toggle_night_mode
Ҳужжат 29.07.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Микромолия ташкилоти ва ломбард фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 28 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3423-1]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/26-сон «Микромолия ташкилоти ва ломбард фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3423, 2023 йил 7 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2023 й., 10/23/3423/0129-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 13 июнь,
12/15-сон
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 19 май
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 13 июндаги 12/15-сон қарорига
ИЛОВА
«Микромолия ташкилоти ва ломбард фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;
2) 1-банддаги «Микромолия ташкилоти ва ломбард» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1) номи, 2, 9 ва 47-бандлардаги «Микромолия ташкилоти ва ломбард» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) муқаддимадаги «микромолия ташкилоти ва ломбард» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«нобанк кредит ташкилоти — микромолия ташкилоти, факторинг ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ва ломбард;»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги «микромолия ташкилоти ва ломбард» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 4-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтишда мазкур бандда келтирилган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.»;
5) 2-бобнинг номидаги «Микромолия ташкилоти ҳамда ломбард» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 5 — 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Микромолия ташкилотининг, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг, кафолатлар бериш ташкилотининг ёки факторинг ташкилотининг фаолияти у ҳақидаги маълумотларни тегишинча микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестрига, кафолатлар бериш ташкилотлари реестрига ёки факторинг ташкилотлари реестрига киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказилганидан кейин, ломбард фаолияти эса ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома қабул қилинганлиги Марказий банк томонидан тасдиқланганидан кейин амалга оширилади.
6. Нобанк кредит ташкилотининг фирма номида унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўрсатма, шунингдек ташкилотнинг турига қараб «микромолия ташкилоти», «факторинг ташкилоти», «ипотекани қайта молиялаштириш» ёки «ломбард» деган сўз ёки сўз бирикмаси, микромолия ташкилотининг қисқартирилган номида эса (мавжуд бўлганда) «ММТ» деган қисқартма сўз бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илгари ташкил этилган ёки ташкил этилаётган банкларнинг ёхуд нобанк кредит ташкилотларининг фирма номлари билан чалкаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган фирма номларидан фойдаланиш тақиқланади, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:
нобанк кредит ташкилоти томонидан уни ташкил этган банкнинг фирма номидан фойдаланиши;
банкни ташкил этган акциядорлар томонидан банкнинг фирма номидан нобанк кредит ташкилоти фирма номида фойдаланиши;
ўз фаолиятини микромолия банки фаолиятига ўзгартирган микромолия ташкилоти томонидан микромолия ташкилоти номидан фойдаланиши.
7. Устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори:
кафолатлар бериш ташкилоти учун — юз миллиард сўмни;
ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти учун — йигирма беш миллиард сўмни;
микромолия ташкилоти ва факторинг ташкилоти учун — икки миллиард сўмни;
ломбард учун — беш юз миллион сўмни ташкил этади.
8. Нобанк кредит ташкилоти устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган ёки ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома юборилган кунга қадар иштирокчиларнинг (акциядорларнинг) пул маблағларидан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида шакллантирилади. Бунда, мазкур маблағлар микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти ҳисоб рўйхатидан ўтказилгунига қадар ёхуд ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома юборилгунига қадар банк ҳисобварағида сақланиши лозим.»;
7) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «микромолия ташкилоти ва ломбарднинг» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 11-банднинг биринчи хатбошиси ва 6-бобнинг номидаги «Микромолия ташкилоти ва ломбарднинг» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 12-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«молия (кредит) ташкилотининг молиявий аҳволи ёмонлашишига ёки унинг банкрот бўлишига ёхуд амалга ошираётган фаолиятининг тугатилишига олиб келган ҳаракатлар содир этишга ва (ёки) ҳаракатсизликка раҳбар ходимнинг алоқадорлиги тўғрисидаги далилларнинг мавжуд эмаслиги.»;
10) 13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Нобанк кредит ташкилотининг мазкур Низомнинг 11-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган раҳбар ходимлари қуйидаги малака талабларига мувофиқ бўлиши лозим:
1) микромолия ташкилоти, факторинг ташкилоти ёки ломбарднинг:
ижро этувчи орган раҳбари ёки яккабошчилик асосидаги ижро этувчи орган вазифаларини амалга оширувчи шахси — олий иқтисодий маълумотга ёки банк-молия соҳасида икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлиши;
бош бухгалтери ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахси — олий маълумотга ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш ёки молиявий ҳисоботни тузиш ёхуд аудиторлик фаолияти билан боғлиқ икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлиши;
2) ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ёки кафолатлар бериш ташкилотининг:
ижро этувчи орган раҳбари ёки яккабошчилик асосидаги ижро этувчи орган вазифаларини амалга оширувчи шахси — олий иқтисодий маълумотга ва банк-молия соҳасида беш йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига, шундан ушбу соҳаларда раҳбарлик лавозимларида камида уч йил иш тажрибасига эга бўлиши;
бош бухгалтери ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахси — олий иқтисодий маълумотга ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш ёки молиявий ҳисоботни тузиш ёхуд аудиторлик фаолияти билан боғлиқ уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлиши.
14. Ломбард ўз фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарномани юборгунига қадар гаровга олинадиган ашёларнинг бут сақланишини, уларга зарарли таъсир кўрсатилиши ва бегона шахслар киришини истисно этадиган шарт-шароитларни таъминлайдиган алоҳида касса хонасига эга бўлиши лозим.»;
11) қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
«141. Ломбарднинг касса хонаси қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
ғиштли ёки темир бетон деворларга, мустаҳкам эшикларга, пол ва шифтларга эга бўлиши;
дераза ўринлари бўлмаслиги;
ёнмайдиган сейфлар билан жиҳозланган, шунингдек улар деворга ёки полга қотирилган бўлиши;
ишдан ташқари вақтда қабул-назорат ускунаси орқали техник қўриқлаш пунктига қўриқлашга топшириладиган қўриқлаш сигнализацияси воситалари, ёнғиндан автоматик хабар берувчи қурилмалар (тутунли, иссиқли ва ҳ.к.) билан жиҳозланиши ҳамда доимий ишчи ҳолатда бўлиши;
кассирнинг иш жойи техник қўриқлаш пунктига уланадиган ташвиш тугмалари билан жиҳозланган бўлиши.
Мазкур талабларни бажариш ўрнига ломбард ўз фаолиятини комплекс суғурталаш полисини тақдим этишга ҳақли.»;
12) 15-банднинг учинчи хатбошиси «мазкур Низомнинг 13-банди» деган сўзлардан кейин «1-кичик банди» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
13) 3-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3-боб. Микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ва факторинг ташкилотини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тартиби»;
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Ҳисоб рўйхатидан ўтиш учун микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти (бундан буён мазкур бобда ариза берувчи деб юритилади) у давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай Марказий банкка электрон платформа орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:»;
биринчи хатбошидаги «микромолия ташкилотининг» деган сўзлар «ариза берувчининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги «маълумотлар» деган сўз «маълумотлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
с) 3-кичик банддаги ва 4-кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «микромолия ташкилотининг» деган сўзлар «ариза берувчининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши «микромолия ташкилотини» деган сўзлардан кейин «, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотини, кафолатлар бериш ташкилотини ёки факторинг ташкилотини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2-кичик банднинг иккинчи хатбошиси «микромолия ташкилотини» деган сўзлардан кейин «, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотини, кафолатлар бериш ташкилотини ёки факторинг ташкилотини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
16) 18-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти норезидентлар томонидан ташкил этилган ҳолларда ушбу муддат ўн иш кунига узайтирилиши мумкин.»;
17) 19-банддаги «микромолия ташкилотига» деган сўзлар «ариза берувчига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 20-банддаги «микромолия ташкилоти» деган сўзлар «ариза берувчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 21-банддаги «Микромолия ташкилотига» деган сўзлар «Ариза берувчига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 22-банддаги «Микромолия ташкилотини» деган сўзлар «Ариза берувчини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 24 ва 25-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
22) 5-бобнинг номидаги «Микромолия ташкилоти ва ломбард» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тегишинча яқин қариндошлари ҳамда уларга алоқадор бўлган шахслар билан биргаликда ҳаракат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек норезидентлар бир ёки бир нечта битим натижасида нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги):
ўн ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан йигирма фоизни ташкил этадиган улушини бевосита ёки билвосита олгунига қадар Марказий банкни хабардор қилиши;
йигирма ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушини бевосита ёки билвосита олгунига қадар Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини (бундан буён матнда дастлабки рухсатнома деб юритилади) олиши шарт.»;
биринчи хатбошидаги «микромолия ташкилоти ёки ломбарднинг» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
1-кичик банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «микромолия ташкилоти ёки ломбарднинг» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
25) қуйидаги мазмундаги 321-банд билан тўлдирилсин:
«321.Ушбу Низомнинг 31-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ хабардор этишда Марказий банкка мазкур Низомнинг 81-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарнома юборилади. Бунда, хабарномага нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олиш учун йўналтириладиган маблағларнинг манбалари тўғрисида ҳужжатлар билан тасдиқланган мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги ахборот илова қилинади.»;
26) 33 ва 34-бандлардаги «микромолия ташкилоти ёки ломбарднинг» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
27) 35-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш талаб этилса, нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун берилган ариза Марказий банк томонидан монополияга қарши органнинг қарорини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилади.»;
28) 37 ва 39-бандлардаги «Микромолия ташкилоти ёки ломбард» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
29) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Нобанк кредит ташкилотининг филиали (бундан буён матнда филиал деб юритилади) юридик шахс бўлмаган, ўз фаолиятини нобанк кредит ташкилоти номидан унинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширадиган алоҳида бўлинмаси ҳисобланади.»;
30) 40 ва 41-бандлардаги «микромолия ташкилоти ёки ломбард» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
31) 7-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7-боб. Нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни реестрдан чиқариш»;
32) 42 ва 43-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни тегишинча микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан, кафолатлар бериш ташкилотлари реестридан, факторинг ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан (бундан буён матнда тегишли реестр деб юритилади) чиқариш тўғрисидаги қарор Марказий банк томонидан қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
нобанк кредит ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунида ҳамда мазкур Низомда тақиқланган ва (ёки) назарда тутилмаган фаолият амалга оширилганда;
микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотларни тегишли реестрдан чиқариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда, шунингдек Марказий банк ломбарднинг фаолияти тугатилганлиги ҳақида хабарнома олганда;
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига нобанк кредит ташкилотининг фаолияти тугатилганлиги ҳақида ёзув киритилганда;
микромолия ташкилоти фаолияти микромолия банки фаолиятига ўзгартирилганда;
нобанк кредит ташкилоти тўловга қобилиятсиз бўлиб қолганда (кредиторларнинг талабларини уларни бажариш муддатлари бошланган кундан эътиборан уч ой ичида қаноатлантиришга қодир эмаслиги ва (ёки) мажбуриятларнинг активлардан ошиб кетганлиги);
Марказий банкнинг назоратга доир вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилинганда;
айрим операцияларни амалга ошириш бўйича чекловларнинг амал қилиш даврида нобанк кредит ташкилоти томонидан ушбу операциялар амалга оширилганда;
микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти, факторинг ташкилоти ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун аризада ёки ломбарднинг фаолияти бошланганлиги тўғрисидаги хабарномада сохта ҳужжатлардан фойдаланганда — суд қарорига асосан.
43. Марказий банк қуйидаги ҳолларда нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни тегишли реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли:
нобанк кредит ташкилоти нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этмаганда;
нобанк кредит ташкилоти устав фондининг (устав капиталининг) миқдори мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган миқдордан кам бўлганда;
нобанк кредит ташкилотининг раҳбар ходимлари ишчанлик обрўсига доир талаблар ҳамда малака талабларига мувофиқ бўлмаганда;
Ўзбекистон Республикаси «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддасида назарда тутилган фаолият кетма-кет олти ойдан ортиқ вақт давомида амалга оширилмаганда;
ломбард фаолиятини амалга ошириши учун белгиланган талаблар ва шартлар бажарилганлиги тўғрисида ёлғон ёки ишончсиз ахборот берилганда.»;
33) қуйидаги мазмундаги 431 ва 432-бандлар билан тўлдирилсин:
«431. Микромолия ташкилоти, факторинг ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ёки кафолатлар бериш ташкилоти унинг ваколатли бошқарув органи томонидан мазкур ташкилот фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида Марказий банкка электрон платформа орқали мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ шаклда ўзи ҳақидаги маълумотларни тегишли реестрдан чиқариш тўғрисида ариза тақдим этади.
432. Марказий банк ушбу Низомнинг 431-бандида назарда тутилган ариза олинган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида микромолия ташкилоти, факторинг ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ёки кафолатлар бериш ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни тегишли реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.
Марказий банк микромолия ташкилоти, факторинг ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ёки кафолатлар бериш ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни тегишли реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган кундан эътиборан бир иш куни ичида бу ҳақда мазкур ташкилотни электрон платформа орқали хабардор қилади.»;
34) 45 ва 46-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Нобанк кредит ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотларни тегишли реестрдан чиқариш тўғрисида Марказий банкнинг хабарномасини олган санадан эътиборан янги хизматлар кўрсатишга ҳақли эмас.
46. Нобанк кредит ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотларни тегишли реестрдан чиқариш тўғрисида Марказий банк томонидан қарор қабул қилинганидан кейин ўттиз кун ичида ўз фирма номидан «микромолия ташкилоти», «факторинг ташкилоти», «ипотекани қайта молиялаштириш», «ломбард» деган сўзни ёки сўз бирикмаларини, шунингдек «ММТ» деган қисқартирма сўзни ҳамда «кафолатлар бериш» деган сўз бирикмасини (мавжуд бўлганда) чиқариб ташлаши ёхуд фаолиятни тугатиш ёки қайта ташкил этиш натижасида тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.»;
35) 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
2а-ИЛОВА»;
1.1.-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1.1. Ф.И.О. ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) _______________________________________»;
2.3.-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2.3. Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушга эгалик қилиш учун ишлатиладиган маблағлар манбаси ва суммасини кўрсатинг __________________________________________
Агар нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушга эгалик қилиш учун ликвид активлар етарли бўлмаса ва шу мақсадда бошқа активларни сотиш зарур бўлса — режалаштирилаётган сотувлар ҳақида батафсил маълумотни беринг __________________________________»;
3.7.-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3.7. Бошқа шахслар билан биргаликда иштирокчилар (акциядорлар) умумий йиғилишларида овоз бериш ҳуқуқини, шу жумладан нобанк кредит ташкилотининг кузатув кенгаши (мавжуд бўлганда) ва ижро этувчи органлари аъзоларининг кўпчилигини тайинлаш ҳуқуқини келишилган ҳолда амалга оширишни ҳамда нобанк кредит ташкилотини ёки уни назорат қилувчи шахсларни бошқаришда келишилган фаолиятни амалга оширишни мақсад қилган (мақсад қиладиган) ёки шундай оқибатга олиб келган (олиб келадиган) битимнинг мавжудлиги ёки уни тузиш ниятининг, тузиш шаклидан қатъи назар, мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни кўрсатинг __________________________
Мавжуд бўлса, шартнома нусхасини илова қилинг (шартнома лойиҳаси).»;
4.1. ва 4.2.-бандлардаги «микромолия ташкилоти/ломбард» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4.3.-банддаги «микромолия ташкилотини/ломбардни» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилотини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Изоҳларнинг 3-бандидаги «Микромолия ташкилоти ва ломбард» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
2б-ИЛОВА»;
1.19. ва 3.1.-бандлардаги «микромолия ташкилотининг/ломбарднинг» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2.4.-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2.4. Жамиятнинг кузатув кенгаши ва (ёки) ижро этувчи органи аъзолари, молиявий бошқарувчиси ёки бош бухгалтери, директори жамият томонидан эгалик қилиш мўлжалланаётган нобанк кредит ташкилотининг улушлари (акциялари) эгаси ҳисобланадими? Агар шундай бўлса, қуйидаги жадвални тўлдиринг:

