Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё тараққиёт банкини таъсис этиш ҳақидаги Битимга (Остона, 2006 йил 12 январь) қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Евроосиё тараққиёт банкининг устав капиталида Ўзбекистон Республикасига ҳар бирининг номинал қиймати 1 000 (бир минг) АҚШ доллари бўлган 777 777 та (етти юз етмиш етти минг етти юз етмиш етти) акция тақсимот қилингани, шундан 168 411 таси (21,7 фоиз) пул тўланадиган акция ва 609 366 таси (78,3 фоиз) талаб бўйича тўланадиган акциялар эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Евроосиё тараққиёт банки устав капиталидаги акцияларни харид қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан амалга ошириладиган тўловлар жадвали
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё тараққиёт банки устав капиталидаги акцияларини харид қилишни белгиланган тартибда амалга оширсин.
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарорга
1-иловага асосан 2025 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига зарур маблағлар ажратсин, 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
(а) Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев — ҳамкорлик бўйича мухтор вакил;
(б) инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Х.Ф. Тешабаев — ҳамкорлик бўйича мухтор вакил ўринбосари;
(в) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — Евроосиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик доирасида юзага келадиган муносабатлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи;
(г) Марказий банк Ўзбекистон Республикасида Евроосиё тараққиёт банкига қарашли миллий валютадаги пул маблағлари ва бошқа активларнинг депозитарийси ҳисобланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига
2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар
рўйхатининг 11-позицияси «Халқаро шартнома, халқаро ташкилотнинг номи» устуни «Евроосиё тараққиёт банки» блоки билан тўлдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия институтларидаги бошқарувчилари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан халқаро молия институтларидаги бошқарувчи идораси вазифалари юкланган вазирлик ва идоралар
рўйхати қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин: