Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокига нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви тартиби тўғрисидаги низомнинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ер қаъри тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлигининг 2017 йил 14 сентабрдаги 01-02/12-35, 03/17-1092, 2017/09-14-сон қарори (рўйхат рақами 2934, 2017 йил 10 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/2934/0082-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокига нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви тартиби тўғрисидаги низомнинг
муқаддимасидаги «Ер ости бойликлари тўғрисида» деган сўзлар «Ер қаъри тўғрисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.