Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат
кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 20 июлдаги 62-2023/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3449, 2023 йил 26 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2023 й., 10/23/3449/0526-сон) билан тасдиқланган Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги намунавий низомнинг 13-банди
тўртинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларини» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.