1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга танлаб олиш тизимини янада такомиллаштириш, чақирилувчиларни маҳаллада ўрганиш ва муддатли ҳарбий хизматга танлаб олишда мудофаа ишлари органларининг маҳалла фуқаролар йиғинлари билан яқин ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш]
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги муддатли ҳарбий хизматга танлаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш;
Чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёрлигини баҳолаш бўйича танлов кенгашининг таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари, бошқа давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг чақирилувчиларни танлаб олиш жараёнидаги вазифалари;
танлов натижалари бўйича аппеляция бериш ва уни кўриб чиқиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ш.Ғ. Халмухамедов ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 июль,
413-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 413-сон қарорига 1-ИЛОВА
Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартибини белгилайди.
2. Танлов чақирилувчиларни ўрганиш ва уларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мақсадида ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ўтказилади.
Бунда танлов тадбирлари шаффоф ва холис ўтказилишини таъминлаш мақсадида ушбу Низомга 2-иловада белгиланган таркибда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан Чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёрлигини баҳолаш бўйича танлов кенгаши (кейинги ўринларда — Танлов кенгаши) тузилади.
3. Танлов кенгаши чақирилувчиларни танлаб олиш мақсадида уларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёрлигини баҳолаш тадбирларини ташкил қилади.
4. Чақирилувчилар ўзлари яшайдиган маҳаллада ота-оналари (ота-она ўрнини босувчи шахслар) ва маҳалла фаоллари иштирокида чақирилувчилар билан суҳбат ўтказиш орқали ўрганилади. Чақирилувчилар билан суҳбат ўтказиш жараёнида уларнинг бошқа яқин қариндошлари ҳам иштирок этиши мумкин.
6. Маҳаллада ўрганиш жараёнида аниқланган чақирилувчиларнинг маҳалла ва жамиятда тутган ўрни, оилавий аҳволи, обрў-эътибори, юриш-туриши, қизиқишлари, Ўзбекистон тарихи, буюк саркардаларимиз ва аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига доир билимлари, шунингдек, умумжисмоний тайёргарлик бўйича ўтказилган синов натижалари асосида Танлов кенгаши томонидан чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ёки уларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташи юзасидан тавсия берилади ёки берилмайди.
7. Танлов кенгаши томонидан берилган тавсия асосида чақирилувчиларни:
ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш тўғрисидаги тегишли қарор мудофаа ишлари органлари томонидан;
муддатли ҳарбий хизматга чақириш тўғрисидаги тегишли қарор Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши томонидан қабул қилинади.
8. Чақирилувчилар танловда бир йилда фақат бир марта иштирок этиши мумкин.
9. Туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда Танлов кенгаши ушбу Низомда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида тўлиқ амалга оширилиши учун масъул ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
10. Танлов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг умумий раҳбарлиги остида ташкил этилади ва ўтказилади.
2-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
1-§. Танловни ташкил этиш ва ўтказишнинг умумий талаблари
Танловга чақириш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, соғлигининг ҳолати бўйича ҳарбий хизматни ўташга яроқли бўлган чақирилувчилар жалб этилади.
12. Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиш ёки муддатли ҳарбий хизматни ўташ истагида бўлган чақирилувчилар яшаш жойидаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларига мурожаат қилади.
Танловда иштирок этишда чақирилувчиларнинг сони чекланмайди.
13. Танловнинг шаффофлигини бевосита кузатиб бориш учун ушбу жараёнга чақирилувчиларнинг ота-оналари таклиф этилади.
14. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашга чақирилувчилар рўйхат асосида фуқаролик биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси билан киритилади.
15. Танлов натижалари Танлов кенгаши томонидан расмийлаштирилади ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
16. Танловни ўтказиш жараёнида тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт ходимлари, зарур ҳолларда жамоат тартибини сақлаш учун ички ишлар органлари ходимлари жалб этилади.
