1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 4 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3283-2]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 21 сентябрдаги 21/12-сон қарори (рўйхат рақами 3283, 2020 йил 29 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2020 й., 10/20/3283/1470-сон) билан тасдиқланган Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 июль,
14/9-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/9-сон қарорига ИЛОВА
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Мазкур Низом банкка, шу жумладан микромолия банкига (бундан буён матнда банк деб юритилади) алоқадор шахслар ҳамда бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликка қўйилган талабларни, шунингдек банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимлар тузиш ва битимлар ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.».
«ўзаро алоқадор қарз олувчилар — банкда назорат асосида ва (ёки) иқтисодий асосда, микромолия банкида эса назорат асосида алоқадор бўлган жисмоний ва/ёки юридик шахслар;»;
«йирик таваккалчилик — банкда жами суммаси банк биринчи даражали капиталининг 10 фоизи ва ундан юқори бўлган, микромолия банкида эса жами суммаси икки ярим миллиард сўм ва ундан юқори бўлган бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликлар;».
«3. Банкнинг бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги керак, бундан микромолия банки мустасно.
Микромолия банки учун бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори беш миллиард сўмдан ошмаслиги лозим.».
4. 5-банд «ошмаслиги лозим» деган сўзлардан кейин «, бундан микромолия банки мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«20. Банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги лозим, бундан микромолия банки мустасно.»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Микромолия банкига алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори беш миллиард сўмдан ошмаслиги лозим.».
9. 21-банддаги «50» рақами «25» рақами билан алмаштирилсин.
10. Қуйидаги мазмундаги 211-банд билан тўлдирилсин:
«211. Мазкур Низомнинг 20-банди биринчи хатбошиси ва 21-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган банклар 2026 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган муддатларда босқичма-босқич ушбу талабларга мувофиқлаштириши лозим.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/3283-2/0691-сон)