toggle_night_mode
Ҳужжат 08.05.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3342-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 3 ноябрдаги 415-сон буйруғи (рўйхат рақами 3342, 2021 йил 14 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2021 й., 10/21/3342/1158-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 апрель,
207-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 18 апрелдаги 207-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Факультетга ҳарбий хизмат ўтаган (эркаклар учун) ва олий маълумотга эга, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади («ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти» мутахассислигига фақат камида икки йиллик амалий стажига эга ички ишлар органларининг ходимлари қабул қилинади).».
2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Факультетга танлов тенг ҳуқуқлилик, адолатлилик, ошкоралик ва ўқишга қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида босқичма-босқич бўлиб, дастлабки танлов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоят ички ишлар бошқармаларида (кейинги ўринларда таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмалар деб юритилади) ҳамда махсус-профессионал танлов Институтда амалга оширилади.».
3. 8-банддаги «Ҳудудий ички ишлар органлари» деган сўзлар «Таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 23, 26 ва 43-бандлар ҳамда 3-илованинг 2-бандидаги «ҳудудий ички ишлар органлари» деган сўзлар «таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Касбий тайёргарлик бошқармаси бошлиғи» деган сўзлар «Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ўринбосари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 15 ва 16-бандлар ҳамда 3-илованинг 20-банди «таркибий» деган сўздан кейин «тузилмалар» деган сўз билан тўлдирилсин.
7. 28-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Департаментда ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан махсус-профессионал танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилиб, таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмаларга юборилади.
Таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмалар ишчи гуруҳлари режа-жадвалга мувофиқ номзодларни махсус-профессионал танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари билан таништиради, уларнинг белгиланган муддатларда Институтга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан тўлиқ ҳолда етиб келишларини таъминлайди.».
8. 34-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
9. 1 ва 2-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
а) 14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тест синовларининг саралаш бали 34 балл (максимал баллнинг 56 фоизи)ни ташкил этади.»;
б) 15-банддаги «32» рақами «34» рақами билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

_________________________________________га

(ички ишлар органи бошлиғининг лавозими, унвони ва Ф.И.О.)

_________________________________________да

(номзоднинг яшаш жойи)

яшовчи ________________________________дан

(номзоднинг Ф. И. О.)

АРИЗА

Менга Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетининг ___________________________________________ мутахассислиги бўйича ўқишга кириш учун

(мутахассислик номи)

ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти билан таништирилдим.

Синовларни тилида _________________________________________________ топшираман.

(ўзбек, рус)

Чет тили бўйича синовларни (имтиҳонни) __________________ тилида топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

Оиламда ўзгаришлар бўлганда ҳамда яқин қариндошларимдан бирортаси жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, уч кун муддатда бошлиқларимга ва кадрлар билан таъминлаш хизмати (бўлими)га ёзма равишда хабар бераман.

____________

__________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

20___ йил «___» ______________».

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

_________________________________________га

(ички ишлар органи бошлиғининг лавозими, унвони ва Ф.И.О.)

БИЛДИРГИ

Менга Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетининг ___________________________________________ мутахассислиги бўйича ўқишга кириш учун

(мутахассислик номи)

ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти билан таништирилдим.

Синовларни тилида _________________________________________________ топшираман.

(ўзбек, рус)

Чет тили бўйича синовларни (имтиҳонни) __________________ тилида топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

____________

__________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

20___ йил «___» ______________ ».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 10/25/3342-2/0422-сон)