1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.05.00 Диний ташкилотлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони билан:
Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси (кейинги ўринларда — Академия) этиб қайта номлангани;
Академиянинг исломшунослик ва диншунослик соҳаларида мутахассисларни ҳамда ўқув дастури, қўлланма ва дарсликларни тайёрлашга ихтисослашган таянч давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгилангани;
Академиянинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.05.00 Диний ташкилотлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
2. Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Академия ректорига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда — Дин ишлари бўйича қўмита) билан келишган ҳолда, Академия тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.05.00 Диний ташкилотлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
3. Белгилансинки, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
а) назарий таълим билан амалиётнинг уйғунлигини таъминлаш мақсадида Академияда қуйидагиларни назарда тутувчи дуал таълим тизими жорий қилинади:
дуал таълим «4+2» шаклида, яъни назарий қисмни 4 кун таълим муассасасида, амалий қисмни 2 кун амалиёт ўташ жойида ўтказиш;
дуал таълимга Академиянинг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг битирувчи курс талабаларини жалб этиш;
амалиёт даврида Академия талабаларини Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимларига кузатувчи-амалиётчи сифатида бириктириш;
б) кадрлар тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлаш механизмларини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тартиб жорий қилинади:
Академиянинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, амалий машғулотлар улушини ошириш орқали талабаларнинг амалий билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда таълим жараёнининг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражасини ошириш;
диншунослик ва исломшунослик йўналишлари бўйича Академия юқори босқич талабаларининг диний-маърифий соҳадаги ташкилотларда амалиёт ўташи ва кейинчалик уларни ушбу ташкилотларда ишга жойлаштириш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.05.00 Диний ташкилотлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
4. Академияда таълим ва илмий-тадқиқот уйғунлигини таъминлаш мақсадида 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
талабаларда нодир қўлёзма, тошбосма асарлар ва архив ҳужжатларини халқаро стандартларга мувофиқ сақлаш кўникмасини шакллантириш учун Қадимий ёзма манбаларни консервация ва реставрация қилиш лабораторияси;
талабаларда психодиагностик амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда психологик ва социологик тадқиқотлар ўтказиш учун «Дин социопсихологияси» ўқув лабораторияси ташкил этилсин.
Бунда мазкур лабораторияларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Академия талабномасига асосан Олий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Академияга ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағларнинг етишмаган қисми давлат олий таълим муассасаларини сақлаш учун ажратилган маблағлар доирасида тасдиқланган бюджет параметрларига тегишли ўзгартириш киритиш орқали қопланишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси С.Д. Тошбоев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 5 сентябрь,
565-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 565-сон қарорига 1-ИЛОВА
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими
Маълумотлар базаси бўлими (Back office)
Коррупцияга қарши курашиш «комплаенс-назорат» тизимини бошқариш бўлими
«Зиё» медиа маркази
Исломшунослик факультети
Мумтоз шарқ филологияси факультети
Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар факультети
Академик лицей
Кафедралар
Кафедралар
Кафедралар
Ихтисослашган мактаб
* Академия (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
** Академиянинг бюджетдан ташқари (тўлов-контрактлар ҳисобидан ташқари) маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 565-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 июндаги 466-сон қарорида:
а) номидаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси» сўзлари «Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
исломшунослик, диншунослик, дин психологияси, ислом иқтисодиёти, манбашунослик, халқаро муносабатлар ва эҳтиёж мавжуд бўлган бошқа соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш;
таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни, илм-фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ҳамда етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларини жорий этиш;
виждон эркинлиги ва конфессиялараро бағрикенгликни таъминлаш, радикаллашув, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосларига оид илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
диний-маърифий йўналишда илмий, илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек, интернет тармоғида таълим ресурсларини жойлаштириш ва мунтазам янгилаб бориш;
талабаларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёни ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш;
мамлакатимизда ва хорижда диний соҳада фаолият олиб бораётган илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш»;
в) 3-банд ва илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Академияга талабалар таълим шаклидан қатъи назар, касбий (ижодий) имтиҳон ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилинсин. Бунда касбий (ижодий) имтиҳон Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган таълим йўналишлари рўйхати бўйича ўтказилсин»;
«Академиянинг бакалавриат ва магистратура босқичларини битирган талабалар ўз ихтисослиги бўйича давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига ишга қабул қилинишида давлат таълим муассасалари битирувчилари билан тенг ҳуқуққа эга бўладилар».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 896-сон қарори 4-банди олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси» сўзлари «Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш жадвали 92-позициясидаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси» сўзлари «Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 502-сон қарори билан тасдиқланган Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли ёзувчи ва шоирларнинг ибратли ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича олий таълим муассасаларини бириктириш рўйхатининг 7-бандидаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси» сўзлари «Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 16 декабрдаги 756-сон қарорига 1-илованинг 17-бандидаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси» сўзлари «Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 565-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 июндаги 358-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш жараёнини янада соддалаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 14 июлдаги 386-сон қарори.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/565/0807-сон)