Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг
1. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 31 мартдаги 52-ICH-сон буйруғи (рўйхат рақами 3360, 2022 йил 1 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 10/22/3360/0260-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги ПФ-6195-сон «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги Фармонининг 121-бандига мувофиқ, пуллик хизматлар учун тўланган маблағларнинг 2 фоизи Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади ҳамда Агентлик директори ушбу маблағларни Агентлик тизимидаги ташкилотлар ўртасида тақсимлаш ҳуқуқига эга.
Пуллик хизматлар учун тўланган маблағларнинг 2 фоизини Агентликка йўналтирувчи тиббий-ижтимоий муассасалар рўйхати Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
Пуллик хизматлар учун тўланган маблағларнинг 2 фоизи Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилиши ҳар ой учун кейинги ойнинг 5-санасига қадар амалга оширилади.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.