toggle_night_mode
Ҳужжат 11.06.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон кимё-фармацевтика ҳамда «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институтлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон кимё-фармацевтика ва «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институтларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш, шунингдек, фармацевтика йўналишида янги дори воситаларини яратиш бўйича тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда илмий ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Ўзбекистон кимё-фармацевтика ҳамда «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институтларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон кимё-фармацевтика ҳамда «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институтларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 июнь,
357-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июндаги 357-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-илованинг «I. Соғлиқни сақлаш вазирлиги» бўлими қуйидаги мазмундаги 25 ва 26-позициялар билан тўлдирилсин:

«

25.

Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти

26.

«Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институти

».

а) куйидаги мазмундаги 214 ва 215-позициялар билан тўлдирилсин:

«

214.

Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

6

Лаборантлар

6

Жами

15

215.

«Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институти

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

3

Лаборантлар

3

Жами

9

»;

б) «Жами» позициясининг «Штат бирлиги сони» устунидаги «298» рақами «322» рақами билан алмаштирилсин;
в) «Жами ташкилотлар бўйича» позициясининг «Штат бирлиги сони» устунидаги «361» рақами «385» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2025 й., 09/25/357/0506-сон)