toggle_night_mode
Ҳужжат 19.08.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
«Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, наркологик касалликка (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 18 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2591-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2014 йил 3 майдаги 65-сон «Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, наркологик касалликка (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2591, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 275-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 31 июль
427-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
2025 йил 9 июль
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 31 июлдаги 427-сон буйруғига
ИЛОВА
«Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, наркологик касалликка (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексига мувофиқ буюраман:».
1) низом муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, наркологик касалликка (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) йўлиққан шахсларга (бундан буён матнда ҳукм қилинган шахслар деб юритилади) нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартибини белгилайди.»;
2) қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахслар мажбурий даволанишда бўлиши даврида даволаш мақсадида ва уларнинг жисмоний ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек тиббий кўрсатмаларга мувофиқ уларга нисбатан меҳнат терапияси қўлланилади.»;
3) 4-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларда жазо муддатини ўтаётган ҳукм қилинган шахсларга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада амалга оширилади.
Манзил-колонияларида жазо муддатини ўтаётган ҳукм қилинган шахсларга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида амалга оширилади.»;
4) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллашга ҳукм қилинган шахсларни текшириш ва даволаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган стандартлар ва клиник баённомаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳукм қилинган шахсни мажбурий даволаш давомийлиги ўн саккиз ойдан ошмаслиги керак.»;
5) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Стационар даволаниш учун ётқизилган алкоголизм билан касалланган ҳукм қилинган шахсларнинг наркологик стационар бўлимидаги минимал даволаниш муддати қирқ беш кундан, гиёҳванд ёки заҳарвандларни эса олтмиш кундан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳар бир ҳукм қилинган шахсга тиббий карта (касаллик тарихи) тўлдирилади, унга ҳукм қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар киритилади.»;
6) 11-банддаги «тегишли даволаш ишлари амалга оширилади.» деган сўзлар «тегишли даволаш, шу жумладан тиббий-ижтимоий реабилитация ишлари амалга оширилади.» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги биринчи — учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«12. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахслар билан тегишли даволаш ишларини ташкил этиш ҳамда самарали тиббий-ижтимоий реабилитацияни йўлга қўйиш мақсадида жазони ижро этиш муассасаси раҳбарининг буйруғи билан доимий фаолият юритадиган тиббий комиссия (бундан буён матнда тиббий комиссия деб юритилади) ташкил этилади.
Тиббий комиссия таркиби ички ишлар органлари ходимлари орасидан камида беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади.
Бунда, жазони ижро этиш муассасаси даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими бошлиғи тиббий комиссия раиси ҳамда шифокор-нарколог, шифокор-психиатр ва шифокор-терапевтлари комиссия аъзолари ҳисобланади.»;
биринчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
8) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Мажбурий даволаш курси тугалланмаган ҳукм қилинган шахс жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган тақдирда, ушбу муассаса маъмурияти ҳукм қилинган шахс яшайдиган манзилдаги наркология муассасаси ҳамда ички ишлар органларини мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ қуйидаги муддатларда хабардор қилади:
суд тайинлаган жазо муддатини ўтаб бўлганлиги муносабати билан озод этилишидан ўн кун олдин;
жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш, амнистия акти ёки афв этиш муносабати билан озод этилган кундан бошлаб уч кун ичида.
Бунда, наркология муассасасига ҳукм қилинган шахснинг тиббий амбулатор картасидан кўчирма ҳам юборилади.
Хабарноманинг бир нусхасини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Тиббиёт бўлимига юборилади.»;
9) Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги илова билан тўлдирилсин.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, наркологик касалликка (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
«Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, наркологик касалликка (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

____________________________

(шаҳар ёки вилоят)

ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бўлими бошлиғига

____________________________

(шаҳар ёки вилоят)

наркология диспансери бош шифокорига

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментнинг Тиббиёт бўлими бошлиғига

ХАБАРНОМА

____ йил «___» _________ да туғилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ____________ _________________________________-моддаси(лари) билан ____ йил ____ ой муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган __________________________ ______________________________________ ҳукм қилинган шахсга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига биноан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллаш белгиланган.

Ҳукм қилинган шахс ________________ __________ ____йил «___» ____________ куни жазони ижро этиш муассасасидан ___________________________ асосида озод этилган. Ҳукм қилинган шахс ____________________________ _________________________ қамоққа олинишдан аввал _________________________________________ _______________________________________________________________________ манзилда яшаган. ________________________________ жазо муддатини ўтаётган даврида наркологик касалликдан мажбурий даволаш курсини тугатмаганлиги ва ___________ _________________ (шаҳар ёки вилоят) наркология муассасасида мажбурий даволашни давом этиш лозимлиги маълум қилинади.

___-сон ______ бошлиғи

______________

__________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2025 й., 10/25/2591-3/0746-сон)