ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРИНИНГ
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097, 2018 йил 11 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/3097/2314-сон) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3-банди
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«марказий ДЙН органи — Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (бундан буён матнда ФВВ деб юритилади) Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти таркибига кирувчи Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактика бошқармаси, Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармаси ҳамда Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза бошқармасининг Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўлими;».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.