Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/12-сон қарори (рўйхат рақами 3229, 2020 йил 13 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3229/0455-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 2-банднинг
биринчи хатбошиси «Банклар» деган сўздан кейин «, шу жумладан микромолия банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2.
33 ва 49-бандларнинг
иккинчи хатбошиларидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«д» кичик банддаги «банк ҳисобварақларига.» деган сўзлар «банк ҳисобварақларига;» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:
«е) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги — давлат активларини сотиш бўйича олди-сотди шартномалари ва давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномалари бўйича тадбиркорлик субъектлари тан олган қарздорликларни ундириш тўғрисида.».