toggle_night_mode
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 5 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2606-9]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрелдаги 244-сон «Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-13-сон қарори (рўйхат рақами 2606, 2014 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил, 32-сон, 411-модда) билан тасдиқланган Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг иловасидаги «Б» саҳифаси 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«

7. Божсиз олиб кириш меъёри

Божсиз олиб чиқиш меъёри

Шахсий эҳтиёж учун олиб кирилаётган товарлар қиймати:

халқаро аэропортлар орқали -1000 $;

темир йўл ва дарё божхона чегараси орқали — 500 $;

автомобил (пиёда) ўтказиш пункти орқали — 300 $.

Жисмоний шахслар томонидан декларация тақдим этмасдан товарларни олиб чиқишнинг чекланган меъёри 5000 $.

алкогол — 2 литр

тамаки маҳсулотлар:

сигарет 200 дона;

сигара 5 дона;

тамаки 100 гр;

атир ва ифор таратувчи сувлар — 3 дона (300 мл ошмаган) ва қонунчиликда белгиланган бошқа меъёрлар.

Бунда нотижорат мақсадларда товарларни олиб кираётган шахс темир йўл, дарё транспорти ва автомобил ўтказиш пунктлари орқали 2 календарь кундан кам, халқаро аэропортлар орқали 3 календарь кундан кам муддат бўлган ва (ёки) бир календар ой давомида хорижий давлатда уч ва ундан ортиқ маротаба бўлганда божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.

Гуруч — 3 кг;

Нон-булка маҳсулотлари — 5 кг;

Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари — 2 кг;

Шакар — 2 кг;

Ўсимлик мойлари — 2 кг;

Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, полиз экинлар, дуккакли ўсимликлар ва қуритилган сабзавот ва мевалар — 40 кг;

тайёр заргарлик буюмлари — 65 гр олтин ва 200 гр кумуш.

».

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ 2025 йил 2 июлдан бошлаб кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 май,
263-сон
Келишилди:
Миллий статистика қўмитаси раиси Б. ҲАМРАЕВ
2025 йил 20 май
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2025 й., 10/25/2606-9/0503-сон)