17. Танловга жалб этиладиган Танлов кенгаши аъзоларининг иш жойи, лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи улар ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажараётган бутун давр мобайнида сақлаб қолинади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
18. Танловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан чақирув тадбирлари учун ажратиладиган маҳаллий бюджет маблағлари доирасида молиялаштирилади.
2-§. Ўрганиш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
19. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари томонидан «Электрон маълумотлар базаси»даги чақирув ресурсига киритилган чақирилувчилар тўғрисидаги маълумотлар бирма-бир ўрганиб чиқилади ҳамда навбатдаги чақирувда чақириш учун маҳаллада ўрганилиши лозим бўлган чақирилувчилар рўйхати шакллантирилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Шакллантирилган рўйхат туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари томонидан «Ёшлар баланси» электрон платформаси орқали тегишли маҳаллаларга юборилади.
20. Ўрганиш ишлари туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланадиган ўрганиш жадвалида белгиланган тартибда ўтказилади.
22. Ўрганиш жараёнида туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган масъуллар билан биргаликда чақирилувчи билан суҳбат ўтказиш орқали унинг қуйидаги маълумотларига аниқлик киритилади:
ҳарбий хизматга бўлган қизиқиши ва иштиёқи;
ҳуқуқбузарликлар содир этгани, жавобгарликка тортилгани ва судлангани билан боғлиқ ҳолатлар;
соғлиғининг ҳолати;
билим даражаси;
оилавий шароити ва бошқалар.
Суҳбат жараёнида чақирилувчининг қизиқишлари Ўзбекистон тарихи, Амир Темур (тузуклари) ва бошқа улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига доир билимлари савол-жавоб ўтказиш орқали ўрганилади.
Чақирилувчини маҳаллада ўрганиш жараёнида туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими вакили томонидан чақирилувчининг ота-онаси билан унинг феъл-атвори, ҳарбий хизматга иштиёқи, қийинчиликларга бардошлилиги, заруратга кўра бошқа мавзуларда суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижалари ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган Чақирилувчини ўрганиш варағида қайд этилади.
26. Турникда тортилиш машқини бажаришда қўл кафтлари турникда олдинга қаратилган ҳолда ушланиб, қўллар параллель узатилган ҳолда тутилади, тана бир оз букилган, оёқ тўғри туширилган, учи тўлиқ пастга узатилиб, товонлар жуфт тутилган ҳолатда бажарилади. Қўллар букилиб, тана юқорига кўтарилар экан, жағ турник устига тўлиқ чиқарилган ҳолат қабул қилинади. Қўллар яна тўлиқ узатилар экан, тана бир маромда пастга туширилиб, дастлабки ҳолат эгалланади. Тананинг осилган ҳолати 1-2 сония давомида сақланади. Жуфт тутилган оёқларни 45 градусгача букишга рухсат берилади. Танани силташ, оёқни олд-орқага тебратиш, оёқларни чалиштириш, бир қўлда осилиб олиш амаллари ман этилади.
Турникда камида 7 маротаба тортилганда, номзодлар ушбу синовдан «ўтган» деб ҳисобланади.
27. 100 метрга югуриш машқи юқори ёки қуйи стартдан бажарилади.
28. 100 метрга югуриш машқини камида 15,4 сония ичида бажарган тақдирда, номзодлар ушбу синовдан «ўтган» деб ҳисобланади.
29. 3000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларида, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
30. 3000 метрга югуриш машқини камида 14,30 дақиқагача бажарган тақдирда, номзодлар синовдан «ўтган» деб ҳисобланади.
31. Ушбу машқ ҳар қандай очиқ табиатда, умумий старт олган тарзда бажарилади. Старт олиш ва финиш марралари айнан бир жойда ёки алоҳида жиҳозланади. Югуриш давомида машқ иштирокчилари бир-бирига халал бермаслиги лозим. Югуриш амалидан юриш амалига ўтган ёки дистанциядан четга чиққан иштирокчи машқни бажара олмади, деб ҳисобланади.
