[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 16 сентябрда 496-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қўшимча Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 12 январдаги 1/4-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1122, 15.04.2002 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Мазкур қўшимча «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3, 7 ва 51 моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 24 мартдаги 104-сон қарорига мувофиқ киритиляпти.
Ўзбекистон Республикасида нақдсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга (1998 йил 8 октябрь, 496-сон) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1. 1.9-бандда «чеклар билан» сўзларидан кейин «ва VIII бўлимнинг 8.18-банди билан назарда тутилган ҳолларда пластик карточкалар билан» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. 2.5-бандда «Банк-Мижоз» сўзларидан кейин «шунингдек, пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тузилган электрон ҳужжатларнинг» сўзлари билан тўлдирилсин.
3. 2.6-бандда «тижорий банкнинг» сўзларидан кейин «шунингдек, пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тузилган электрон ҳужжатларнинг» сўзлари билан тўлдирилсин.
4. Низом қуйидаги мазмундаги VIII бўлим билан тўлдирилсин:
«VIII. Пластик карточкалар билан ҳисоб-китоб қилиш
8.1. Пластик карточка (матн давомида — карточка) банк томонидан чиқарилган бўлиб, ўзида шахслаштирилган тўлов воситасини ифода этади, карточка эгасининг тегишли банкда ҳисобварағи мавжуд эканлигини тасдиқлайди ва нақд пул тўламаган ҳолда чакана савдо тармоғида товарлар ёки хизматларни сотиб олиш ҳуқуқини беради.
8.2. Пластик карточкада эмитентни сўзсиз идентификация қилувчи унинг номи ва логотипи мавжуд бўлиши шарт.
8.3. Карточкалар жисмоний юридик шахслар ва савдо ёки сервис корхоналари ўртасида нақдсиз ҳисоб-китоб қилишда, шунингдек, нақд пул бериш пунктлари (ПВН) ва банкоматларда нақд пул маблағлари олишда қўлланади.
8.4. Ваколатли банклар халқаро пластик карточкаларни чиқаришлари ва хизмат кўрсатишлари мумкин, бунда улар халқаро тўлов тизимлари билан тузилган шартномаларга ва мазкур Низомга мувофиқ операцияларни амалга ошириш қоидаларига риоя этишлари лозим.
8.5. Банк карточка беришда мижозга унинг аризасига ва шартномага асосан 20200 — «талаб қилиб олинадиган депозитлар» бўлимининг тегишли баланс ҳисобварағида алоҳида иккиламчи ҳисобварақ очади. Мижознинг хоҳишига кўра жамғармаларни йиғиш учун 20400 — «Жамғарма депозитлари» тегишли баланслар ҳисобварағида алоҳида шахсий ҳисобварақ очиш мумкин. Банклар карточкаларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақлар очишлари мумкин.
8.6. Пластик карточкаларга хизмат кўрсатиш шартномасида қуйидагилар мавжуд бўлиши шарт:
тарафларнинг номлари;
шартнома предмети;
тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
тарафларнинг жавобгарлиги;
ҳисоб-китобларни ўтказиш шартлари;
шартноманинг амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш шартлари;
низоларни ҳал этиш шартлари;
тарафларнинг ҳуқуқий манзиллари.
8.7. Карточкалар уларнинг мансублигига кўра шахсий, оилавий ва корпоратив карточкаларга бўлинади:
Шахсий карточка, бу — жисмоний шахсга берилган карточкадир.
Оилавий карточка, бу — шахсий карточка эгасининг ишончномаси асосида фойдаланувчига берилган карточкадир.
Корпоратив карточка, бу — юридик шахсларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган карточкадир. Корпоратив карталардан иш ҳақи тўловларини ва ижтимоий тусдаги бошқа тўловларни тўлаш учун, шунингдек, нақд пул маблағларини тўлаш учун фойдаланиш тақиқланади.
