1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар]
Туризм объектлари ҳамда жойлаштириш воситаларида атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотлардан фойдаланиш ва экологик талабларга мувофиқ кўрсатиладиган хизматларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ туризм объектлари, шу жумладан, жойлаштириш воситаларида атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотлардан фойдаланишни, шунингдек, соҳада экологик талаблар асосида кўрсатиладиган хизматларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) 2025 йилдан бошлаб ҳар йили ноябрь ойида «Энг намунали яшил туризм объекти» танловини ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
2. Танловни ўтказишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда унинг чиқиндилар билан ифлослантирилишининг олдини олиш;
туризм объектларида пластик маҳсулотлардан фойдаланишни ҳамда пластик чиқиндиларни камайтириш;
туризм объектларида бир марталик пластиклардан экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) маҳсулотларга ўтиш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш;
экологик талаблар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги экологик мезонларга риоя этилишига эришиш;
туризм объектларида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган инновацион ечимлар ҳамда истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.
3. «Энг намунали яшил туризм объекти» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.01.00 Хўжалик фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (шунингдек, 16.04.09.00га қаранг) / 11.02.01.04 Иқтисоднинг бошқа тармоқларида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш]
а) танлов туризм объектларида бир марталик пластик маҳсулотлардан фойдаланишда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) маҳсулотларга ўтиш борасида яхши натижаларга эришган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда ўз фаолиятида чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилади;
б) танлов ҳудудий саралаш ва республика якуний босқичларидан иборат бўлади;
в) танловни ўтказиш бўйича ҳудудий комиссиялар таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан, республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) таркиби эса Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан тасдиқланади;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
г) танловнинг республика якуний босқичи ғолиблари бир йўла тўланадиган қуйидаги миқдордаги пул мукофоти билан тақдирланади:
1-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдорида;
2-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида;
3-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида;
д) танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш ҳамда уларга бир йўла тўланадиган пул мукофоти, шунингдек, танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Экология вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
е) Республика комиссияси томонидан танловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга давлат органлари ва ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчиликни жалб қилиш, тадбиркорлик субъектларининг танловга бўлган қизиқишини ошириш, уни ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилади;
ж) танловнинг адолатли ва шаффоф ўтказилиши, шунингдек, номзодлар адолатли ва холисона танлаб олиниши, қўйиладиган талабларга уларнинг мувофиқлиги учун жавобгарлик Республика комиссиясига юкланади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги оммавий ахборот воситалари орқали ушбу қарор ижроси билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиб борсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 июндаги 385-сон қарорига ИЛОВА
«Энг намунали яшил туризм объекти» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.03.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
1. Ушбу Низом туризм объектларида бир марталик пластик маҳсулотлардан фойдаланишда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) маҳсулотларга ўтиш борасида салмоқли натижаларга эришган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда ўз фаолиятида чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган тадбиркорлик субъектлари ўртасида «Энг намунали яшил туризм объекти» танловини (кейинги ўринларда — танлов) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда унинг чиқиндилар билан ифлослантирилишининг олдини олиш;
туризм объектларида пластик маҳсулотлардан фойдаланишни ҳамда пластик чиқиндиларни камайтириш;
туризм объектларида бир марталик пластиклардан фойдаланишда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) маҳсулотларга ўтиш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш;
экологик талаблар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги экологик мезонларга риоя этиш;
туризм объектларида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган инновацион ечимлар ҳамда истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.
3. «Энг намунали яшил туризм объекти» танловини ўтказиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан, республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) таркиби эса Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан тасдиқланади.
4. Танлов ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ўтказилади.
2-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
5. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Туризм қўмитаси) ҳар йили 1 июлга қадар танловни ўтказиш ҳақида ўз расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон беради.
6. Танлов иштирокчилари Туризм қўмитасининг расмий веб-сайти орқали ҳар йили 1 августга қадар рўйхатдан ўтади.
7. Рўйхатдан ўтган танлов иштирокчилари ҳақидаги барча маълумотлар Туризм қўмитаси томонидан ҳар йили 10 августга қадар ҳудудий комиссияларга танловни ўтказиш учун юборилади.
Танлов иштирокчиларининг бошқача тарзда рўйхатдан ўтишига ёки ҳудудий саралаш босқичида иштирок этмасдан республика якуний босқичида иштирок этишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
8. Танлов ҳар йили сентябрь — ноябрь ойларида қуйидаги босқичларда:
республика якуний босқичи — октябрь-ноябрь ойларида ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари ўртасида республика миқёсида ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
9. Танловнинг ҳудудий саралаш босқичини ўтказиш учун ҳар йили март ойида ҳудудлардаги экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳасидаги давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлардан иборат таркибда ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.
