toggle_night_mode
Ҳужжат 12.11.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишларида очиқ тендерлар ўтказиш тартиб-таомилларини соддалаштириш, тендер бўйича таклифларни баҳолаш ва ғолибни аниқлашда инсон омилини минималлаштириш ҳамда идоралараро электрон тизимларни интеграция қилиш орқали ушбу тизимни рақамлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
тендер бўйича таклифлар мазмунини ва тендер таклифларини баҳолаш ҳамда ғолибни аниқлашда инсон омилини минималлаштириш орқали ушбу тартибни соддалаштириш;
ваколатли орган томонидан йўналишларни вақтинча бириктиришда аниқ ва шаффоф механизмни жорий этиш;
тендер ғолибининг таклифларида кўрсатилган маълумотлар ҳақиқийлигини ўрганиш тартибини бекор қилиш орқали тендер ғолибини расмийлаштириш тизимини соддалаштириш;
тендер бўйича таклифларга бериладиган баллар ва баҳолаш тартибини автоматлаштириш.
2. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради ҳамда қарор кучга киргандан кейин эълон қилинган тендер танловларига нисбатан татбиқ этилади.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 август,
501-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
а) еттинчи хатбошидаги «бошқа ашёвий ҳуқуқлар» сўзлари «ижара шартномаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«тендер ҳаракатлари — ташувчига мунтазам йўналишни бириктириш учун тендер эълон қилишдан бошлаб тендер таклифларини тақдим этиш, баҳолаш, ғолибни аниқлаш ва оферта шартномаси (брутто-шартнома) расмийлаштириш билан якунланадиган ҳаракатлар мажмуи».
2. 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ваколатли органнинг тендерларни ташкиллаштириш ва ўтказиш доирасидаги асосий ваколатлари қуйидагилар ҳисобланади:
тегишлилиги бўйича йўналишларни очиш, ёпиш ҳамда ўзгартириш бўйича қарорлар қабул қилиш;
йўналишларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқиш ва ахборот тизимига киритиш;
ўтказиладиган тендерлар тўғрисидаги эълонларни (лотларни) ахборот тизимига ҳамда Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайти ва расмий ахборот каналларида жойлаштириш;
тендер ғолибининг ҳар бир автотранспорт воситасига йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон гувоҳномалар бериш;
тендер ғолиби билан шартнома (брутто-шартнома) тузиш;
шартнома (брутто-шартнома) талаб ва шартларига риоя қилмаслик ҳолати аниқланганда қонунчилик ҳужжатларига ва/ёки шартномага (брутто-шартномага) мувофиқ тегишли чора қўллаш.
Ваколатли орган брутто-шартнома тизими доирасида шаҳар ичи автобус йўналишлари бўйича:
брутто-шартнома асосида тендерга чиқариладиган йўналишларни белгилайди, уларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқади;
йўналишларнинг бошланғич нархини шакллантиради ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари билан келишади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан йўналишларни тендерга чиқариш жадваллари тасдиқланишини таъминлайди ва тендер тўғрисида Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайти ва расмий ахборот каналларида эълон қилади.
5. Тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган, тегишли равишда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилган (техник жиҳатдан соз) ва мулк ҳуқуқи ёки ижара шартномаси асосида йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситасига эга бўлган ҳамда ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахс қатнашиши мумкин».
3. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолатларда йўналишлар ташувчига тендер ўтказилмасдан олтмиш кун муддатгача бир маротаба вақтинча бириктирилади:
ярмарка ва фестивалларнинг фаолият кўрсатиши даврида вақтинча йўналишлар ташкил этилганда;
йўналишда хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартнома муддатидан аввал белгиланган тартибда бекор қилинганда;
йўналишда хизмат кўрсатиш учун тендерда лот бўйича талабгорлардан бирорта ҳам таклиф келиб тушмаганда ёки тендер натижалари бўйича ғолиб аниқланмаганда.
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган вақтинчалик йўналишларни ташкил этиш ташаббуси билан фақатгина республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари чиқишлари мумкин».
4. 9 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Йўналишни вақтинча бириктириш бўйича эълон ахборот тизимига автоматик равишда ҳамда Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайти ва расмий ахборот каналларида жойлаштирилади.
Йўналишни вақтинча бириктириш ҳақидаги аризалар эълон берилган кундан бошлаб уч иш куни ичида қабул қилинади.
Ариза бериш муддати тугагандан сўнг ахборот тизимида вақтинча бириктириш учун таклиф этилган автотранспорт воситаси ишлаб чиқарилган йили (ишлаб чиқарилган йилдан бошлаб неча йил ўтгани) электрон ҳамкорлик йўли билан тегишли вазирлик ва идоралардан электрон сўров орқали аниқланади ва ахборот тизимида ушбу Низомга 2-илованинг 3-бандига мувофиқ автоматик баҳоланади.
Агар йўналишни вақтинча бириктиришда бир нечта ташувчининг таклифлари (автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган йили) тенг бўлса, ахборот тизимида биринчи мурожаат этган ташувчига бириктирилади.
