Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сон «Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 11 июндаги 16 ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2472, 2013 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 343-модда) билан тасдиқланган Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор 2025 йил 1 июндан эътиборан кучга киради.
1. 5-банднинг
учинчи хатбошисидаги «тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари (бундан буён матнда ТИEК деб юритилади)» деган сўзлар «давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасасининг тиббий комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
271-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«271. Ногиронлиги бўлган шахслар махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга яроқли эканликларини аниқлаш учун паспорт ёки идентификацияловчи ID-karta ёхуд шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни кўрсатган ҳолда ариза билан турар жойдаги давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасасининг тиббий комиссиясига мурожаат қилади.».
3.
272-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«272. Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасасининг тиббий комиссиясида тиббий кўрикдан ўтказиш муддати 3 календарь кундан ошмаслиги керак. Тиббий кўрикдан ўтказиш муддати мураккаб, қўшимча тиббий кўрик талаб этилганда давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасасининг тиббий комиссияси раҳбари томонидан, асосланган холда, 14 календарь кунига узайтирилиши мумкин.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасасининг тиббий комиссияси томонидан ногиронлиги бўлган шахсга 083ҳ шаклидаги тиббий маълумотнома фақат «Б» тоифасидаги шахсий транспорт воситасини бошқаришга яроқли ёки яроқсиз деб берилади.».
4.
273 ва
274-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.