1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.06 Вақтинча олиб кириш (чиқиш)]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ВАҚТИНЧА ОЛИБ КИРИШ (ОЛИБ ЧИҚИШ) БОЖХОНА РЕЖИМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 14 сентябрда 1418-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 1 майдаги 01-02/12-2-сонли «Вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш) божхона режими тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор»ни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1418-1, 10.05.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 16, 22 ва 23-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 августдаги 399-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш шартлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш) божхона режими тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.