Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 2 ноябрдаги 601-сон буйруғи (рўйхат рақами 3481, 2023 йил 6 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2023 й., 10/23/3481/0923-сон) билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
биринчи хатбошидаги «тўртинчи хатбошисида» деган сўзлар «бешинчи хатбошисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, ахборот технологиялари бўлинмаларига хизматга кириш истагини билдирган ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассис номзодлар ўрганиш босқичидан антропометрик параметрлар татбиқ этилмаган ҳолда соғлиғининг умумий хизматга яроқлилик даражасига оид талаблар асосида ўтади.»;
4.
68-банддаги «доимий яшаш жойи» деган сўзлар «яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 1-илованинг
номидан «танловларсиз» деган сўз чиқариб ташлансин.
6. 2-илованинг «Изоҳлар» қисми
1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу рўйхатдаги айрим лавозимлар мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ Ички ишлар органларига хизматга қабул қилинадиган тор ихтисослик бўйича мутахассисликлар ва лавозимлар рўйхатига киритилганлиги боис, ушбу лавозимлар учун номзодлар хизматга танловнинг саралаш босқичисиз қабул қилинади;».
7. 12-илованинг
матнидаги «Доимий яшаш жойи» деган сўзлар «Яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.