toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида» 1994 йил 6 майдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг қуйидаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
«Республикада меҳнаткашларнинг хатлари ва шикоятлари билан ишлашни янада яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1973 йил 28 декабрдаги 551-сон қарори;
«Меҳнаткашларнинг хатлари, шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқиш ва келувчиларни қабул қилиш ишларини янада яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1975 йил 31 январдаги 37-сон қарори;
КПСС XXV съезди қарорлари асосида меҳнаткашларнинг хатлари билан ишлашни янада такомиллаштириш тўғрисида» КПСС Марказий Комитети қарори юзасидан 1976 йил 14 майдаги 286-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 20 апрелдаги Фармонини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт-импорт қилишни квоталаш ва лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 18 июль,
367-сон