Ташувчининг таклифлари йўналиш талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, йўналишда вақтинча фаолият юритиш бўйича оммавий оферта шартномаси расмийлаштирилади ҳамда ахборот тизимида автоматик равишда тендер ҳаракатлари бошланади (ярмарка ва фестивалларнинг фаолият кўрсатиши даврида вақтинча йўналишлардан ташқари). Бунда ташувчи оммавий оферта шартномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб тўрт иш кунида автотранспорт воситаларининг ҳар бири учун лицензия варақалари расмийлаштириши лозим».
6. 12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Йўналишда хизмат кўрсатиш юзасидан ташувчи билан тузилган шартноманинг (брутто-шартнома) амал қилиш муддати тугагач, йўналиш ўттиз календарь кун аввал ахборот тизимида автоматик равишда қайта тендерга қўйилади. Шартноманинг (брутто-шартнома) амал қилиш муддатини узайтиришга рухсат берилмайди».
8. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Ваколатли органлар тендерга қўйиладиган йўналишлар (йўналишлар пакетлари ёки жадвали) рўйхатини тайёрлайди, лот талабларини, тендер предметини, тендер вақтини, тендер ўтказилишидан камида ўттиз календарь кун олдин ахборот тизимига киритади ва бу ҳақда Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайти ва расмий ахборот каналларида эълон қилади».
9. 231-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«231. Тендер ҳаракатлари суд ҳужжатига асосан тўхтатилганда тендер ғолиби билан шартнома тузилгунга қадар амалдаги ташувчи йўналишда вақтинча фаолият юритади.
Тендер ҳаракатларини тўхтатишга асос бўлган суд ҳужжати бекор бўлганда ёки суд ҳужжатига асосан тендер ҳаракатларини тўхтатиш муддати тугаганда, тендер ҳаракатлари тўхтатилган муддатдан бошлаб, тендер ўтказиш даврининг қолган муддатига давом эттирилади».
10. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Талабгор тендер таклифларини тақдим этиши учун тендерни ташкил этиш харажатларини қоплаш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўловни амалга ошириши керак. Маблағлар Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасида жамланади».
11. 29-банд куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Тендер бўйича таклифлар қуйидаги кўрсаткичлар ва ахборотларни (мезонларни) ўзида акс эттириши лозим:
а) шаҳар автобус йўналишлари бўйича:
лотга қўйилган йўналишларда автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг таклиф этилаётган нархлари даражаси;
автобусларнинг ишлаб чиқарилган йили;
автобусларнинг ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони);
автобусларнинг экологик тозалиги;
автобусларнинг мулкида (балансида) бўлгани;
тендер талабларида йўналишда саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олган ҳолда, йўналишдаги автотранспорт воситаларининг ҳисобланган сони;
б) шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро йўналишлар бўйича:
лотга қўйилган йўналишларда, харажатларни тўлиқ қоплашни ҳисобга олган ҳолда, йўлкира учун қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар даражаси;
автотранспорт воситасининг тоифаси (категорияси) (автобус, микроавтобус, енгил автомобиль) ва класси ҳамда ишлаб чиқарилган йили;
автотранспорт воситасининг йўловчилар ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони);
йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони;
таклиф этилган барча автотранспорт воситаларини сунъий йўлдош орқали ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан жиҳозлаш ва автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиш мажбуриятини олиши;
автотранспорт воситаларининг мулкида (балансида) бўлгани;
в) шаҳарлараро — вилоятлараро ва халқаро йўналишлар бўйича «б» кичик бандда қайд этилган мезонлар қўлланади ҳамда тендер талабларида йўналишда саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олган ҳолда, йўналишдаги автотранспорт воситаларининг ҳисобланган сони;
г) брутто-шартнома асосида молиялаштириладиган йўналишлар бўйича — «а» кичик бандда қайд этилган мезонларга қўшимча равишда йўналишнинг якуний нархи».
12. 34 ва 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Агар лот бўйича фақат битта қатнашчидан таклиф келиб тушса, унинг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлса, мазкур қатнашчи ғолиб деб ҳисобланади ҳамда йўналишда (йўналишлар пакетида ёки жадвалида) йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Агар қатнашчининг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлмаса ёки қатнашчидан таклифлар келиб тушмаса, такрорий тендер ташкил этилиши керак. Бунда лот бўйича икки марта тендер таклифлари келиб тушмаса, йўналиш (йўналишлар пакети ёки жадвал) талабларини қайта кўриб чиқишга рухсат этилади.
Лот йўналиш ғолиби аниқлангунга қадар, узоғи билан тўрт марта ахборот тизимида автоматик тарзда такрорий тендерга қўйилади.
Агар тўртта тендерда лот бўйича бирорта ҳам таклифлар келиб тушмаса, ушбу йўналиш вақтинча тўхтатилиб турилади ва кейинги тендерларга қўйилмайди, шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишлари бундан мустасно.
35. Агар шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналиши бўйича кетма-кет тўртта тендерда бирорта ҳам таклифлар келиб тушмаса, мазкур йўналиш норентабель автобус йўналиши сифатида ҳисобга олинади (Тошкент шаҳри бундан мустасно).
