Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Нақд пул муомаласини тартибга солиш ва пулларнинг асоссиз равишда кўпайиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар банк муассасалари орқали нақд пулсиз амалга оширилади;
давлат (акционерлик) корхоналари ва ташкилотларидан кооперативлар, фермерлар, хусусий ва кичик корхоналарнинг ҳисоб-китоб счётларига тушадиган пул маблағлари операциялар ва тўловлар уларнинг устав фаолияти соҳасига мувофиқ келган тақдирда қўшиб қўйилади қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
аҳолининг омонатлари бўйича операциялар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган банк муассасалари томонидан амалга оширилади.
5. 1994 йилнинг 1 августидан меҳнатга ҳақ тўлаш учун ажратиладиган маблағлар давлат йўли билан тартибга солиниши жорий этилсин. Шу мақсадда:
мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар (бюджетдагилардан ташқари) маҳсулот (иш, хизмат) ҳажми ўсишининг ҳар бир фоизи учун база даврига нисбатан иш ҳақи фондини таққослама нархларда 0,7 фоизгача оширишлари мумкинлиги;
хўжалик юритувчи субъектлар белгиланган нисбатни турли сабабларга кўра ошириб юборган ҳолларда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг асоссиз оширилган қисми тўлов бюджет ҳисобига ўтказилиши белгилаб қўйилсин.
Тижорат банклари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш учун маблағлар сарфланиши устидан ҳар чоракда назорат ўрнатсинлар.
Республика пул-кредит сиёсати комиссияси асосланган ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг хулосалари бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тартибга солиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасида илгари қабул қилинган қарорларга мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тақдим этсин.