Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-155-сон «Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 27 июлдаги 157-сон буйруғи (рўйхат рақами 2922, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 937-модда) билан тасдиқланган Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 6-банди
олтинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, ИИББ ва ИИБ Тезкор-маълумотлар бошқарма (бўлим)ларининг» деган сўзлар «Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош марказининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.