1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Телекоммуникациялар хизмати бозорида эркин рақобат муҳитини шакллантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, телекоммуникациялар тармоқларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, шунингдек, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
I. Асосий мақсад
1. Ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад телекоммуникациялар хизматлари бозорида эркин рақобат муҳитини шакллантириш, телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилашга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш ҳисобланади.
II. Соҳада давлат бошқарувини такомиллаштириш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.02.00 Алоқа соҳасини бошқариш. Алоқа соҳасидаги фаолиятларни лицензиялаш]
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.02.00 Алоқа соҳасини бошқариш. Алоқа соҳасидаги фаолиятларни лицензиялаш]
(а) «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонуннинг 9- ва 11-моддаларига мувофиқ, Рақамли технологиялар вазирлиги телекоммуникациялар соҳасидаги ваколатли давлат органи, Агентлик телекоммуникациялар соҳасини тартибга солувчи орган ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
(б) Агентлик:
(i) республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
(ii) ўз ваколатларини «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ амалга оширади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
(iii) оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқланган режага мувофиқ ҳар ойда камида бир маротаба мониторинг қилиб боради;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 472-моддаси, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонуннинг 23, 27 ва 32-моддалари, «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонуннинг 41-моддаси, Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш Қоидалари (рўйхат рақами 3275, 2020 йил 30 июнь).
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.01.00.00 Молиявий тизимнинг умумий қоидалари]
(iv) молиявий ва тузилмавий жиҳатдан ҳамда ваколати доирасида қарор қабул қилишда мустақил ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.
4. Агентлик бошқарув ходимларининг штатлар сони 31 та этиб белгилансин. Бунда Агентлик штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сон Фармонига мувофиқ:
(а) Рақамли технологиялар вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларидан 16 та штат бирлигини мақбуллаштириш ҳисобидан;
(б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида қисқартирилган 15 та штат бирлиги ҳисобидан шакллантирилади.
III. Молиялаштириш манбалари
5. Қуйидагилар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
(а) 2025 йилда Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
(б) 2026 йилдан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
(i) Давлат бюджети маблағлари;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
(ii) телекоммуникациялар соҳасидаги фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилгани учун давлат божидан тушумларнинг Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган қисмидан 5 фоизи;
(iii) қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низом.
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети параметрлари шакллантирилишида 2026 йилдан бошлаб Агентлик фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағлар инобатга олинишини таъминласин.
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
7. Вазирлар Маҳкамаси:
(а) бир ой муддатда Агентлик фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин;
(б) икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.08.00 Бепул фойдаланиш;
8. Рақамли технологиялар вазирлиги бир ой муддатда Агентликни Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 114а-уй манзилидаги бино ва иншоотларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чорасини кўрсин.
9. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 21 август,
ПФ-142-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2025 й., 06/25/142/0773-сон)