Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 11 июндаги 13/8-сон қарори (рўйхат рақами 3269, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3269/1113-сон) билан тасдиқланган Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2025 йил 24 июлдан эътиборан кучга киради.
2.
4-банддаги «банкининг» деган сўз «банкнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
3.
17-банддаги «қарор нусхасидан кўчирма юборади» деган сўзлар «ёзма равишда хабардор қилиши шарт» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5.
26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Банклар кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилишда қарз олувчининг жорий қарз юки кўрсаткичини ҳисоблашлари керак. Қарз юки кўрсаткичи Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.».
6.
36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Агар ипотека предмети банкнинг талабларига жавоб берса, ипотека кредитининг индивидуал параметрларини аниқлаш учун банк кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичини ҳисоблайди. Кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.».