Норентабель автобус йўналишлари қайта очиқ тендерга қўйилади ҳамда мазкур Низомнинг 57-бандига мувофиқ шартнома тузилганидан сўнг белгиланган тартибда субсидия ажратилади».
13. 36-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. 38 ва 39-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Тендер бўйича таклифларни баҳолашнинг якуний бали ҳар бир қатнашчи бўйича аниқланади. Энг юқори балл тўплаган қатнашчи тендер ғолиби деб эътироф этилади. Агар баҳолаш натижаларига кўра бир нечта қатнашчи тенг баллар олган бўлса, у ҳолда ғолиб тенг баллар олган қатнашчиларнинг тендер таклифларидаги устувор мезонлардан келиб чиқиб аниқланади.
Мезонлар устуворлиги бўйича кетма-кетликда ҳисобланган баллар ҳам тенг бўлган тақдирда, тендер таклифларини биринчи берган қатнашчи ғолиб деб топилади.
39. Тендерлар якунлари, хусусан, қатнашчилардан келиб тушган таклифлар мазмуни, ҳисобланган баллар, қатнашчилар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида шартноманинг (брутто-шартнома) амал қилиш муддати тугагандан ёки бекор қилингандан сўнг уч йил сақланади».
15. 5-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. 50, 51 ва 52-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«50. Ваколатли орган билан тендер ғолиби ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи шартнома (брутто-шартнома) оммавий оферта шаклида ахборот тизимига тендер ғолиби аниқланганидан кейин ўша кунни ўзида автоматик тарзда жойлаштирилади. Тендер ғолиби бир кун ичида жойлаштирилган шартномани акцептлайди (таклифни қабул қилади).
Тендер ғолиби томонидан оферта шартномаси (брутто-шартнома) акцептлангандан (таклифни қабул қилгандан) сўнг тендер ҳаракатлари якунланган ҳисобланади.
Тендер ғолиби билан оммавий оферта шартнома (брутто-шартнома) расмийлаштирилган кундан бошлаб (шаҳарлараро йўналишлар бундан мустасно) ўн иш кунида шартномада кўрсатиладиган автотранспорт воситаларини сунъий йўлдош орқали ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан жиҳозлаши ва ваколатли органнинг автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиши лозим.
51. Тендер ғолиби билан оферта шартномаси (брутто-шартнома) расмийлаштирилгандан сўнг тўрт иш кунида автотранспорт воситаларининг ҳар бири учун лицензия варақаларини расмийлаштириши шарт.
52. Қуйидаги ҳолатларда қатнашчининг тендер ғолиблиги бекор қилинади:
тендер таклифларида нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилса;
белгиланган муддатда лот бўйича барча автотранспорт воситалари ваколатли органнинг автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилинмаса;
автотранспорт воситаларининг ҳар бири учун лицензия варақаларини белгиланган муддатларда расмийлаштириб бўлмаса;
ахборот тизимига жойлаштирилган шартнома белгиланган муддатда акцептланмаса.
Бунда қатнашчининг тендер ғолиблиги бекор қилинганда, оферта шартномаси (брутто-шартнома) ҳам автоматик бекор қилинади.
Очиқ тендер қатнашчисининг тендер ғолиблиги бекор қилинган тақдирда, энг юқори баллар миқдори бўйича кейинги қатнашчи тендер ғолиби деб эътироф этилади ва кейинги қатнашчиларга ҳам мазкур тартиб амал қилади».
17. 57-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Суд ҳужжатига мувофиқ ушбу йўналишда қатнашган бошқа ташувчининг баллари тикланган тақдирда, тендер ғолиби билан тузиладиган шартнома муддати шартнома берилган кундан ҳисобланади».
18. 59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«59. Шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан ўттиз календарь кун аввал ахборот тизимида автоматик равишда йўналиш бўйича тендер ҳаракатлари бошланади.
Бунда ваколатли орган тендер ҳаракатлари бошланишидан олдин йўналиш талабини қайта кўриб чиқиши мумкин».
19. 61-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
20. 63-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«63. Тендерда таклиф этилган автотранспорт воситаларини шартнома расмийлаштирилгандан бошлаб уч ой муддатда алмаштиришга йўл қўйилмайди (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автотранспорт воситаси эксплуатацияга яроқсизлиги ҳақидаги хулосаси мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно).
Тендер ғолибининг тендерда тўплаган баллари камайиб кетмаган тақдирда алмаштириш учун таклиф этилган автотранспорт воситаларига электрон гувоҳнома қайта расмийлаштирилади».
21. 64-банд қуйидаги мазмундаги «з» ва «и» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«з) шаҳар автобус йўналишларида брутто-шартнома асосида фаолият кўрсатишда автобусларда кондиционер (иқлим-назорати тизими), видеокузатув тизимлари, йўловчиларни ҳисоблаш қурилмалари, имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналарнинг соз ҳолда ишлаши таъминланиши;
и) шаҳарлараро йўналишларда ташувлар бошлангандан кейин ўттиз календарь кун ичида ташувчи ваколатли органнинг ташувларни ташкил этиш ва чипталарни сотиш бўйича ягона тизимидан фойдаланиши (келишув асосида) ёки ташувчининг чипталарни сотиш бўйича ахборот тизимини ваколатли органнинг ахборот тизимига интеграция қилиши лозим. Бунда интеграция қилиш бепул амалга оширилади (банк ва эквайринг хизматларини кўрсатиш харажатлари бундан мустасно)».
а) 3 ва 31-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

