1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг фаолияти натижадорлигини ошириш, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришиш ҳамда касбий даражасини ривожлантириш, шунингдек, ходимларни кафолатланган моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги тизимини жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг);
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
1. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ халқаро талаблар ва ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари (кейинги ўринларда — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари) бошқарув ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизими жорий этилсин:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
(а) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг лавозим маошини ягона тамойил асосида меҳнатга ҳақ тўлашнинг янгиланган тариф сеткаси ҳамда кўп йиллик хизмати ва лавозимини инобатга олган ҳолда табақалашган тариф коэффициентлари асосида шакллантириш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
(б) рағбатлантириш тўловларини бошқарув ходимлари томонидан эришилган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида ҳар ойлик устамалар, малака (мартаба) даражалари учун ва ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантириш (кейинги ўринларда — бонус) тўловлари шаклида тўлаш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
(в) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарув ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фақат мазкур Фармонда белгиланган шартларда амалга оширилиб, Фармонда кўзда тутилмаган қўшимча устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (давлат мукофотлари учун тўловлар бундан мустасно) тўлашни тақиқлаш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 августдан бошлаб, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
(а) лавозим маоши;
(б) энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришганлиги учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.32.00 Малака тоифалари]
(в) малака (мартаба) даражалари учун тўловлар;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
(г) мукофотлаш ҳамда бонус тўловлари.
3. Белгилансинки, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилганлиги учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар ва бонус тўловларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар иқтисодий таснифи бўйича ҳар бири учун алоҳида харажат турида режалаштирилади.
4. Қуйидагилар:
(а) Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаси разрядлари 1-иловага мувофиқ;
(б) Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тариф коэффициентлари 2-иловага мувофиқ;
(в) Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларига фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришганлиги учун бериладиган лавозим маошига ҳар ойлик устамалар миқдори 3-иловага мувофиқ;
(г) Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларига давлат фуқаролик хизмати малака даражалари учун лавозим маошига қўшимча тўловлар миқдори 4-иловага мувофиқ;
(д) Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) тасдиқлашда фойдаланиладиган кўрсаткичларнинг намунавий рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
(а) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришганлиги учун харажатлар сметасида штатлар жадвалидаги бир йиллик лавозим маошининг 10 фоизидан ошмаган миқдорида маблағ режалаштирилади, бунда ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб маблағлар етмаган тақдирда, тасдиқланган харажатлар параметрлари доирасида харажатлар сметасига ўзгартириш киритилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
(б) бонус тўловлари учун харажатлар сметасида бир йил учун штатлар жадвалидаги бир ойлик лавозим маошидан ошмаган миқдорида маблағлар режалаштирилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
(а) бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари иш ҳақига уларнинг лавозим маошига нисбатан устамалар белгилаш ва ходимларни мукофотлашга йўналтирилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
(б) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хизмат вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажарган юқори малакали ходимларни рағбатлантириш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ишда эришган ютуқлари учун лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
(в) харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар доирасида ойлик ёки чораклик устамалар белгиланиши мумкин;
(г) ходимларни мукофотлаш юбилей, байрамларда ҳамда ҳисобот даври якунида амалга оширилиши мумкин. Бунда мукофотнинг миқдори харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар миқдоридан (имкониятидан) келиб чиққан ҳолда ушбу маблағлар доирасида ходимнинг умумий натижалардаги шахсий улушига қараб белгиланади ҳамда мукофотнинг юқори миқдори чегараланмайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
7. Устама ва мукофот миқдорлари:
(а) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ходимлари учун унинг биринчи раҳбари томонидан;
(б) туман (шаҳар) ҳокимлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан;
(в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан белгиланади.
8. Белгилансинки, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги натижаси уларнинг ўринбосарлари фаолияти самарадорлигининг ўртача натижасидан шаклланади. Бунда:
(а) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади;
(б) Вазирлар Маҳкамасига мазкур Фармоннинг 5-иловасида келтирилган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) тасдиқлашда фойдаланиладиган кўрсаткичларнинг намунавий рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
9. Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Миллий статистика қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) инсон омилини камайтирган ҳолда тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиб, тўлиқ рақамлаштириш чораларини кўрсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг намунавий тартиби (кейинги ўринларда — Намунавий тартиб)ни тасдиқласин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Намунавий тартиб асосида ўзларининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш тартибини тасдиқласин.
12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан келишилган ҳолда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу жорий этилаётган янги тизимни жойларда ўрганиб, натижаларининг таҳлили асосида уни янада такомиллаштириш юзасидан 2025 йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
14. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори вазифасини бажарувчи У.Ш. Хусаинов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
15. Фармоннинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 август,
ПФ-129-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги ПФ-129-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаси разрядлари
Т/р
Лавозимлар номи
Разряд
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
1.
