Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сон «2025-йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги
Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сон «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2022 йил 6 июндаги 170-сон буйруғи (рўйхат рақами 3372, 2022 йил 28 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/3372/0575-сон) билан тасдиқланган Майдони 2000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
еттинчи хатбошидаги «объектини балансида сақловчи давлат органлари, давлат ташкилотлари ва давлат муассасалари» деган сўзлар «объекти бириктирилган юридик шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин
«4. Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини сотиш шартлари, агар қонунчилик ҳужжатларида ёки Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланади.».
«Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси ва Агентликнинг бўш турган давлат кўчмас мулк объектидан келгусида фойдаланиш бўйича қарори мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;».
«Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси ва Агентликнинг бўш турган давлат кўчмас мулк объектидан келгусида фойдаланиш бўйича қарори мавжуд бўлса;».