1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳудудларда аҳоли яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун қулай муҳит яратиш ва инфратузилмани яхшилаш орқали тадбиркорликни ривожлантиришга катта туртки бериш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва замонавий хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш, қишлоқ маҳаллаларига шаҳар муҳити ва яшаш шароитларини олиб кириш мақсадида қарор қиламан:
I. Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни намунали ҳудудга айлантириш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифига асосан:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш]
(а) 1-иловага мувофиқ туман (шаҳар)ларга «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақомини бериб, уларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши]
(б) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги қишлоқ туманларида 2 тадан маҳаллага «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» мақомини бериб, уларга шаҳар муҳити ва яшаш шароитларини олиб кириш бўйича янги ёндашувлар амалиётга жорий этилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари «Ислоҳотлар штаблари» билан биргаликда икки ҳафта муддатда 2-иловага мувофиқ шартлар асосида қишлоқ туманларидаги 2 тадан Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллаларни танлаб олиб, уларнинг рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар кенгашларига тасдиқлаш учун киритсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари «Ислоҳотлар штаблари» билан биргаликда:
(а) бир ой муддатда ҳар бир Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар) ва Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллани комплекс ривожлантириш бўйича 3-иловада белгиланган йўналишлар асосида «Тараққиёт ва етакчилик маскани» дастури (кейинги ўринларда — Дастур)ни тасдиқласин;
(б) 2025 йил 15 декабрга қадар аҳоли ва тадбиркорларнинг таклифлари ва лойиҳалари асосида Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла маркази учун мастер режани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
(в) 2026 йил 1 февралга қадар Дастурга киритилган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқсин;
4. Белгилансинки, мастер режалар ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш:
(а) маҳаллий бюджетда иқтисод қилинган маблағлар ҳамда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари;
(б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
(в) «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаси маблағлари;
(г) қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Дастурга киритилган объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли ташкил этиш ва жадаллаштириш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш]
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 февралга қадар Жаҳон банкининг «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш» лойиҳаси маблағлари ҳисобидан хорижий компанияларни жалб қилиб, «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақоми берилган туман (шаҳар)ларни ривожлантириш бўйича «фазовий режа»ларни ишлаб чиқишни бошласин.
II. Саноат ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш
7. Белгилансинки, «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» лойиҳаси доирасида ҳар йили:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.01.00 Умумий қоидалар]
(а) мавжуд хомашё захираларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва саноат зоналари қувватларини кенгайтириш ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги саноатнинг ўсиш суръатидан камида 2-3 фоиз юқори ўсиш таъминланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
(б) камида 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида инвестицияларни жалб қилган ҳолда озиқ-овқат, мебелчилик, қурилиш материаллари, тикувчилик ва бошқа ихтисослашган йўналишларда камида 10 тадан йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади;
(в) илгари ўз маҳсулоти билан ташқи бозорларга чиқмаган камида 3 — 5 тадан корхона экспорт фаолиятига жалб қилинади;
(г) хорижий давлатлардан технолог, маркетолог, бренд-менежер каби мутахассисларни жалб қилган ҳолда камида 1 та корхонада миллий бренд маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади;
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорнинг 7-бандини инобатга олган ҳолда ҳар бир Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар) бўйича саноатни жадал ривожлантириш «йўл хариталари»ни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда:
(а) Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла ва унга туташ бўлган маҳаллалардаги бўш ер майдонларида микросаноат, ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш;
(б) саноат зоналаридаги бўш ер майдонларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш ҳамда муҳандислик инфратузилмаси мавжуд ҳудудларда янги саноат зоналарини ташкил этиш;
(в) энергия самарадорлиги юқори технологиялар асосида атроф-муҳитга зарар етказишни камайтиришга қаратилган «яшил» саноат лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилади.
III. Қишлоқ хўжалигида янги ёндашувлар орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2026 йил 1 февралга қадар «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман» мақоми берилган туманларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармонига мувофиқ туман ҳокимликлари захирасида мавжуд бўш турган ер майдонлари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда камида 200 гектардан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарсин.
