Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида аҳолига давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлаш тартибини такомиллаштириш орқали пенсия олувчилар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида қарор қиламан:
I. Пенсия ва компенсациялар тайинлаш тартибини соддалаштириш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.16.00 Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш]
1. 2025 йил 1 июлдан бошлаб фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг қуйидаги соддалаштирилган тартиби жорий этилсин:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.03.00 Ногиронлик пенсияси;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.16.00 Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш]
(а) фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланиши муносабати билан пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш. Бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилади;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.03 Бошқа компенсация тўловлари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.01.00 Ногиронлар учун имтиёзлар]
(б) кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинлаш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.04.00.00 Меҳнат стажи / 06.04.02.00 Умумий меҳнат стажи;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.03.00 Ногиронлик пенсияси;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.15.00 Пенсияларни қайта ҳисоблаб чиқариш]
(в) ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида бир йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдорини ҳар икки йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш.
II. Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартиб-таомилларини рақамлаштириш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.16.00 Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.20.00 Жамғарма иши. Банк томонидан нақд пул берилиши;
4.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
2. 2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ «Халқ банки» томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ кўрсатиладиган хизматларни фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга ошириш тартиби жорий этилсин. Бунда:
(а) тўловни амалга ошириш қайдномасини электрон шаклда планшет орқали имзолашга рухсат берилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.08.00 Бепул фойдаланиш;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.02.00 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 07.07.02.02 га қаранг)]
(б) Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) ва АТ «Халқ банки»нинг электрон сўровига асосан фуқароларни биометрик идентификация қилиш маълумотларини бепул етказади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.02.00 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 07.07.02.02 га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар]
(в) биометрик идентификация қилиш асосида кўрсатиладиган хизматларни жорий этиш учун фойдаланиладиган қурилмалар хариди билан боғлиқ харажатлар Пенсия жамғармаси ҳамда АТ «Халқ банки» ҳисобидан молиялаштирилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.02.00 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 07.07.02.02 га қаранг);
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.16.00 Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш]
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Электрон технологияларни ривожлантириш маркази билан биргаликда 2025 йил 1 октябрга қадар Электрон технологияларни ривожлантириш маркази ҳамда Пенсия жамғармаси ҳисобидан фуқароларга пенсия тайинлашда қуйидаги масалаларда амалий кўмак кўрсатиш хизматини жорий этсин:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.02.00 Ёшга доир пенсия;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.03.00 Ногиронлик пенсияси]
(а) ёшга доир ва ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлашда фуқаронинг иш стажи ва иш ҳақига оид электрон маълумотлардаги камчиликларни бартараф этиш бўйича маслаҳат ва ёрдам кўрсатиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.05.00 Телефон алоқаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти аҳоли ўртасида кенг тушунтирилишини ташкил этсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
7. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 май,
ПҚ-194-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 майдаги ПҚ-194-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги «Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2826-сон қарорида:
(б) 7-банднинг биринчи хатбошиси «Ички ишлар вазирлиги» сўзларидан кейин «ва Миллий гвардия» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги «Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3694-сон қарорининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги «Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5102-сон қарорининг 1-банди «б» кичик бандида:
«давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. Бунда пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлган вақтда ишламайдиган фуқаролар учун меҳнат стажи ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги маълумотларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилиш орқали «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига (кейинги ўринларда — ЯММТ ИДАК) киритиш хизмати жорий этилади»;
(б) учинчи хатбошидаги «ҳужжатлар» сўзи «маълумотлар» сўзи билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 07/25/194/0479-сон)