ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 11, 8, 5, 6, 23 ққ, 37-сон қарори (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019 й., 10/19/3147/2889-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 91-банднинг
тўртинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимларининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 14-илованинг
матнидаги «3. Доимий яшаш жойи (манзили)» деган сўзлар «3. Яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.