Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Алимент тўловлари» давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини самарали ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш тартибини ўзгартириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-87-сон
Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
иловага мувофиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда «Алимент тўловлари» давлат мақсадли жамғармаси фаолияти самарадорлигини оширишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг
7-бандида:
(а) қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Алимент тўловлари» давлат мақсадли жамғармасининг харажатларини қоплаб беришга (Жамғарма даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмидан кўп бўлмаган миқдорда)»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 августдаги «Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 427-сон
қарорида:
(i) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари»;
(i) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари»;