32. Номзодлар белгиланган умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш талабларининг барчасини муваффақиятли топшира олган тақдирда, умумжисмоний тайёргарлик синовларидан «ўтган» деб ҳисобланади.
35. Умумжисмоний тайёргарлик нормативларини топширган чақирилувчиларга қайднома расмийлаштирилади. Мазкур қайдномада чақирилувчилар томонидан бажарилган нормативлар ва уларга қўйилган натижалар қайд этилади. Натижалар қайдномаси Танлов кенгаши томонидан имзоланиб, қўйилган натижалар билан танишганликлари юзасидан чақирилувчилар томонидан ҳам имзоланади.
38. Чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этилиши ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташи юзасидан Танлов кенгаши томонидан қабул қилинган қарор туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимида юритиладиган қайднома китобига ёзиб қўйилади.
3-боб. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва ҳудудий бўлинмаларининг танловни ўтказиш жараёнидаги вазифалари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
39. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда танлов тадбирларини ўз вақтида ташкил этади ва ўтказади;
танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳарбий округ штаблари томонидан тақдим этилган танлов тадбирларига жалб этиладиган чақирилувчилар сони, умумжисмоний тайёргарлик нормативларини қабул қилиш жадваллари ҳамда Танлов кенгаши раиси ва аъзоларининг рўйхатини умумлаштиради;
жойлардаги танлов тадбирларининг сифатли ташкил этилгани ва тегишли даражада ўтказилаётганлигини ўрганади, бу борада уларга амалий ёрдам кўрсатади.
40. Ҳарбий округ штаблари:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
йилнинг 25 августига қадар мудофаа ишлари бошқармалари томонидан тақдим этилган танлов тадбирларига жалб этиладиган чақирилувчилар сони, улар билан ўтказиладиган умумжисмоний тайёргарлик нормативларини қабул қилиш жадваллари ҳамда Танлов кенгаши раиси ва аъзоларининг рўйхатини умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим этади;
танлаб олиш тадбирлари жараёнини бевосита жойларга бориб ўрганади, амалий ёрдам кўрсатади, юзага келаётган муаммоларни бартараф этади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, кейинчалик ҳар ойнинг 28-санасига қадар мудофаа ишлари бошқармалари томонидан тақдим этилган, танловда қатнашган чақирилувчиларнинг умумий сонидан, Танлов кенгаши аъзолари томонидан чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ёки муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун тавсия этилган ёки тавсия этилмаганлар сони ҳақидаги маълумотларни умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим этиб боради.
41. Мудофаа ишлари бошқармалари:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
йилнинг 1 августига қадар шаҳар ва туманларда «Чақирилувчиларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларининг қарори лойиҳаларини ишлаб чиқади;
йилнинг 1 августига қадар мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг танловга оид буйруғини тайёрлайди. Мазкур буйруқ билан ўрганиш ва танлов режасини ҳамда бошқарма ҳарбий хизматчилари орасидан масъул шахслар таркибини тасдиқлайди;
йилнинг 10 августига қадар танлов тадбирларини ўтказишга масъул бўлган шахслар билан семинар машғулотларини ўтказади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
йилнинг август ойидан бошлаб, ҳар ойда шаҳар ва туманларда ўтказиладиган танлов тадбирлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари — телевидение, радио, газета ва журналлар, интернет сайтлари ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали эълонлар бериб боради;
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари томонидан тақдим этилган танлов тадбирларига жалб этиладиган чақирилувчилар сони, улар билан ўтказиладиган умумжисмоний тайёргарлик нормативларини қабул қилиш жадваллари, Танлов кенгаши раиси ва аъзоларининг рўйхатини умумлаштириб, йилнинг 15 августига қадар ҳарбий округ штабига тақдим этади;
жойларда танловнинг ўз вақтида ўтказилишини ташкил этади ва амалий ёрдам кўрсатади;
йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, кейинчалик ҳар ойнинг 25-санасига қадар туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан тақдим этилган, танловда қатнашган чақирилувчиларнинг умумий сонидан, Танлов кенгаши аъзолари томонидан чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ёки муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун тавсия этилган ёки тавсия этилмаганлар сони ҳақидаги маълумотларни умумлаштириб, ҳарбий округ штабига тақдим этиб боради.
42. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари:
йилнинг 1 июлидан 30 июлига қадар чақирув ресурсини тўлиқ ўрганади;
йилнинг 10 августига қадар маҳаллада ўрганиш ва умумжисмоний тайёргарлик нормативларини топшириш учун тиббий кўрик натижаларига кўра ҳарбий хизматга яроқли бўлган чақирилувчилар рўйхатини тузади;
чақирилувчиларни танлаб олиш ишларини ташкил этиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими қарорининг лойиҳасини ишлаб чиқади ва йилнинг 1 августига қадар туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этади. Қарорда ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган тарзда Танлов кенгаши таркиби, танловни ўтказиш режаси ҳамда ўтказиш жойлари белгиланади;
танлов тадбирлари жадваллари ва режасини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимининг масъул ўринбосарига юборади, шунингдек, ўрганишга жалб этиладиган чақирилувчилар рўйхатини маҳаллаларга юборади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
йилнинг август ойидан бошлаб, ҳар ойда танлов тадбирлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари — телевидение, радио, газета ва журналлар, интернет сайтлари ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали эълонлар бериб боради;
танловни ўтказиш тартиби, вақти ва жойи ҳақидаги эслатмани туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ҳудудида фуқароларга кўриниш учун қулай жойларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маъмурий бинолари ва аҳоли гавжум бўлган бошқа жойларга жойлаштиради;
танловда рўйхатдаги чақирилувчиларнинг тўлиқ иштирокини таъминлайди;
4-боб. Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг чақирилувчиларни ўрганиш жараёнидаги вазифалари
43. Профилактика инспектори:
чақирилувчиларни маҳаллада ўрганиш ишларида бевосита иштирок этади;
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан тақдим этилган рўйхатдаги чақирилувчиларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, терговга қадар текширув ўтказилаётган, дастлабки тергов ёки суриштирув олиб борилаётган, жиноий иши судда кўрилаётган, жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек, радикал оқимлар таъсирига тушиб қолган чақирилувчиларни аниқлайди ва улар тўғрисидаги маълумотларни туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига тақдим этади;
чақирув бўйича туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига келмаётган чақирилувчилар билан тушунтириш ишларини ташкил этади ва уларнинг туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига келишларини таъминлайди.
44. Ёшлар етакчиси:
чақирилувчиларни маҳаллада ўрганиш ишларини ташкил этиш, ўтказиш ишларига кўмаклашади ва бевосита иштирок этади;
муддатли ҳарбий хизматга ҳар томонлама етук, соғлом, жисмонан бақувват, маҳалла жамоат ишларида фаол, интеллектуал салоҳиятли ёшларни юбориш бўйича туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларига амалий ёрдам кўрсатади;
ҳар йил маҳалла ёшлари орасидан Ватанга садоқатли, ҳар томонлама етук, соғлом, муддатли ҳарбий хизматни ўташ истагида бўлган камида 3 — 5 нафар ёшлар ҳақидаги маълумотларни «Ёшлар баланси» платформасига киритиб боради.
45. Маҳалла фуқаролари йиғини раиси:
чақирилувчиларни маҳаллада ўрганиш ишларини ташкил этади ва уларда бевосита иштирок этади;
тасдиқланган режага асосан маҳаллада ўрганиш ишларини ўтказиш жойини белгилаш ва ўрганиш ишларини ўз вақтида ўтказиш учун давлат органларига кўмаклашади;
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан маҳаллада ташкил этиладиган ўрганиш ишларига чақирилувчилар, уларнинг ота-оналари ва бошқаларнинг қатнашишини таъминлайди.
