1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 24 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2773-12]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сон «Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-07-сон қарори (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 май,
260-сон
Келишилди:
Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
2025 йил 14 май
Савдо-саноат палатаси раисиД. ВАХАБОВ
2025 йил 12 май
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 23 майдаги 260-сон буйруғига ИЛОВА
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Агар товар божхона режимига жойлаштирилмасдан транспорт воситаси сифатида «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» (бундан буён ушбу бандда мажбуриятнома деб юритилади) расмийлаштирилган ҳолда олиб кирилган бўлса, графада мажбуриятнома ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
товарларни божхона омборига жойлаштираётган шахс билан божхона омбори эгаси ўртасидаги битим рақами ва санаси;
божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар ва маълумотлар (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги баённомалар, товарларни божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдонларга жойлаштирилганда ваколатли шахснинг аризаси ва божхона тўловлари тўланиши таъминланишини тасдиқловчи ҳужжат номи, рақами, санаси, суммаси ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар);
«001» — агар товарнинг сақланиш сабаби тегишли сертификат олиш билан боғлиқ бўлса;
«002» — агар товарнинг сақланиш сабаби тегишли рухсатнома ва лицензия олиш билан боғлиқ бўлса;
«003» — агар товарнинг сақланиш сабаби божхона тўловлари бўйича имтиёз олиш билан боғлиқ бўлса;
«004» — агар товарнинг сақланиш сабаби тегишли шартнома билан боғлиқ бўлса;
«005» — агар товарнинг сақланиш сабаби молиявий маблағ йўқлиги билан боғлиқ бўлса;
«006» — агар товарнинг сақланиш сабаби кейинчалик товарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан қайтариб олиб чиқиб кетилиши кутилаётганлиги билан боғлиқ бўлса;
«007» — агар товарнинг сақланиш сабаби товарни бошқа шахсга ўтказилиши кутилаётганлиги билан боғлиқ бўлса;
«008» — агар товарнинг сақланиш сабаби товарга нисбатан тақиқ қўйилганлиги билан боғлиқ бўлса;»;
е) 6-кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«товарларни «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирмасдан кейинчалик ташқи савдо контракти асосида хорижга сотиш назарда тутилган ҳолларда, 1 рақами остида ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами;».
5. Қуйидаги мазмундаги 641-банд билан тўлдирилсин:
«641. Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида қайта ишланиб, эркин омборга жойлаштирилган товарлар кейинги қайта ишлаш мақсадида «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилади.».