1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 20 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2169-9]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон буйруғи (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномагаиловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 4 август,
275-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 4 августдаги 275-сон буйруғига ИЛОВА
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Қуйидаги мазмундаги I1-бўлим билан тўлдирилсин:
561. Ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчилардан товар-моддий захираларни олиш учун ишончли шахсга ишончнома берилади. Ишончли шахс унга ишончнома бўйича берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қилади.
562. Товар-моддий захираларни олишга ишончномалар ташкилотлар ихтиёрига кўра, мазкур Йўриқноманинг 241-иловасига мувофиқ шаклда (берилган ишончномалар «Ишончномалар дафтари»да ҳисобга олинган ҳолларда) ёки мазкур Йўриқноманинг 242-иловасига мувофиқ шаклда (берилган ишончномалар «Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журнали»да ҳисобга олинган ҳолларда) расмийлаштирилади.
Ишончномалар ташкилот раҳбари ёки бошқа ваколатли шахслар томонидан имзоланади.
563. Ишончли шахс талаб этилаётган товар-моддий захираларни бир жойдан (бир омбордан), бироқ бир неча шартнома ва бошқа битимлар бўйича олиши лозим бўлса, унга шартнома ва бошқа битимларнинг рақам ва саналари кўрсатилган битта ишончнома ёки товар-моддий захиралар бир неча омбордан олиниши керак бўлса, бир нечта ишончномалар берилади.
Ишончномада Олиниши керак бўлган товар-моддий захиралар рўйхати, агар ишончномада кўрсатилган жўнатиш ҳужжатида (шартнома ва шу кабиларда) олиниши керак бўлган товар-моддий захиралар номи ва сони келтирилмаган бўлса ёки ишончномалар бўйича жўнатиш ҳужжатида келтирилган товар-моддий захираларнинг фақат бир қисмигина олинса, тўлдирилади. Агар ишончнома бўйича жўнатиш ҳужжатида кўрсатилган барча ном ва миқдордаги товар-моддий захиралар олинса, унда ишончноманинг орқа томонидаги Олиниши керак бўлган товар-моддий захиралар рўйхати тўлдирмаслиги мумкин. Бунда, ишончноманинг ушбу қисмида жўнатиш ҳужжатининг номи, рақами ва санаси, шунингдек олинадиган товар-моддий захираларнинг умумий суммаси кўрсатилади.
Ишончнома ахборот тизимларини қўллаган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкин.
Электрон ишончнома мазкур Йўриқноманинг 242-иловасига мувофиқ шаклда тузилади. Электрон ишончноманинг нусхаларини тақдим этиш имконияти таъминланган бўлиши лозим.
Электрон ишончнома ташкилот раҳбари ёки бошқа ваколатли шахслар томонидан электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим.
564. «Ишончномалар дафтари» ва мазкур Йўриқноманинг 243-иловасига мувофиқ шаклдаги «Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журнали» рақамланади ва ип билан тикилади. Дафтарнинг сўнгги варағида ташкилот раҳбари ёки у томонидан белгиланган шахсларнинг имзосидан кейин «Мазкур дафтарда ... варақ рақамланди» деган ёзув қайд этилади. Варақлар сони сўз билан кўрсатилади.
«Ишончномалар дафтари» ва «Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журнали» ишончномаларни рўйхатдан ўтказиш учун масъул бўлган шахсда сақланиши лозим.
Тўлиқ ёки қисман тўлдирилмаган ишончномаларни бериш тақиқланади.
Электрон ишончномаларнинг ҳисоби ахборот тизимларида автоматик равишда «Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журнали»да электрон шаклда юритилади.
565. Ишончноманинг амал қилиш муддати товар-моддий захираларни олиш ва олиб чиқиб кетиш имкониятига боғлиқ равишда белгиланади, бироқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатдан ошмаслиги керак.
566. Ишончли шахсни унга берилган амал қилиш муддати ҳали тугамаган ишончномалар бўйича товар-моддий захираларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилишда ташкилот дарҳол тегишли ишончномалар бекор қилинганлиги ҳақида етказиб берувчини хабардор қилади. Бундай хабарнома олинган пайтдан бошлаб бекор қилинган ишончнома бўйича товар-моддий захираларни бериш тўхтатилади.
567. Ишончли шахс товар-моддий захираларни олгандан сўнг топшириқлар бажарилганлиги ва у олган товар-моддий захиралар омборга (омборхонага) топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ташкилот бухгалтериясига ва (ёки) тегишли моддий жавобгар шахсга тақдим этади.
Фойдаланилмаган ишончномалар амал қилиш муддати тугаган кундан кейинги санада уни берган ташкилотга қайтарилиши керак.
Фойдаланилмаган ишончномаларнинг қайтарилганлиги тўғрисида ишончномалар дафтарида («Топшириқ бажарилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг рақами ва санаси» устунида) ёки берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журналида («Ишончнома бўйича топшириқ бажарилганлиги тўғрисидаги қайдлар» устунида) «фойдаланилмаган» ёзуви қайд этилади.
Бунда, қайтарилган фойдаланилмаган ишончномалар уларни рўйхатдан ўтказиш учун жавобгар бўлган шахс томонидан ҳисобот йили тугагунга қадар сақланади.
Ҳисобот йили тугагач фойдаланилмаган ишончномалар йўқ қилинади ва бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади.
Амал қилиш муддати тугаган ишончномалардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот бермаган шахсларга янги ишончномалар берилмайди.
568. Ишончномалар амал қилиш муддатидан қатъи назар товар-моддий захираларнинг дастлабки берилишида етказиб берувчида қолдирилади. Товар-моддий захираларни қисмларга бўлиб беришда ҳар бир берилган қисмга юкхат (қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки бошқа тегишли ҳужжат) тузилади, унда ишончноманинг рақами ва санаси кўрсатилади.
Бунда, юкхатнинг (қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки бошқа тегишли ҳужжатнинг) бир нусхаси товар-моддий захираларни олувчида, иккинчи нусхаси эса етказиб берувчида қолади ҳамда мазкур ишончнома бўйича расмийлаштирилган юкхат товар-моддий захираларни бериш устидан кузатув ва назорат учун қўлланилади.
569. Қуйидаги ҳолларда ишончномалар бўйича товар-моддий захираларни беришга йўл қўйилмайди:
ишончнома тўлдириш тартиби бузилган ёки реквизитлари тўлдирилмаган ҳолда тақдим этилганда;
ишончномада кўрсатилган шахснинг биометрик паспорти ёки ID картаси тақдим этилмаганда;
ишончноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
қабул қилиб олувчидан ишончнома бекор қилинганлиги тўғрисида хабар олинганда;
унинг номидан ишончнома берилган ташкилотнинг фаолияти тўхтатилганда.
5610. Ишончномалар беришнинг белгиланган тартибига риоя этилиши ҳамда товар-моддий захираларни ишончномалар бўйича бериш устидан назорат қилиш ташкилот раҳбари томонидан белгиланган масъул шахс зиммасига юкланади.».
«82. Асосий воситаларнинг бутлиги устидан назоратни йўлга қўйиш ва уларнинг ҳисобини ташкил этиш учун ҳар бир объект (предмет)га ўн тўрт белгидан иборат инвентар рақами берилади.».