1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.24.00 Полиграфия саноати;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ШАРҚ» НАШРИЁТ-МАТБАА АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси ҳузуридаги «Шарқ» нашриёт-матбаа концернини «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси этиб ўзгартириш тўғрисида» 2000 йил 16 октябрдаги ПФ-2737-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси ва ходимларнинг чекланган сони 85 нафар бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) ижроия аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Белгилансинки, «Шарқ» акциядорлик компаниясининг Бош директори ва унинг ўринбосарлари лавозимига компания Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланган тартибда тайинланадилар, кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.
меҳнат жамоаси аъзолари ўртасида жойлаштириладиган улуш — 5 фоиз;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
эркин сотишга мўлжалланган улуш — 44 фоиз, шу жумладан хорижий инвесторга сотиш учун мўлжалланган улуш — камида 25 фоиз.
5. Қуйидагилар:
маъмурий бинолардаги (3-илова) хоналар Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасида давлат рўйхатидан ўтган газета ва журналлар таҳририятларига имтиёзли ставкалар бўйича, бошқа хўжалик юритувчи субъектларга эса — яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ижарага берилганлиги учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгилангандан кам бўлмаган ставкалар бўйича ижарага берилиши;
ижарага берилаётган жойлар учун ижара ҳақи Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 31 декабрдаги 554-сон қарорининг 12-бандида белгиланган нормативларга мувофиқ тақсимланиши;
таъсис ҳужжатлари асосида «Шарқ Мир», «Шарқ электроникс» ва «Афросиёб Грэнд Фурничур» қўшма корхоналари, улар эгаллаб турган жойлар ижарага берилган ҳолда, хорижий корхоналарга айлантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
бир ой муддатда «Шарқ» акциядорлик компаниясининг таъсис йиғилиши белгиланган тартибда ўтказилишини, унинг раҳбар органлари шакллантирилишини ва устави тасдиқланишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
2000 йил 1 декабргача 4-иловага мувофиқ давлат корхоналарини акциялаштирсин, ушбу корхоналарнинг давлатга тегишли акциялари пакетларини «Шарқ» компаниясининг устав фондига берсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 февралдаги 92-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 23 октябрь,
411-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 октябрдаги 411-сон қарорига 1-ИЛОВА