Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-155-сон «Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2009 йил 13 октябрдаги 107-сон буйруғи (рўйхат рақами 2050, 2009 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 545-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишни (қайд этишни) ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг
14-бандидаги «Тезкор-маълумотлар бошқармаси» деган сўзлар «Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.