Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ички ишлар органларининг ходимлари ва пенсионерлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни турар жой билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги шахсларга уларга берилган хизмат уй-жойларини хусусийлаштириб бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
2022 йил 4 июлга қадар ички ишлар органларида хизмат қилиб, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаган ёки хизмат даврида орттирилган касаллик (ногиронлик) оқибатида резервга ва истеъфога бўшатилган, ўзи ва турмуш ўртоғининг номида шахсий турар жой бўлмаган пенсионерларга ёхуд вафот этган пенсионерларнинг номида шахсий турар жой бўлмаган оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга);
вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга), башарти уларнинг номида шахсий турар жой бўлмаса.
2. Белгилансинки, ушбу қарорнинг
1-бандида кўрсатилган шахсларга хизмат уй-жойлари Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги
низомга асосан хусусийлаштириб берилади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ушбу Низом тасдиқлангунга қадар ички ишлар органларида хизмат қилиб, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаган ёки хизмат даврида орттирилган касаллик (ногиронлик) оқибатида резервга ва истеъфога бўшатилган, ўзи ва турмуш ўртоғининг номида шахсий турар жой бўлмаган пенсионерларга ёхуд вафот этган пенсионерларнинг номида шахсий турар жой бўлмаган оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга) — бепул»;
бешинчи хатбоши «ички ишлар вазирининг қарорига асосан» сўзларидан кейин «вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга), башарти уларнинг номида шахсий турар жой бўлмаса ёхуд» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. 71-банднинг
бешинчи хатбошисидаги «ходимлар вафот этганда (хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолатда ва оила аъзолари бўлмаса)» сўзлари «вафот этган ходимнинг оила аъзолари (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга) бўлмаса ёки уларнинг номида шахсий турар жой бўлса» сўзлари билан алмаштирилсин.