1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида» 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини (қоидаларини) бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни юборган шахсларни:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
тасдиқланган ҳар бир ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантириш;
маъмурий жарима билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чораси қўлланган ҳолларда, Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарорига мувофиқ рағбатлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) ходимларига хизмат мажбуриятларини бажаришда идоравий формали кийим-бошлар кийиб юришига ва тегишли фарқлаш белгиларини тақишига рухсат этилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Инспекция ходимлари идоравий формали кийим-бошлар ва фарқлаш белгилари билан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминланади.
3. Инспекция:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
идоравий формали кийим-бошларни тикиш учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида белгиланган тартибда танлов (тендер) савдолари ўтказилишини;
2025 йил якунига қадар Инспекция ходимларининг идоравий формали кийим-бошлари тайёрланишини ва уларга тўлиқ ўтилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги уч ой муддатда Инспекция ходимларининг идоравий формали кийим-бошларни кийиб юриши ва фарқлаш белгиларини тақиш тартибини тасдиқласин.
5. Қуйидагилар:
Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларининг идоравий формали кийим-бошлари ҳамда фарқлаш белгилари намуналари ва тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 июнь,
352-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июндаги 352-сон қарорига 1-ИЛОВА
Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом жисмоний шахсларнинг видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар (кейинги ўринларда — видеотехника воситалари) орқали қайд этилган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини (қоидаларини) бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар (кейинги ўринларда — ҳуқуқбузарлик) акс эттирилган фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни (кейинги ўринларда — фото ва видеоматериаллар) қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом тартиби Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 74-моддасининг иккинчи қисмида (сунъий сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш, яъни сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ўзбошимчалик билан бажариш) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видеоматериалларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.14.00 Сувга оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.08.00 Табиий муҳитни ҳимоя қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
4. Жисмоний шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиши ҳамда 48 соат ичида фото ва видеоматериалларни электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда — Инспекция) унинг расмий «v-nadzor.gov.uz» веб-сайти орқали кўриб чиқиш учун юборади.
Бунда юборилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ушбу маълумотни юборган жисмоний шахс масъул ҳисобланади.
5. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видеоматериалларда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
содир этилган ҳуқуқбузарлик;
ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, шунингдек, ҳуқуқбузарлик аниқланган сана ва вақт.
6. Ҳуқуқбузарлик акс эттирилган фото ва видеоматериалга ҳар қандай тарзда ўзгартиришлар киритиш тақиқланади. Ўзгартириш киритилган фото ва видеоматериаллар кўриб чиқилмайди, ҳажмини қисқартириш мақсадида фото ва видеоматериалларнинг бевосита ҳуқуқбузарлик акс эттирилган қисмини кесиб олиш бундан мустасно (қоида тариқасида, фото ва видеоматериалларнинг давомийлиги 120 сониядан ошмаслиги лозим).
7. Ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган фото ва видеоматериалларни юборишда ушбу Низомнинг 5-бандида белгиланган маълумотларга қўшимча қилиб, ҳуқуқбузарлик тўғрисида маълумотларни тақдим этган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, мобил телефон рақами, банк пластик картаси рақами ва электрон манзили тўлиқ кўрсатилиши лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
3-боб. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликни кўриб чиқиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.14.00 Сувга оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.08.00 Табиий муҳитни ҳимоя қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
8. Ҳуқуқбузарлик қайд этилган фото ва видеоматериаллар келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда Инспекциянинг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ўрганилади ва ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланади.
Ҳуқуқбузарлик биринчи маротаба содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарга почта алоқаси ёки электрон ахборот тизимлари орқали сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби (қоидалари) такроран бузилишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар юборилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.14.00 Сувга оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.08.00 Табиий муҳитни ҳимоя қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
Маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида ҳуқуқбузарлик такроран содир этилган тақдирда, ушбу Низом қоидалари татбиқ этилаётган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган миқдорларда жарима солишга сабаб бўлади.