Ф.И.О.

Лавозими

Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши

Қўшимча маълумотлар ёки изоҳлар

сўмда

фоизда

».

2.6.-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2.6. Бошқа шахслар билан биргаликда акциядорлар умумий йиғилишларида овоз бериш ҳуқуқини, шу жумладан нобанк кредит ташкилотининг кузатув кенгаши ёки ижроия органи аъзоларининг кўпчилигини тайинлаш ҳуқуқини келишилган ҳолда амалга оширишни ҳамда нобанк кредит ташкилотини ёки уни назорат қилувчи шахсларни бошқаришда келишилган фаолиятни амалга оширишни мақсад қилган (мақсад қиладиган) ёки шундай оқибатга олиб келган (олиб келадиган) битимнинг мавжудлиги ёки уни тузиш ниятининг, тузиш шаклидан қатъи назар, мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни кўрсатинг. ____________________________________________________________
Мавжуд бўлса, шартнома нусхасини (шартнома лойиҳасини) илова қилинг.»;
3.4. ва 3.5.-бандлардаги «микромолия ташкилоти/ломбард» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3.6-банддаги «микромолия ташкилотини/ломбардни» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилотини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Изоҳдаги «Микромолия ташкилоти ва ломбард» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА»;
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нобанк кредит ташкилотининг/Юридик шахснинг раҳбар ходимлари тўғрисида МАЪЛУМОТ»;
1.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1.1. Ф.И.О. ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) _____________________________________»;
1.11-банддаги жадвалнинг «Кирган ва тамомлаган йили» устунидан кейин қуйидаги мазмундаги устун билан тўлдирилсин:

Диплом рақами ва санаси

».

Изоҳдаги «Микромолия ташкилоти ва ломбард» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
39) 4-илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА»;
40) 5-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин;
41) 6-илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА»;
42) 7-илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА»;
илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА»;
номидаги «Микромолия ташкилотининг/Ломбарднинг» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
матндаги «микромолия ташкилотининг/ломбарднинг» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА»;
номидаги «Микромолия ташкилотининг/Ломбарднинг» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
матндаги «микромолия ташкилотининг/ломбарднинг» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
45) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 81-илова билан тўлдирилсин;
илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА»;
номидаги «Микромолия ташкилоти/Ломбард» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
матндаги «микромолия ташкилотининг/ломбарднинг» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА»;
номидаги «Микромолия ташкилоти/Ломбард» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
матндаги «микромолия ташкилотининг/ломбарднинг» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
12-ИЛОВА»;
номидаги «Микромолия ташкилоти/Ломбард» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
матндаги «микромолия ташкилотининг/ломбарднинг» ва «Микромолия ташкилоти/Ломбард» деган сўзлар тегишли равишда «нобанк кредит ташкилотининг» ва «Нобанк кредит ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
49) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 13-илова билан тўлдирилсин.
«Микромолия ташкилоти ва ломбард фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
«Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Нобанк кредит ташкилотини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тўғрисида

АРИЗА

Қуйидаги реквизитлар билан _______________________________________________________ни
                                                                               (нобанк кредит ташкилотининг тури)

ҳисоб рўйхатидан ўтказишингиз сўралади:

1. Тўлиқ фирма номи: ________________________________________;

2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами: __________________________________;

3. Жойлашган ери (почта манзили): ________________________________________;

4. Банк ҳисобварағи реквизитлари: ________________________________________;

5. Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати ______варақда:

1) ______________________________;

2) ______________________________;

3) ______________________________;

...

Ушбу орқали Марказий банк томонидан ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган барча қўшимча маълумотларнинг тегишли ташкилотлардан олинишига розилик берилади.

Тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун муассислар тўлиқ жавобгар ҳисобланади.

«____» ______________ 20____ й.

Ваколатли шахснинг Ф.И.О.

                                                           _________________

(имзо)

».

«Микромолия ташкилоти ва ломбард фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
«Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
81-ИЛОВА

Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олиш тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ушбу орқали _______________________________________________________________________
                                                (жисмоний шахснинг Ф.И.О./юридик шахснинг тўлиқ фирма номи)

нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олиш тўғрисида хабардор қилади.

Хабардор қилувчининг маълумотлари:

1. ЖШШИР/СТИР: _______________________________________________;

2. Доимий яшаш жойи/рўйхатдан ўтган манзили: ______________________;

3. Банк ҳисобварағи реквизитлари: ____________________________________;

4. Боғланиш учун телефон рақами: __________________________________.

Амалга ошириладиган битим ҳақида маълумотлар:

1. Нобанк кредит ташкилотининг тўлиқ фирма номи: _______________________;

2. Эгалик қилинадиган улушнинг номинал қиймати (сўмда ва фоизда): ________;

3. Эгалик қилиш тури (бевосита/билвосита): _______________________________;

4. Улуш билвосита олинадиган юридик шахс маълумотлари (тўлиқ фирма номи ва СТИР): ________________________________________;

5. Битим суммаси: _________________________________________________.

Хабарномага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати ______варақда:

1) ______________________________;

2) ______________________________;

3) ______________________________;

Ушбу орқали Марказий банк томонидан зарур бўлган барча қўшимча маълумотларнинг тегишли ташкилотлардан олинишига розилик берилади.

Тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун хабардор қилувчи тўлиқ жавобгар ҳисобланади.

«____» ______________ 20____ й.

Ваколатли шахснинг Ф.И.О.

_________________________

(имзо)

».

«Микромолия ташкилоти ва ломбард фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
3-ИЛОВА
«Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
13-ИЛОВА

Нобанк кредит ташкилотини тегишли реестрдан чиқариш тўғрисидаги

АРИЗА

Сиздан __________________________________________________________________________ни

                                                      (нобанк кредит ташкилоти тури)

_______________________________________________________________________________ реестридан

                                                                            (тегишли реестр номи)

чиқаришни сўраймиз:

1. Тўлиқ фирма номи: ___________________________________________;

2. Жойлашган ери (почта манзили): ________________________________;

3. Банк ҳисобварағи реквизитлари: ________________________________;

4. Реестр рақами ва санаси: _______________________________________;

5. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР): ________________;

6. Нобанк кредит ташкилотини реестрдан чиқариш учун асос: __________.

Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати (агар мавжуд бўлса) _________ варақда:

1) _______________________________;

2) _______________________________;

3) _______________________________;

«____» ________________ 20____ й.

Нобанк кредит ташкилоти раҳбари Ф.И.О.

_________________________

_________________

(имзо)

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2025 й., 10/25/3423-1/0660-сон)