Кўрсаткич номи

Таклиф натижалари

балл

Автотранспорт воситаси ишлаб чиқарилган йили (ишлаб чиқарилган йилдан бошлаб неча йил ўтгани)

0-2 йил

10

3-5 йил

7

6-8 йил

6

9-11 йил

5

12 — 14 йил

3

15 йил ва ундан ортиқ

0

Изоҳ.
Қатнашчи томонидан таклиф этилган ҳар бир транспорт воситаси учун, унинг ишлаб чиқарилган йилига кўра фойдаланиш ишлари (неча йил ўтгани) учун белгиланган баллар жамланади ҳамда тендер таклифидаги автотранспорт воситалари сонига бўлинади.
Мисол учун: тендер талабларида 6 та автотранспорт бўлиши белгиланган. Қатнашчи томонидан тақдим этилган таклифларда 4 та автотранспорт воситаси учун (фойдаланиш йили 3 йил) балларнинг миқдори 7 баллдан (4 х 7) =28 баллга ҳамда 2 та автотранспорт воситаси учун (фойдаланиш йили 13 йил) балларнинг миқдори 3 баллдан (2 х 3) = 6 баллга тенг бўлади. Бундай ҳолатда транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили учун тендер бўйича таклифларнинг баҳоси [(28 + 6) : 6] = 5,66 баллни ташкил этади.
Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидан сўров орқали аниқланади.
31. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситалари унинг мулкида (балансида) бўлганда қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