9. Инспекциянинг масъул ходими беш кун муддатда:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.14.00 Сувга оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.08.00 Табиий муҳитни ҳимоя қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан белгиланган шаклдаги маъмурий баённома ёки маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ягона электрон иш юритув тизими (кейинги ўринларда — «E-maʼmuriy ish» тизими) орқали расмийлаштиради;
жарима солиш тўғрисидаги тегишли қарор ва тайинланган жаримани тўлаш учун тўлов варақасини (квитанцияни) ҳуқуқбузарнинг телефон рақамига «СМС» хабарнома шаклида ёки яшаш манзилига почта орқали юборади ёхуд ҳуқуқбузарга бевосита тақдим этади.
10. Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатини кўриб чиқиш Инспекция ваколати доирасида бўлмаса, масъул ходим уч кун муддатда ҳужжатларни тегишли судга ёки бошқа ваколатли органга белгиланган тартибда юборади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг 21, 24, 25, 27 ва 28-моддалари.
агар содир этилган ҳуқуқбузарликда жиноят аломатлари аниқланса, фото ва видеоматериалларни бир кун муддатда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборади.
11. Қуйидаги ҳолларда видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видеоматериаллар асосида иш юритиш тугатилади ҳамда бу ҳақида тегишли қарор қабул қилинади:
фото ва видеоматериаллар ушбу Низомнинг 5-банди талабларига жавоб бермаслиги натижасида ҳуқуқбузарликни аниқлаш имкони бўлмаганда;
фото ва видеоматериалларга ўзгартиришлар киритилган бўлса, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
фото ва видеоматериалларда акс эттирилган ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаганда;
фото ва видеоматериалларда қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича тегишли қарор қабул қилинганда ёки маъмурий иш юритилаётганда.
12. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видеоматериалларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан уни юборган шахсга тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн беш кун муддатда яшаш ёки электрон почта манзилига жавоб юборилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
Фото ва видеоматериалларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан қабул қилинган қарордан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг 27, 29 —31-моддалари.
4-боб. Ҳуқуқбузарлик акс эттирилган фото ва видеоматериалларни юборган шахсларни рағбатлантириш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
13. Ҳуқуқбузарлик акс эттирилган фото ва видеоматериалларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
Ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий жарима билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чораси қўлланган ҳолларда, фото ва видеоматериалларни юборган шахслар Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарорига мувофиқ рағбатлантирилади.
14. Ҳуқуқбузарлик акс эттирилган фото ва видеоматериалларни юборган шахслар мобил телефон рақамини ёки банк пластик картаси рақамини кўрсатиш орқали рағбатлантириш пули қандай усулда қабул қилиб олинишини кўрсатиб ўтади.
15. Рағбатлантириш:
ҳуқуқбузарлик бўйича фото ва видеоматериалларни биринчи юборган шахсга нисбатан қўлланади;
ҳуқуқбузарлик бўйича тегишли қарор қабул қилинганда ёки маъмурий иш юритилаётганда, шунингдек, ушбу Низомнинг 11-бандига асосан иш юритиш тугатилганда амалга оширилмайди;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
жарима ундирилган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
16. Рағбатлантириш маблағи ҳуқуқбузардан жарима ундирилгандан сўнг Инспекциянинг расмий хатига асосан фуқаронинг мобил телефон рақами ҳисобига ёки банк пластик картасига Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ўтказиб берилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
17. Ҳуқуқбузарлик акс эттирилган фото ва видеоматериалларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
18. Ушбу Низомни қўллашда келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 апрелдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низом.
19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 72, 74 — 76-моддалари.
Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низомга ИЛОВА
Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видеоматериалларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини (тартибини) бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни (кейинги ўринларда — фото ва видеоматериаллар) юборади.
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
1. Жисмоний шахс томонидан юборилган ҳуқуқбузарлик ҳақидаги фото ва видеоматериалларни қабул қилади.
2. Ҳуқуқбузарлик ҳолатларини ўрганади ва ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлайди.
Ўн кун муддатда
3-босқич
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
1. Ҳуқуқбузарга нисбатан белгиланган шаклдаги маъмурий баённома ёки маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «E-maʼmuriy ish» тизими орқали расмийлаштиради ёки ушбу тизим орқали тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун тааллуқли судга юборади.
Беш кун муддатда
2. Жарима солиш тўғрисидаги тегишли қарор ва тайинланган жаримани тўлаш учун тўлов варақасини (квитанцияни) телефон рақамига «СМС» хабарнома шаклида ёки яшаш манзилига почта орқали юборади ёхуд ҳуқуқбузарга бевосита тақдим этади.
