1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАДБИРКОРЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 14 апрелдаги 755-I-сонли «Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш хақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралдаги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 60-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1. Муқаддиманинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қонун тадбиркорларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий мустақиллигини кафолатлайди, уларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилаб беради, тадбиркорларнинг бир-бирлари билан ва бошқа корхоналар ҳамда ташкилотлар билан, барча бошқарув идоралари билан ўзаро муносабатларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган мулкчилик шакллари асосида ва уларга мувофиқ тартибга солиб туради».
«Тадбиркорлик – мулкчилик субъектларининг моллар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда фойда ёки даромад олишга қаратилган амалдаги қонунлар доирасида ташаббускорлик билан фаолият кўрсатишидир»;
иккинчи қисми учинчи хатбошисидаги «фуқаролар» деган сўзлар «жисмоний» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ҳар бир фуқаро (бир гуруҳ фуқаролар) хўжалик юритувчи бошқа субъектлар билан тенг асосларда Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда»;
иккинчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошисида «фуқароларнинг» деган сўз «жисмоний шахсларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.