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2025 йил 1 декабрга қадар ҳар бир Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туманда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
(а) камида 50 гектар ер майдонларида саноатлашган боғ плантациялари ташкил этиш бўйича дастур лойиҳасини;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
(б) аҳоли томорқаларида ёмғир ва техник сувлардан фойдаланиш, томчилатиб суғориш ҳамда эски боғларни босқичма-босқич янгилаш бўйича молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини амалиётга жорий этиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. «Uzagrostar xolding» компанияси ҳар бир Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман ва Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллада:
(а) 2026 йил 1 январга қадар аҳоли томорқалари ва ижарага берилган ер майдонларида тупроқ ва сув таҳлилини ўтказсин;
(б) 2026 йил 1 февралга қадар иқлим шароитига мос, юқори ҳосилдорликка эга уруғ ва кўчатлар сотувини йўлга қўйсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.12.00 Агрономлик тадбирлари]
(в) аҳоли ва деҳқонларнинг аграр соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида хорижий ва маҳаллий агрономларни жалб қилган ҳолда амалий семинарлар ташкил этсин.
IV. «Яшил» ва энергия самарадор ҳудудларни ривожлантириш
(а) 2026 йил 1 январдан бошлаб барча давлат идоралари ва ижтимоий соҳа муассасалари бинолари фақат энергия самарадорлик тамойиллари асосида қурилади ва модернизация қилинади;
(б) 2027 йил 1 январга қадар давлат идоралари, давлат иштирокидаги корхоналар ва ижтимоий соҳа муассасалари энергия самарадор ускуналар билан тўлиқ жиҳозланади;
(в) 2026 йил 1 мартдан бошлаб биттадан ижтимоий соҳа муассасаси биноларини «Ноль энергия сарфли бинолар» концепцияси асосида модернизация қилиш бўйича пилот лойиҳалар бошланади.
13. Энергия самарадорлиги миллий агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақоми берилган туман (шаҳар)ларни энергия самарадор ҳудудларга айлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
(а) энергия истеъмоли юқори бўлган аҳоли уй-жойларига энергия самарадор қурилмалар ўрнатишни рағбатлантириш;
(б) тунги ёритиш тизимларини энергия тежамкор ёритиш тизимларига ўтказиш ва модернизация қилиш;
(в) энергия аудити хизматини ва энергия самарадор қурилмаларга техник хизмат кўрсатишни кенгайтириш.
V. Молиявий ресурслар
14. Белгилансинки, мазкур қарорда белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида 2026 йилда 7 триллион сўмдан ортиқ маблағлар, шу жумладан:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
(а) 1-иловага мувофиқ «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақоми берилган туман (шаҳар)ларнинг ҳар бирини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 100 миллиард сўмдан жами 2,3 триллион сўм;
(б) ҳар бир Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллани ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 5 миллиард сўмдан жами 1,7 триллион сўм;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
(в) Ислом тараққиёт банкининг «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» ҳамда Жаҳон банкининг «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш» лойиҳалари доирасида «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақоми берилган туман (шаҳар)ларни ривожлантириш учун 100 миллион АҚШ доллари;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
(г) ҳудудларда иқтисодий ўсишга туртки берувчи драйвер лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 2 триллион сўм йўналтирилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси]
15. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг «Ислоҳотлар штаблари» билан келишилган таклифлари асосида Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар) ва Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла учун кўзда тутилган маблағларнинг тегишли харажат йўналишларини белгилаш ва қайта тақсимлаш ҳамда лойиҳаларга ўзгартириш киритиш ваколати берилсин.
16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
(а) 2025 йил якунига қадар Жаҳон банкидан натижага асосланган молиялаштириш механизми асосида Ўзбекистонда яшаш учун қулай ва барқарор шаҳарлар дастури доирасида 250 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш бўйича қарз битимини имзолаш чораларини кўрсин. Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Жаҳон банки кўмагида жалб қилинган маблағлар ва грантлар ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистонда яшаш учун қулай ва барқарор шаҳарлар дастурини мувофиқлаштириш офиси ташкил этилади;
(б) 2026 йил давомида мазкур йўналишда халқаро молия институтларидан қўшимча 250 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилиш бўйича келишувга эришсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.04.00 Қишлоқ жойларида ижтимоий соҳани ривожлантириш]
(в) 2026 йил 1 июлга қадар халқаро молия институтлари иштирокида «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасининг 2-босқичини амалга ошириш мақсадида камида 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилиш бўйича келишувга эришсин.