8.8. Амал қилиш режимига кўра карточкалар қуйидаги турларга бўлинади:
дебет карточкаси — ушбу карточкадан фойдаланиш унинг эгасига эмитент ва мижоз ўртасидаги шартнома шартларига кўра унинг карточка ҳисобварағида мавжуд бўлган пул маблағларини товарлар ва хизматлар ҳақини тўлаш учун ва/ёки нақд пул маблағларини олиш учун (корпоратив карточкалар бундан мустасно) тасарруф этиш имконини беради.
кредит карточкаси ушбу карточкадан фойдаланишнинг унинг эгасига эмитент билан тузилган шартнома шартларига кўра эмитент томонидан тақдим этилган кредит линияси миқдорида товарлар ва хизматлар ҳақини тўлаш бўйича операцияларни бажариш ва/ёки пластик карточкадаги маблағлар қолдиғи чегарасида нақд пул маблағларини олиш (бундан корпоратив карточкалар мустасно) имконини беради.
электрон кисса — жисмоний шахснинг карточкаси, ундан фойдаланиш унинг эгасига товарлар ва харажатлар ҳақини тўлашни амалга ошириш ва/ёки пластик карточкадаги маблағлар қолдиғи чегарасида нақд пул маблағларини олиш имконини беради.
Битта карточкада бир нечта «электрон киссалар» жойланиши мумкин.
идентификациялаш маълумотлари (картанинг рақами ва туркуми ва бошқалар);
эмитент банкнинг коди;
ҳисобварақ рақами ва карточка эгасининг исм-шарифи (ташкилотнинг номи);
карточканинг амал қилиш муддати.
Карточкада бир нечта киссалар мавжуд бўлган ҳолда идентификация маълумотлари ҳар бир киссани сўзсиз идентификациялаши керак. Кўрсатиб ўтилган реквизитлардан ташқари карточкага операциялар ва ҳисобларни бажариш учун зарур бўлган қўшимча маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
8.10. Такроран шахслаштириладиган, қайтарилган карточкаларни ҳисобга олиш 93609 «сақланишдаги қимматликлар» кўзда тутилмаган вазиятлар ҳисобининг алоҳида ҳисобварақларида юритилади.
8.11. Пластик карточкаларни қўллаб бажариладиган операциялар ҳужжатларнинг қоғоз ташувчиларда (слип, электрон терминал квитанцияси) ва/ёки электрон шаклда (терминалнинг ёки банкоматнинг электрон журналидаги ҳужжат), шунингдек, ҳисоб-китоблар қатнашчилари ўртасида тузилган шартномаларда кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар (банкомат квитанцияси ва бошқалар) мажбурий тузилишини кўзда тутилади.
8.12. Квитанциялар транзакцияларни қўлда тиклаш учун барча зарур ахборотларга эга бўлиши керак.
8.13. Ҳужжатлар ҳисоб-китобларда қатнашувчи тарафларнинг ҳаммаси учун зарур нусхалар миқдорида тузилади.
8.14. Пластик карточкаларни қўллаган ҳолда операцияларни бажаришда тузилган ҳужжатлар реквизитлари тарафлар томонидан келишилган, пластик карточкалар реквизитлари ва карточка эгаларининг банк ҳисобаварақлари, шунингдек, корхоналар, нақд пулларни бериш пунктлари, банкоматлар идентификаторлари ва корхона банк ҳисобварақлари ўртасидаги мувофиқликни ишончли тарзда аниқлашга имкон берувчи белгиларга эга бўлиши шарт.
8.15. Электрон ҳужжатлар шартномада келишилган даврийликда эквайер банк, эмитент банк ёки клиринг марказига юборилади.
8.16. Карточкалар бўйича бир банк бўлинмалари ўртасидаги ҳисоб-китоблар технологияси бош банк томонидан ўз имкониятлари ва фойдаланиладиган карточка туридан келиб чиқиб мустақил тарзда белгиланади.