Ҳудудий комиссияга тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари раислик қилади ҳамда комиссия экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи ташкилотларнинг ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлардан иборат таркибда тузилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
10. Танловнинг республика якуний босқичини ўтказиш учун ҳар йили апрель ойида қуйидаги таркибда Республика комиссияси ташкил этилади:
раис — Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;
аъзолар — Туризм қўмитаси марказий аппаратининг ходимлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар.
11. Танловда ҳудудий комиссия аъзолари бир вақтнинг ўзида Республика комиссияси таркибида қатнашиши мумкин эмас.
12. Республика комиссияси томонидан танловни ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланади ҳамда танлов бошланишидан камида бир ой олдин ҳудудий комиссияларга юборилади.
13. Танловнинг ҳудудий саралаш ва республика якуний босқичлари натижалари балли тизим асосида баҳоланади.
14. Танлов иштирокчилари ўзаро тенг ҳуқуқли бўлиб, устунлик ёки имтиёзлар белгиланишига йўл қўйилмайди.
15. Танлов адолатлилик, холислик, ошкоралик ва коллегиаллик принциплари асосида оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари кузатуви остида ўтказилади ҳамда техник воситалар орқали қайд этиб борилади.
3-боб. Танловнинг ҳудудий саралаш ва республика якуний босқичларини ўтказиш тартиби
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
16. Танловнинг ҳудудий саралаш ва республика якуний босқичларида иштирокчилар балли тизим асосида баҳоланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
17. Танлов натижаси бўйича тўпланган баллар қўшилиб, ҳар бир иштирокчининг якуний балли Республика комиссияси томонидан белгиланган баҳолаш мезонлари асосида шакллантирилади.
18. Танловнинг ғолиблари тўпланган баллар йиғиндисига кўра аниқланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
Унда танловда қатнашган иштирокчиларнинг, шу жумладан, республика якуний босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган ғолиб иштирокчиларнинг рўйхати келтирилади.
Танловнинг ҳудудий саралаш босқичида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар танловнинг республика якуний босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Баённома ҳудудий комиссиялар аъзоларининг барча аъзолари томонидан имзоланади ҳамда Республика комиссиясига белгиланган тартибда тақдим этилади.
20. Танловнинг республика якуний босқичи ҳудудий саралаш босқичида унда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган иштирокчилар ўртасида ўтказилади.
21. Танловнинг республика якуний босқичи якуний натижалари Республика комиссиясининг қарори билан расмийлаштирилади.
4-боб. Танловнинг ғолибларини тақдирлаш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
22. Танловнинг республика якуний босқичи ғолиблари ҳар йили ноябрь ойида қуйидаги тартибда тақдирланади:
1-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
2-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
3-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти.
23. Танловнинг республика якуний босқичида ғолиб деб топилган иштирокчилар қимматбаҳо совға билан рағбатлантирилиши мумкин.
Бунда танловда ғолиб деб топилган иштирокчилар келгусида уч йил давомида ўтказиладиган танловларда иштирок этишига йўл қуйилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
24. Танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш ҳамда уларга бир йўла тўланадиган пул мукофоти, шунингдек, танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
25. Туризм қўмитаси танлов ғолибларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини белгиланган муддатларда тўлаб бериш учун масъул ҳисобланади.
26. Танловда ғолиб деб топилган иштирокчилари бир йўла тўланадиган пул мукофотини олган кундан бошлаб уч йилдан кам бўлмаган муддатда Республика комиссияси томонидан белгиланган баҳолаш мезонлари асосида фаолият юритиши ҳамда ушбу давр мобайнида уларга риоя этишлари лозим.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган талабларга риоя этилиши юзасидан мониторинг юритади. Бунда танловда ғолиб деб топилган иштирокчилар ушбу талабларга риоя этмаган тақдирда, улар талабларни бузган кундан бошлаб кейинги уч йил давомида ўтказиладиган танловларда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
27. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Энг намунали яшил туризм объекти» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Энг намунали яшил туризм объекти» танловини ташкил этиш ва ўтказиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Туризм қўмитаси
«Энг намунали яшил туризм объекти» танловини ўтказиш ҳақида ўз расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон беради.
Ҳар йили 1 июлга қадар
2-босқич
Иштирокчилар
Танловда қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг (кейинги ўринларда — Туризм қўмитаси) расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади.
Ҳар йили 1 августга қадар
3-босқич
Туризм қўмитаси
Рўйхатдан ўтган танлов иштирокчилари ҳақидаги барча маълумотларни ҳудудий комиссияларга танловни ўтказиш учун юборади.