17. Белгилансинки, 2025 йил 10 октябрдан бошлаб қуйидаги маблағлар фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари асосида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилади:
(а) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳамда ҳар чорак якунлари бўйича аниқланадиган прогноздан ошириб бажарилган қисми;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.12.00 Давлатнинг молиявий назорати]
(б) Ҳисоб палатаси ва Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан мақбуллаштирилган маблағлар ва қўшимча аниқланган даромадлардан ундирилган маблағлар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Бунда ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар мазкур бандда келтирилган маблағларнинг шаклланган миқдори тўғрисидаги маълумотлар Ҳисоб палатаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан биргаликда тасдиқланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борилади.
(а) 2026 йилдан бошлаб келгуси молия йили учун Давлат бюджети даромадлари прогнозини ҳисоблаш Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими орқали амалга оширилади ҳамда ушбу ахборот тизими Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва Ҳисоб палатасининг ахборот тизимларига интеграция қилинади;
(б) 2027 молия йили ва ундан кейинги йиллар учун Давлат бюджети даромадлари прогнозини чораклар, ҳудудлар ва даромад манбалари кесимида тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПҚ-397-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 07/26/397/0015-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.10.00 Бюджет жараёни]
19. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Давлат бюджети даромадлари прогнозини ҳисоблаш методологиясини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин.
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
20. Белгилансинки, мазкур қарор ижроси:
(а) ҳар ойда икки марта туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлар раҳбарлари иштирокида;
(б) ҳар ойда бир марта Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида;
(в) ҳар икки ойда бир марта Вазирлар Маҳкамасида вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилиб борилади.
21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-132-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
22. Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижроси самарали ташкил этилишига ҳамда белгиланган муддатларда амалга оширилишига шахсан масъул этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасидан ҳудудларга бириктирилган масъул раҳбарлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
23. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 8 октябрь,
ПҚ-298-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 октябрдаги ПҚ-298-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақоми бериладиган туман (шаҳар)лар
* Ушбу 14 та туман (шаҳар)га Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-132-сон қарорига асосан ажратилган 70 млрд сўмга қўшимча 2026 йилда 30 млрд сўмдан маблағ ажратилади.
Бунда мазкур рўйхатдаги қолган барча туман (шаҳар)ларга 100 млрд сўмдан маблағ ажратилади.
** Норин тумани Шўрариқ маҳалласига 10 млрд сўм маблағ ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 октябрдаги ПҚ-298-сон қарорига 2-ИЛОВА
Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла сифатида танлаб олинадиган маҳаллалар учун қўйиладиган шартлар
1. Туташ маҳаллаларни боғловчи марказ вазифасини бажариши, йирик автомобиль йўлларига ёки чегара ҳудудларига яқин жойлашганлиги.
2. Туташ маҳаллаларни ҳисобга олган ҳолда аҳоли сони кўп ва зич бўлиши.
3. Аҳоли яшаши ва тадбиркорлик фаолияти учун зарур инфратузилмани яхшилашга эҳтиёжнинг юқорилиги.
4. Тадбиркорлик лойиҳаларини ўзаро уйғун ва мастер режа асосида тартибли жойлаштиришга шароит мавжудлиги.
5. Ҳудудида фаолият кўрсатаётган савдо, сервис ва кичик ишлаб чиқариш объектлари, бўш турган ер майдонлари ёки давлат мулки объектлари мавжуд бўлиши.
6. Кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини кенгайтириш, ҳунармандчилик ва микросаноат марказларини ташкил этиш имкониятининг мавжуд бўлиши.
Изоҳ: туман марказида жойлашган маҳаллалар Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла сифатида танлаб олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 октябрдаги ПҚ-298-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» ва «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» мақоми берилган туман (шаҳар) ва маҳаллаларда «Тараққиёт ва етакчилик маскани» дастурининг асосий йўналишлари
1. Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар) бўйича:
(а) саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
(б) аҳоли уй-жойлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини яшил тамойиллар асосида қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;