Кўрсаткич номи

Автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган йили

балл

Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситалари унинг мулкида (балансида) бўлгани

0 — 2 йил

10

3 — 5 йил

7

6 — 8 йил

3

9 — 11 йил

0

12 — 14 йил

0

15 йил ва ундан ортиқ

0

Изоҳ.
Қатнашчининг мулкида (балансида) бўлган ва у томонидан таклиф этилган ҳар бир автотранспорт воситаси учун ишлаб чиқарилган йилига қараб, баллар жамланади ҳамда уларнинг умумий сонига бўлинади.
Мисол учун: Қатнашчи томонидан тақдим этилган таклифларда мулкидаги (балансидаги) жами 10 та автотранспорт воситасидан, 5 тасининг (фойдаланиш йили 3 йил) баллари миқдори 7 баллдан (5 х 7)= 35 баллга ва 5 тасини (фойдаланиш йили 8 йил) баллари миқдори 3 баллдан (5 х 3) = 15 баллга тенг бўлади. Бундай ҳолатда мулкида (балансида) автотранспорт воситалари мавжудлиги бўйича таклифларнинг баҳоси [(35 + 15) : 10] = 5 баллни ташкил этади.
Ишлаб чиқарилганига 9 йил ва ундан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари баҳоланмайди.
Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситаси унинг мулкида (балансида) бўлгани электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидан сўров орқали аниқланади»;
б) 4-банд қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситасининг умумий йўловчи сиғими (шу жумладан, ўриндиқлари сони) электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидан сўров орқали аниқланади»;
в) 7-банднинг изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Транспорт воситаси категорияси (класслари) учун олинган балларга 1,15 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланади, агар транспорт воситаси электр қуввати билан ҳаракатланадиган, электродвигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган автомототранспорт воситаси бўлса»;
д) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Қатнашчининг барқарорлик рейтингидаги кўрсаткичлари қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

Мезон номи

Барқарорлик рейтингдаги кўрсаткичи

Балл

Қатнашчининг барқарорлик рейтингидаги кўрсаткичлари

AAA

5,0

AA

4,5

A

4,0

BBB

3,5

BB

3,0

B

2,5

CCC

2,0

CC

1,5

C

1

D

0

Изоҳ.
Қатнашчининг барқарорлик рейтингидаги кўрсаткичлари Солиқ қўмитасининг тегишли электрон платформаси орқали идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйган ҳолда автоматик тарзда аниқланади»;
е) 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ж) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Барча мезонлар бўйича олинган баллар қўшилиб, умумий (якуний) балл аниқланади.
Агар баҳолаш натижаларига кўра бир нечта қатнашчи тенг балл олган бўлса, у ҳолда ғолиб тенг балл олган қатнашчиларнинг тендер таклифларидаги қуйидаги устувор мезонлардан келиб чиқиб аниқланади:

Т/р

Мезон номи (устуворлиги бўйича кетма-кетликда)

I. Шаҳар (йўналишли такси), шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича

1.

Автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили

2.

Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситалари унинг мулкида (балансида) бўлгани

3.

Қатнашчининг барқарорлик рейтингидаги кўрсаткичлари

II. Шаҳар автобус йўналишлари бўйича

1.

Йўналишда автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг таклиф этилаётган нархлари даражаси

2.

Автобусларнинг ишлаб чиқарилган йили

3.

Автобусларнинг ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони)

4.

Автобусларнинг экологик тозалиги

5.

Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситалари унинг мулкида (балансида) бўлгани

6.

Қатнашчининг барқарорлик рейтингидаги кўрсаткичлари

».

а) 8-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шартнома расмийлаштирилгандан сўнг ҳамда лот бўйича таклиф қилган ҳар бир автотранспорт воситаси учун белгиланган муддатда лицензия варақаси олингандан сўнг 1 соат ичида»;
б) 12-позициянинг учинчи устуни «гувоҳнома» сўзидан кейин «ушбу ҳар бир автотранспорт воситасига лицензия варақаси олингандан сўнг» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон)