1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 47-сон, 488-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 йил, 8-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомда:
а) 8-банднинг биринчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари ва божхона хизматларида» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳамда импорт қилувчилар томонидан номинал қиймати бўйича сотиб олинаётган акциз маркалари учун пул маблағлари республика бюджетига ўтказилади.
«Гознак» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига акциз маркаларини ишлаб чиқариш бўйича харажатлар уларнинг номинал қиймати доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобига қопланади»;
«14. Акциз маркалари акциз солиғи тўланганлиги далили ҳисобланади.
Маҳаллий тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда уларни импорт қилувчилар акциз маркаларини уларнинг номинал қиймати бўйича сотиб оладилар.
Акциз маркаларининг қиймати акциз солиғи тўлашда ҳисобга қўшилмайди. Акциз маркаларини сотиб олиш харажатлари (шу жумладан, уларнинг номинал қиймати), шунингдек, акциз маркалари билан маркалаш бўйича харажатлар тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда импорт қилувчилар чиқимларига тегишли бўлади.
Тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни импорт қилувчилар акциз солиғини тўлиқ миқдорда тўлаганларидан кейин акциз маркаларини сотиб оладилар.