Вазирлар Кенгаши Раиси, ҳоким
11
2.
Раиснинг (ҳокимнинг) биринчи ўринбосари
10
3.
Раис (ҳоким) ўринбосари
9
4.
Раис (ҳоким) маслаҳатчиси, маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси, девон раҳбари*
Изоҳ: Поғона — ходимнинг умумий иш стажидан келиб чиқиб аниқланади.
Бунда ходимнинг умумий иш стажи 3 йилгача бўлганда 1-поғонага, 3 йилдан 6 йилгача — 2-поғонага, 6 йилдан 10 йилгача — 3-поғонага, 10 йилдан 15 йилгача — 4-поғонага, 15 йилдан 20 йилгача — 5-поғонага, 20 йилдан ортиқ — 6-поғонага мос келади.
Тариф коэффициентлари:
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ходимларига 1,6 баравар;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ходимларига 1,4 баравар;
доимий аҳоли сони 300 мингдан ортиқ бўлган туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларига 1,1 баравар оширилган ҳолда қўлланади. Бунда Миллий статистика қўмитаси томонидан йил бошида эълон қилинадиган доимий аҳоли сонига мувофиқ бир йилда бир маротаба доимий аҳоли сони 300 мингдан ортиқ бўлган туман (шаҳар) аниқланади.
Тариф ставкаси миқдорини (лавозим маошини) белгилаш учун тариф коэффициенти меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган энг кам миқдорига кўпайтирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларига тенглаштирилган ташкилотлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда мазкур Фармон кучга киргунга қадар амалда бўлган тартиб сақлаб қолинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги ПФ-129-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларига фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришганлиги учун бериладиган лавозим маошига ҳар ойлик устамалар миқдори
а) ҳар ойлик устамалар миқдори чорак якунлари бўйича рейтинг баҳолари асосида белгиланади ва кейинги чорак давомида тўлаб борилади;
б) биринчи марта рейтинг баҳолаш натижалари аниқлангунга қадар ходимларга ҳар ойлик устамалар миқдори раҳбарият томонидан уларнинг фаолияти натижаларидан келиб чиқиб, охирги чорак (ой) учун ажратилган маблағлар доирасида белгиланади.
Устама тўловлари миқдори штатлар жадвали ва харажатлар сметасида йиллик режалаштирилган маблағлар миқдоридан ошмаслиги лозим ва унинг учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари (ишлар бошқарувчилари) ва бош ҳисобчилари жавобгар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги ПФ-129-сон Фармонига 4-ИЛОВА
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларига давлат фуқаролик хизмати малака даражалари учун лавозим маошига қўшимча тўловлар
МИҚДОРИ
Т/р
Малака даражалари номи
Қўшимча тўловлар миқдори лавозим маошига нисбатан
(фоизда)
1.
2-даражали маслаҳатчи
40
2.
3-даражали маслаҳатчи
35
3.
1-даражали хизматчи
30
4.
2-даражали хизматчи
25
5.
3-даражали хизматчи
20
6.
4-даражали хизматчи
15
7.
5-даражали хизматчи
10
8.
6-даражали хизматчи
5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги ПФ-129-сон Фармонига 5-ИЛОВА
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) тасдиқлашда фойдаланиладиган кўрсаткичларнинг намунавий рўйхати
17. «Маҳалла еттилиги» ва аҳоли ўртасида тузилган уч томонлама шартнома шартлари бажарилишини таъминлаш.
18. Аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланиш («Бир контур — бир маҳсулот», «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида лойиҳаларни амалга ошириш).
19. Норасмий иш ўринларини легаллаштириш (банд аҳолига нисбатан улуши).
22. Давлат дастурлари доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратиш («Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш», Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» ва ҳ.к.).
23. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини ташкил этиш учун мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш.
III. Саноатни ривожлантириш
24. Саноат корхоналарида меҳнат унумдорлигининг (саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг саноатда банд бўлган аҳолига нисбатан) ўзгариши.
25. Саноат корхоналари солиқ тушумларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши.
26. Саноат зоналарида ишлаб чиқариш ҳажми (жами саноатга нисбатан улушининг ўзгариши).
27. Маҳаллаларда микросаноат марказларини ташкил этиш (Ғиждувон тажрибаси).
IV. Хизмат кўрсатиш
28. Туризмга ихтисослашган ҳудудларда маҳаллий ва хорижий турист (сайёҳ)лар оқимини ошириш.
29. Жойлаштириш воситалари, жумладан, оилавий меҳмон уйлари, хостел, модулли меҳмонхона, капсула ва ўтовлар ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.