5-боб. Танлов натижалари бўйича берилган апелляцияларни кўриб чиқиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
4.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
46. Апелляция мурожаатларини кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари раҳбарлигида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаларининг вакилларидан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади.
47. Танлов натижасидан норози бўлган чақирилувчи танлов натижаси эълон қилингандан кейин уч иш куни давомида апелляция комиссиясига ёзма равишда мурожаат қилиши мумкин.
48. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини икки иш куни ичида чақирилувчи иштирокида кўриб чиқади. Апелляцияни кўриб чиқиш натижаси бўйича баённома тузилади ҳамда баённома апелляция комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади. Апелляция комиссиясининг баённомасидан кўчирма чақирилувчига топширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
49. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси қарори юзасидан чақирилувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
6-боб. Якунловчи қоидалар
50. Танлов натижаларига оид ҳужжатлар 2 йил давомида туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларида сақланади ва ушбу муддат ўтганидан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
51. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Чақирилувчиларни танлаб олиш тадбирларининг
СХЕМАСИ
Босқичлар
Масъуллар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими
1. Чақирув ресурслари ва чақирилувчилар тўғрисидаги маълумотларни ўрганади.
Ҳар йил 1 июлдан 30 июлгача
2. Танлов тадбирларига жалб этиладиган ҳарбий хизматга яроқли бўлган чақирилувчилар рўйхатини тузади.
Ҳар йил 10 августгача
2-босқич
Мудофаа ишлари органлари
1. Танлов тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди.
Ҳар йил 1 августгача
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) ҳокимлари
2. Танлов тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳар йил 5 августгача
3-босқич
Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғини
1. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими вакилининг чақирилувчи билан суҳбати
Чақирилувчининг ҳарбий хизматга қизиқиши ва иштиёқи, жисмоний тайёргарлиги, ахлоқий-руҳий ҳолати, билим даражаси, фикрлаш қобилияти, дунёқараши, оилавий шароити ҳамда бошқа зарур маълумотлар ўрганилади.
2. Профилактика инспекторининг чақирилувчи билан суҳбати
Чақирилувчининг ҳуқуқбузарликлар содир этгани, жиноий ва (ёки) маъмурий жавобгарликка тортилгани, терговга жалб қилингани, судлангани ҳамда бошқа зарур маълумотлар ўрганилади.
3. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси шифокорининг чақирилувчи билан суҳбати
Чақирилувчининг соғлиги, ўтказган ёки мавжуд сурункали касалликлари, жароҳатлари ва уларнинг асоратлари, шунингдек, руҳий ва наркологик диспансер назоратида бўлгани тўғрисидаги ҳамда бошқа зарур маълумотлар ўрганилади.
4. Ёшлар етакчисининг чақирилувчи билан суҳбати
Чақирилувчининг Ўзбекистон тарихи, улуғ аждодларимиз, саркардаларимизнинг ҳаёти ва фаолиятига доир билимлари, спортга қизиқиши ҳамда бошқа зарур маълумотлар ўрганилади.
5. Маҳалла фуқаролар йиғини раисининг чақирилувчи билан суҳбати
Чақирилувчининг оилавий шароити, оиласидаги муҳит, жамоат ишларидаги иштироки, маҳалладаги юриш-туриши, оила аъзолари ва маҳалла аҳолиси билан муносабати ҳамда бошқа зарур маълумотлар ўрганилади.
II. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими вакилининг чақирилувчининг ота-онаси билан суҳбати: _________________________________________________________________________________
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 413-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 9 апрелдаги 291-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4630-сон қарори)» 2020 йил 9 апрелдаги 211-сон қарорига илованинг 2-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорига 3-илованинг 14-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 595-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илованинг 30-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 09/25/413/0570-сон)