8.17. Карточкалар бўйича банклараро ҳисоб-китоблар технологияси қуйидаги вариантларни кўзда тутади:
1) Ҳисоб-китобларни амалдаги электрон тўловлар тизими (сэп) орқали ялпи асосда ўтказиш;
2) Ҳисоб-китобларнинг ҳисоб-китоблар қатнашчилари томонидан ташкил этилган процессинг марказлари орқали, ўзаро мажбуриятлар натижаларини мажбурий ҳисоб-китоб қилиш ва тижорат банкларининг корреспондентлик ҳисобварақлари орқали ўзаро якуний ҳисоб-китоблар суммасини ўтказишни кун давомида амалга ошириш
8.18. Пластик карточкаларни қўллаб сэп орқали амалга оширилган операциялар бўйича ялпи ҳисоб-китоблар қуйидаги тартибда бажарилади:
1) Авторизацияламаган ҳолда эмитент банк томонидан ҳисоб-китоб қилинганда:
Эквайер банк хизмат кўрсатиладиган савдо ва сервис корхонасидан олинган, карточкани қўллаш билан тузилган электрон ҳужжатлар асосида унинг ҳисобварағига маблағларни ёзиб ўтказишни амалга оширади, бунда ўз-ўзидан электрон дебет мемориал ордери шаклланади, у электрон тўловлар тизими бўйича эмитент банкка жўнатилади;
Эмитент банкда, олинган электрон дебет мемориал ордери асосида дастурий равишда маблағларнинг мижознинг карточка ҳисобварағидан чиқарилиши амалга оширилади. Электрон дебет мемориал ордери босмадан чиқарилади ва кундалик ҳужжатларга тикиб қўйилади.
2) Эмитент банк томонидан олдиндан мажбурий авторизация қилинган ҳисоб-китобларда:
Эквайер банкда хизмат кўрсатиладиган савдо ва сервис корхонасидан олинган, карточкани қўллаш билан тузилган электрон ҳужжатлар асосида, фойдаланиладиган технология қоидаларига мувофиқ ўз-ўзидан электрон маълумот шаклланади, у сэп орқали эмитент банкка проводкаларни авторизациялаш ва амалга ошириш учун жўнатилади.
Эмитент банк олинган электрон маълумот асосида транзакцияни авторизациялашни ўтказади, мижознинг карточка ҳисобварағидан маблағларни чиқаришга электрон мемориал ордерни ўз-ўзидан шакллантиради, у электрон тўловлар тизими орқали савдо ёки сервис корхонасининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига маблағларни ҳисобга қўйиш учун эквайер банкка жўнатилади.
Эквайер банкда эмитент банкдан олинган электрон мемориал ордер асосида маблағларни савдо ёки сервис корхонасининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига ёзиб қўйиш амалга оширилади. Мемориал ордер босмадан чиқарилиб банкнинг кундалик ҳужжатларига тикиб қўйилади.
8.19. Ҳисоб-китобларни процессинг марказлари орқали ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
кун давомида карточкалар бўйича барча транзакциялар процессинг марказлар орқали ҳисоб-китоб қатнашчилари томонидан тасдиқланган тартибда ўтказилади ва ҳар бир банк — ҳисоб-китоблар иштирокчиси учун очилган алоҳида шахсий ҳисобварақларда қайд этилади;
ҳисоб-китоблар қатнашчиларининг келишиб олиши бўйича якуний суммалар тижорат банкларининг марказий банк ҳисоб-китоблар марказларида очилган корреспондентлик ҳисобварақлари орқали шартномада келишилган даврийликда ўтказилади;
процессинг марказидан олинган ахборот асосида банклар карточкаларни қўллаган ҳолда амалга оширилган операциялар бўйича маблағларни мижозларнинг ҳисобварақларига ҳисобга қўйиш ёки ҳисобдан чиқаришни амалга оширадилар».
8. Янги бўлимнинг киритилиши муносабати билан VIII ва IX бўлимлар тегишлича IX ва X га ички рақамлашни ўзгартирган ҳолда ўзгартирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