30. Туризм (меҳмонхона ва ресторанлар) йўналишида фаолият кўрсатаётган субъектларни booking.com, tripadvisor.com ва бошқа онлайн саёҳат ва туристик платформалар орқали мижозларни жалб этиш учун рўйхатдан ўтказиш.
31. IT, тиббиёт, таълим ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида хизматлар экспорти ҳажмининг ўсиши.
32. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларни кўпайтириш.
33. Туристик ташкилотларни ташкил этиш.
34. Шаҳар ва туман марказларида онлайн такси хизматларини йўлга қўйиш.
V. Қишлоқ ва сув хўжалиги
35. Фойдаланишга киритиладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ўзгариши.
36. «АгроСтар» компанияси билан ҳамкорликда миллий брендларни яратишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.
37. Янги боғ-токзорлар барпо этиш ва эски боғларни янгилаш.
38. Қишлоқ хўжалиги ҳудудларида логистика марказлари ва музлаткичли омборхоналарни ташкил этиш.
39. Янги тартибда қишлоқ хўжалиги ер майдонларини аҳолига узоқ муддатга ижарага бериш ва уларда экспортбоп маҳсулот етиштириш.
41. Сув хўжалиги объектларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш.
42. Ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш.
43. Ўрмон хўжаликларида лойиҳаларни амалга ошириш (дарахт ва буталар уруғларини тайёрлаш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва бошқа йўналишларда).
44. Фойдаланишга киритиладиган ўрмон фонди ер майдонлари.
46. Ҳудудий инвестиция дастури доирасида лойиҳаларни амалга ошириш (шу жумладан саноат зоналаридаги лойиҳаларни амалга ошириш).
47. Ҳудудий экспорт ҳажмини ошириш (саноат ва мева-сабзавот)*.
48. Маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш.
49. Экспорт географиясини ва экспортбоп товарлар турларини кенгайтириш.
VII. Инфратузилмани яхшилаш
50. Оғир тоифадаги маҳаллаларни зарур инфратузилма билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ва ажратилган маблағларни самарали ўзлаштириш.
51. Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган капитал қўйилмалар лимитларини ўзлаштириш*.
52. Аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш.
53. Аҳолини тоза ичимлик суви билан қамраб олиш даражаси.
54. Таъмирталаб ички йўллар улушининг жами ички йўлларга нисбатан ўзгариши.
55. Паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш.
56. Югуришга мўлжалланган махсус йўлакчалар узунлигининг жами пиёдалар йўлакчасига нисбатан ўзгариши.
57. Аҳоли яшаш масканларини кенг полосали юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш мақсадида оптик толали алоқа линияларини кенгайтириш.
VIII. Яшил ёндашувлар
58. Яшил энергия билан қамраб олинган (иссиқлик тизими, қуёш панеллари ва бошқалар) ижтимоий соҳа объектлари сони жами ижтимоий соҳа объектларига нисбатан ўзгариши*.
59. Яшил энергия билан қамраб олинган (қуёш панеллари, иссиқлик насослари, гелиоколлектор ускуналари ва бошқалар) аҳоли хонадонлари сони жами аҳоли хонадонларига нисбатан ўзгариши.
60. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш.
61. Корхоналарда атроф-муҳит ифлосланишининг давлат экологик мониторингини ўтказиш.
IX. Ижтимоий соҳа
62. 3 — 7 ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси*.
63. Давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш.
64. Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификат (Pearson, IELTS, TOEFL ва ҳ.к.)га эга бўлган 30 ёшгача бўлган ёшларнинг жами ёшларга нисбатан улушининг ўзгариши*.
65. Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган мактаб битирувчиларининг жами битирувчиларга нисбатан ўзгариши (шунингдек, хорижга ўқишга кетган мактаб битирувчилари)*.
66. Умумтаълим мактабларида инклюзив синфлар ташкил этиш.
67. Халқаро аккредитациядан ўтган олий таълим ва хусусий ўқув муассасаларини кўпайтириш (вилоят бўйича).
68. Оналар ўлими даражаси.
69. Гўдаклар ўлими даражаси.
70. Санитария-гигиена шохобчалари (СГШ) ташкил этиш ва мавжудларини таъмирлаш.
71. Аҳолини спортга жалб қилиш даражаси.
72. «Беш ташаббус олимпиадаси» спорт мусобақаларига аҳолини қамраб олиш даражаси.
73. Спорт йўналишида миллий ва халқаро даражадаги совриндорлар улуши жами аҳоли сонига нисбатан ўзгариши.
X. Оила ва хотин-қизлар
74. Хотин-қизларни касб-ҳунар, тадбиркорлик ва молиявий саводхонликка ўқитиш.
75. Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш*.