toggle_night_mode
Ҳужжат 19.09.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҚЎМОНДОНИНИНГ
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 18 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3210-5]
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2019 йил 8 декабрдаги 248-сон буйруғи (рўйхат рақами 3210, 2020 йил 13 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2020 й., 10/20/3210/0049-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қўмондон Р. ДЖУРАЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 9 сентябрь,
268-сон
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2025 йил 9 сентябрдаги 268-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 11-банддаги «доимий яшаш жойи» ва «Вақтинча яшаш жойи» деган сўзлар тегишли равишда «яшаш жойи» ва «Турган жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 60-банднинг биринчи хатбошисидаги «махфий маълумотлар билан ишлаш учун белгиланган шаклдаги рухсатномага» деган сўзлар «давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномага» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 2-илова матнидаги «доимий ёки вақтинчалик яшаш манзили» деган сўзлар «яшаш жойи ёки турган жойи манзили» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/3210-5/0846-сон)