toggle_night_mode
Ҳужжат 16.02.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Республиканинг олис ҳудудлари имкониятларидан самарали фойдаланиш, туризм йўналишига қўшимча инвестицияларни жалб қилиш, экстремал туризм хизматларини кенгайтириш, замонавий инфратузилма объектларини барпо этиш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шароитлар яратиш орқали аҳолини даромадли иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Тадбиркорлик субъектларининг тоғли ва чўл ҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ;
Тоғли ва чўл ҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуаси ташкил қилиниши режалаштирилган туман ва шаҳарлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
а) тоғли ва чўл ҳудудларда умумий масофаси 200 метрдан кам бўлмаган зиплайн экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 100 миллион сўм;
тоғли ва чўл ҳудудларда 150 кв метрдан кам бўлмаган канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 80 миллион сўм миқдорида бир марталик субсидия ажратилади;
б) тоғли ва чўл ҳудудларда зиплайн ҳамда канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилган тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган субсидия Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) субсидия зиплайн ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуалари тўлиқ фойдаланишга топширилгандан кейин ажратилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда тоғли ва чўл ҳудудларда экстремал туризм объектларини ташкил этиш харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тарғибот ишларини ташкил қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 19 июнь,
383-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 383-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларининг тоғли ва чўл ҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектларининг тоғли ва чўл ҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом 2025 йил 1 июлдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар амал қилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
зиплайн хизматлари — пўлат арқоннинг икки учи махсус устунларга қотириб маҳкамланган аттракционда пўлат арқон бўйлаб ердан кўтарилган ҳолда тортишиш кучи таъсирида ҳаво орқали махсус мослама ёрдамида тушиш бўйича экстремал туризм хизматлари;
канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуаси — ер сатҳидан маълум масофа баландликда арқонлар ёрдамида маҳкамланган аттракционлардан ташкил топган, турли даражадаги қийинчиликдаги вазифаларни бажариш учун мўлжалланган спорт ва сайёҳлик мажмуаси;
субсидия — тадбиркорлик субъектларининг тоғли ва чўл ҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг (кейинги ўринларда — Туризм қўмитаси) Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
3. Субсидия тадбиркорлик субъектларига уларнинг аризаларига асосан тоғли ва чўл ҳудудлардаги 2025-2026 йилларда ҳар бир тўлиқ фойдаланишга топширилган зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилади.
Бунда:
тоғли ва чўл ҳудудларда умумий масофаси 200 метрдан кам бўлмаган зиплайн экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 100 миллион сўм;
тоғли ва чўл ҳудудларда 150 кв метрдан кам бўлмаган канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 80 миллион сўм миқдорида бир марталик рағбатлантирувчи субсидия ажратилади.
4. Тоғли ва чўл ҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун аризалар Туризм қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
5. Тадбиркорлик субъекти субсидия олиш учун ариза тақдим этиш вақтида қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 171-банди, 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низом.
суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинмаган бўлмаслиги.
6. Субсидия ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ тадбиркорлик субъектларига ажратилади.
2-боб. Субсидия олиш учун аризани тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби
7. Тадбиркорлик субъекти субсидия олиш учун ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ субсидия ажратилиши тўғрисида ёзма ёки электрон равишда ариза билан Туризм қўмитасига мурожаат қилади.
Бунда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
зиплайн хизматлари ёки канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуаси ташкил қилинган ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
зиплайн хизматлари ёки канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасининг лойиҳа-смета ҳужжатлари нусхаси;
белгиланган тартибда тасдиқланган қабул комиссиясининг қурилиши тугалланган зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуаси фойдаланишга қабул қилингани тўғрисидаги далолатнома нусхаси;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг зиплайн хизматлари ёки канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ишга тушириш ва фойдаланиш учун рухсатномаси;
тақдимот материаллари (мавжуд бўлса).
8. Тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган аризалар Туризм қўмитасида ташкил қилинадиган комиссия томонидан коллегиал тарзда унинг мажлисларида кўриб чиқилади.
9. Туризм қўмитасига келиб тушган аризалар қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ушбу Низом талабларига мувофиқ комиссия томонидан ўрганиб чиқилади.
10. Аризани ўрганиб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, комиссия қарорига асосан тадбиркорлик субъектини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, аризани ўрганиб чиқиш муддати қўшимча ўн иш кунга узайтирилиши мумкин.
Бунда заруратга кўра, ариза комиссия вакиллари ёки Туризм қўмитасининг ҳудудий бошқармалари вакиллари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилади.
11. Комиссия томонидан қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
аризада кўрсатилган ҳар бир йўналиш бўйича молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги;
бажарилган ишлар учун сарфланган маблағларни асосли эканлиги.
Заруратга кўра аризаларни кўриб чиқиш жараёнида уларда кўрсатилган маълумотлар жойига чиққан ҳолда ўрганилади.
12. Аризани ўрганиб чиқиш натижаси бўйича субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида комиссия қарори қабул қилинади.
Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади. Комиссия қарорининг нусхаси қабул қилинган кунда тадбиркорлик субъектига юборилади.
13. Субсидия ажратиш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:
субсидия олиш учун ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда;
зиплайн ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуаси тоғли ва (ёки) чўл ҳудудида ташкил этилмаганда;
зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуаси тўлиқ фойдаланишга топширилмаганда ва ишга туширилмаганда;
тадбиркорлик субъекти аризани топшириш вақтида қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида ёхуд фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 171-банди, 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низом.
тадбиркорлик субъекти ариза берган санаси ҳолатига кўра суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлса.
Субсидия ажратишни ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.
14. Субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги комиссия қарори тадбиркорлик субъектига топширилади ёки почта орқали юборилади ва унга қабул қилинган қарор устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилади.
15. Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатиб ўтилган комиссия қарори тадбиркорлик субъектига ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида юборилади.
16. Тадбиркорлик субъекти комиссия қарорини олган кундан бошлаб кўпи билан ўн тўрт иш кунида кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
17. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида қайта кўриб чиқилади. Бунда:
тадбиркорлик субъекти томонидан комиссиянинг аввалги қарорида келтирилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгани тасдиқланганидан сўнг субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади;
тадбиркорлик субъекти томонидан комиссиянинг аввалги қарорида келтирилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилган тақдирда, аввал кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
18. Ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.
3-боб. Субсидия ажратиш тартиби
19. Кўриб чиқиш натижаси бўйича субсидия ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳар бир ариза бўйича комиссия томонидан алоҳида иш жилди шакллантирилади.
20. Субсидия тадбиркорлик субъектининг аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича субсидия ажратиш тўғрисида комиссия қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни муддатда Туризм қўмитаси томонидан Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.
21. Аризаларга мувофиқ ажратилиши лозим бўлган субсидия тадбиркорлик субъектининг унга хизмат кўрсатувчи тижорат банклардаги ҳисобварағига ўтказиб берилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
22. Субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига тадбиркорлик субъекти масъул ҳисобланади.
23. Туризм қўмитаси субсидия ажратиш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш, ажратилган маблағларнинг етказилиши юзасидан масъул ҳисобланади.
24. Тадбиркорлик субъекти давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунининг 58 — 60-моддалари, Солиқ кодексининг 230 ва 231-моддалари.
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Тадбиркорлик субъектларининг тоғли ва чўл ҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларининг тоғли ва чўл ҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

