташқи ишлар вазири Б. САИДОВ
2025 йил 18 сентябрь
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2025 йил 8 сентябрь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИКОВ
2025 йил 6 сентябрь
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
2025 йил 3 сентябрь
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
2025 йил 29 август
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 19 сентябрдаги 289-сон буйруғига
ИЛОВА
«Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
номидаги ва 1-банддаги «Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар» деган сўзлар «Давлат органлари ва ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:».
1) номидаги «Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар» деган сўзлар «Давлат органлари ва ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотлари (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартибини белгилайди.»;
3) 19-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
4) 20-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг» деган сўзлар «ташкилотларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
5) 29-банднинг учинчи хатбошисидаги «вақтинчалик прописка (рўйхат олинганлик)» деган сўзлар «турган жойи бўйича рўйхатга олинганлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 35-банднинг биринчи хатбошисидаги «Президенти Девони» деган сўзлар «Президенти Администрацияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 1-илованинг илова белгиси ва номидаги «Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар» деган сўзлар «Давлат органлари ва ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 2-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
«Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
«Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарларида хорижий валютадаги суткалик харажатлар меъёрларига белгиланадиган
УСТАМАЛАР

Т/р

Хизмат сафарига юбориладиган мансабдор шахслар тоифаси

Устама миқдори

(фоизда)

1.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари

30

2.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси, маслаҳатчиси, вакили, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва маслаҳатчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколи раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғи

25

3.

Вазир ҳамда мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича унга тенглаштирилган шахс, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссияларининг раислари, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, Ўзбекистон Республикаси вакили, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколи раҳбари ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ишлар бошқарувчиси, Комплаенс хизмати бошлиғи, Канцелярия мудири ҳамда шўба мудири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари

20

4.

Вазир ўринбосари ҳамда мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича унга тенглаштирилган шахс, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси мухбир аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссиялари раиси ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

15

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/2730-1/0922-сон)