Беш кун муддатда
3. Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатини кўриб чиқиш ваколати мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳужжатларни тегишли судга ёки бошқа ваколатли органга юборади.
Уч кун муддатда
4-босқич
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси,
Сув хўжалиги вазирлиги
1. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видеоматериалларни юборган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантиради.
2. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видеоматериалларни юборган шахсга мурожаати натижалари юзасидан маълумотларни юборади.
Ҳуқуқбузарлик бўйича жарима ундирилгандан сўнг ўн беш кун муддатда
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июндаги 352-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларининг идоравий формали кийим-бошлари ва фарқлаш белгиларининг
НАМУНАЛАРИ ВА ТАВСИФИ
I. Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларининг идоравий формали кийим-бошлари намуналари
д) оч яшил рангли, ёзувли (нашивкали) ва лавозимни фарқлаш белгили, шевронли, ён пастки томонлари чўнтакли иссиқ куртка;
е) эркаклар ва аёллар учун йил фаслларига мос оч яшил рангли шим;
ж) шим учун қора рангли чарм камар;
з) қора чармдан тикилган дала учун махсус ботинка.
II. Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларининг фарқлаш белгилари намуналари
Кокарда
Инспекция белгиси
(логотип)
Шеврон
Ёзув (нашивка)
1. Кокарда
Кокарда тўқ яшил (ҳақи) рангдаги алюмин металлдан ясалган, бош кийим учун кокардада қиррали ёрқинлик билан ўралган, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби акс эттирилган бўлади.
Орқа томонида 0,8 — 1 мм қалинликдаги пўлат сим бўлиб, улар ёрдамида кокарда бош кийимнинг ўртасига ўрнатилади. Кокарданинг маркази бурун кўпригидан юқорида бўлиши керак.
2. Инспекция белгиси (логотип):
Инспекция белгиси (енг тикилган тикувдан 120 мм масофада) 90х75 мм ўлчамдаги тўқ кўк-яшил қалқон шаклига эга.
Қалқон ичида марказда давлат рамзи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Қалқоннинг ичидаги герб устки қисмида лотин алифбосида бир қаторли ҳарф ранглари оқ рангда «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI», ушбу сўзларнинг остида чўзиқ шаклда ҳарф ранглари оқ рангда «SUV XOʻJALIGI VAZIRLIGI HUZURIDAGI» лотин алифбосида ёзилади, гербнинг пастки қисмида чўзиқ шаклда лотин алифбосида оқ рангда «SUVXOʻJALIKNAZORATINSPEKSIYASI» ёзувлари жойлашган.
Рамка тилла рангдан иборат.
Белги матога туширилган ҳолда тайёрланади. Белги матоси тўқ кўк-яшил рангда.
3. Шеврон
Шеврон идоравий форманинг чап енгида (енг тикилган тикувдан 120 мм масофада) 90х75 мм ўлчамдаги яшил думалоқ шаклга эга бўлади.
Шевронда давлат рамзлари — ўртада Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ва гербнинг чап ҳамда ўнг томони байроқ билан тасвирланган. Шевроннинг ичидаги герб устки қисмида лотин алифбосида чўзиқ шаклда «OʻZBEKISTON», пастки қисмида бир қаторли лотин алифбосида «SUVXOʻJALIKNAZORAT» INSPEKSIYASI ёзувлари жойлашган.
Рамка нақшинкор сариқ рангдан иборат.
Шеврон матога туширилган ҳолда тайёрланади. Шеврон матоси қора рангда.
4. Ёзув (нашивка)
Ўнг чўнтак тепасида жойлаштирилади, ёзув (нашивка) ўнг томонида гидротехника иншооти тасвири туширилган бўлиб, SUVXOʻJALIKNAZORAT» INSPEKSIYASI ёзуви 125х25 мм тўғри бурчакли, четки қисми сариқ, тўқ кўк рангли матога ёзуви тилла рангли ип билан лотин алифбосида тикилади.
Чап чўнтак тепасида «F.I.O» ёзуви 125х25 мм тўғри бурчакли, четки қисми сариқ, тўқ кўк рангли матога ёзуви тилла рангли ип билан лотин алифбосида тикилади.
Ёзув (нашивка) идоравий форманинг кўкрак чўнтакларига тикилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июндаги 352-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сон қарорида:
«Инспекция ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади»;