Тадбиркорлик субъекти

Тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Туризм қўмитасига субсидия олиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

Туризм қўмитаси

Аризани ўрганиб чиқади.

10 иш кунида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда — 20 иш кунида

Туризм қўмитаси

Субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва тадбиркорлик субъектига юборади.

1 иш кунида

Тадбиркорлик субъекти

Субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран ариза билан мурожаат қилади.

14 иш кунида

Туризм қўмитаси

Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади.

7 иш кунида

Туризм қўмитаси

Субсидия ажратиш тўғрисида қабул қилинган қарор асосида маблағларни тадбиркорлик субъектининг унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.

10 иш кунида

Тадбиркорлик субъектларининг тоғли ва чўл ҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасига

Субсидия ажратиш тўғрисида

АРИЗА

_________________________________________________________________________________________

             (тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи)

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

                                                                           (манзили, телефон, факс, электрон почта)

_____________________________________________________________ манзил бўйича рўйхатдан ўтган

_______________________________________________________________________________ манзилида

                                                                     (вилоят, туман, шаҳар, кўча, уй рақами)

жойлашган тоғли ва (ёки) чўл ҳудудида зиплайн хизматлари ёки канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисмини қоплаш учун

жами: __________________________________ сўм миқдорида субсидия ажратишингизни сўрайман.

Далолатнома олинган сана ва рақами: _______________________________________________________

Тадбиркорлик субъектининг жойлашган жойи (почта манзили):

________________________________________________________________________________________

СТИР: __________________________

Электрон почта манзили: __________________________________________________________________

Банк ҳисобварағи маълумотлари:

Хизмат кўрсатувчи банк номи: ____________________________________________

МФО: ____________

Илова: ______ варақда

__________________________________________

_____________

(ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О)

(шахсий имзо)

20___ йил _______________

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 383-сон қарорига
2-ИЛОВА
Тоғли ва чўл ҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуаси ташкил қилиниши режалаштирилган туман ва шаҳарлар
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ҳудуд номи

Туман (шаҳар) номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Амударё тумани

2.

Мўйноқ тумани

3.

Тахтакўпир тумани

4.

Элликқалъа тумани

5.

Андижон вилояти

Хўжаобод тумани

6.

Хонобод шаҳри

7.

Бухоро вилояти

Когон тумани

8.

Ғиждувон тумани

9.

Ромитан тумани

10.

Жиззах вилояти

Арнасой тумани

11.

Бахмал тумани

12.

Зомин тумани

13.

Фориш тумани

14.

Қашқадарё вилояти

Китоб тумани

15.

Шаҳрисабз тумани

16.

Навоий вилояти

Конимех тумани

17.

Нурота тумани

18.

Хатирчи тумани

19.

Зарафшон шаҳри

20.

Учқудуқ тумани

21.

Томди тумани

22.

Наманган вилояти

Косонсой тумани

23.

Поп тумани

24.

Чортоқ тумани

25.

Чуст тумани

26.

Самарқанд вилояти

Самарқанд тумани

27.

Ургут тумани

28.

Сурхондарё вилояти

Бойсун тумани

29.

Сариосиё тумани

30.

Сирдарё вилояти

Сайхунобод тумани

31.

Тошкент вилояти

Ангрен шаҳри

32.

Бўстонлиқ тумани

33.

Оҳангарон тумани

34.

Паркент тумани

35.

Фарғона вилояти

Сўх тумани

36.

Фарғона тумани

37.

Хоразм вилояти

Боғот тумани

38.

Тупроққалъа тумани

39.

Хива тумани

40.

Урганч тумани

41

Янгибозор тумани

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-58-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2026 й., 07/26/58/0143-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/383/0527-сон; 16.02.2026 й., 07/26/58/0143-сон; 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)