Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сон буйруғи (рўйхат рақами 1806, 2008 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 178-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомнинг 33-банди
«в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) ҳисобот йили бошига қуйидаги рейтинглардан бирига эга чет эл суғурта ташкилоти:
«Moodyʼs Investors Services» (АҚШ) рейтинг агентлиги таснифи бўйича «Baa3»дан паст бўлмаган;
«Standard & Poorʼs Corporation» (АҚШ) рейтинг агентлиги таснифи бўйича «BB+»дан паст бўлмаган;
«Fitch, Inc» (Буюк Британия) агентлиги таснифи бўйича «BB–»дан паст бўлмаган;
«A.M. Best Company, Inc.» (АҚШ) рейтинг агентлиги таснифи бўйича «B+»дан паст бўлмаган;
«Эксперт-РА» (Россия Федерацияси) рейтинг агентлиги таснифи бўйича «BB+»дан паст бўлмаган;
«АКРА» (Россия Федерацияси) рейтинг агентлиги таснифи бўйича «BB+» дан паст бўлмаган.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.