toggle_night_mode
Ҳужжат 15.07.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3258-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 8 июндаги 122-сон буйруғи (рўйхат рақами 3258, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3258/1057-сон) билан тасдиқланган Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 июнь,
9-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 27 июндаги 9-сон буйруғига
ИЛОВА
Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига киритилаётган қўшимчалар
Қуйидаги мазмундаги 173 — 175-позициялар билан тўлдирилсин:

«

173.

Пиридостигмина бромид (калимин)

Нерв-мушак синапси ва мушаклар бузилишлари

Миастения гравис

Ҳақиқий миастения

Аутоиммун миастения

Хроник аутоиммун миастения

Миастеник касаллик

Эрб-Гольдфлам касаллиги Аутоиммун табиатли нерв-мушак заифлиги

G.70

174.

Нормал инсон иммуноглобулини

«Марказий нерв тизимининг вирусли ва прион инфекцияси»

Ўткир ости склерозлашган панэнцефалит

А81.1

175.

Баклофен (баклосан)

«Марказий нерв тизимининг демиелинизацион касалликлари»

Тарқоқ склероз

G35

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/3258-4/0618-сон)