1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ-355-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда спорт соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
а) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги;
болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари негизида спорт мактаблари ташкил этилганлиги;
ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактаблари негизида ихтисослаштирилган спорт мактаблари ташкил этилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;
в) спорт-таълим муассасаларининг айрим штат бирликларини мақбуллаштириш.
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 апрель,
275-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 апрелдаги 275-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорида:
тўртинчи хатбошидаги «Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби», «ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби», «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» сўзлари тегишлича «Спорт мактаби», «ихтисослаштирилган спорт мактаби», «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
30-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«61. Спорт мактабларида директор футболни ривожлантириш бўйича алоҳида ўринбосарга эга бўлади.
Директорнинг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосари олий маълумотли, футбол соҳасида уч йиллик амалий иш тажрибасига ва Осиё футбол конфедерациясининг «С» лицензиясига эга бўлган мутахассислар орасидан тайинланади.
Директорнинг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосари:
ҳудудда оммавий ва профессионал футболни ривожлантириш, мавжуд футбол инфратузилмасидан самарали фойдаланишни ташкил этади;
туманда ўтказиладиган оммавий ва профессионал футбол тадбирларининг календарь — режасини шакллантириш, йиллик футбол тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, футболчиларнинг турли мусобақаларда иштирок этиши билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш учун бюджетнинг орттирилган қисми ва ҳомийлик маблағларининг ажратилиши бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
ўзи фаолият юритаётган спорт мактабидаги футбол гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда иқтидорли футболчиларни футбол мактаблари ва футбол академияларига йўналтириб боради;
ўз ҳудудида мавжуд футбол тренерларининг доимий малакасини ошириб боришлари учун шароитларни яратади ва мониторинг юритади;
ҳудудда футболни ривожлантириш ҳолати ҳамда ҳал этилиши лозим бўлган долзарб масалалар бўйича туман (шаҳар) ҳокимларига ахборот киритиб борилишини ташкил этади;
ҳудудлардаги барча футбол майдонларини хатловдан ўтказади, уларни таъмирлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини ташкил этади»;
«Шунингдек, тренер-ўқитувчилар таркиби спортнинг олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубокларининг тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли малака сертификатига эга бўлган ғолиб ва совриндор спортчиларидан бутланиши мумкин.
Тренерлик, шунингдек, паралимпия спорт турлари бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли малака сертификатига эга бўлган умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари давлат спорт-таълим муассасаларига ўриндошлик асосида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозимига ишга қабул қилиниши мумкин.
Спорт мактабининг тренер-ўқитувчилари ҳар тўрт йилда бир марта Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (ёки унинг филиалларида) белгиланган тартибда малака ошириши лозим»;
«Спорт мактабига ишга қабул қилинадиган футбол, регби ҳамда 5х5 футбол ва парарегби бўйича тренерликка номзодлар мажбурий тартибда тегишлича Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон регби федерацияси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан келишилади»;
«68. Спорт мактабининг барча ходимларига қўйиладиган малака тавсифлари, лавозим талаблари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланади»;
олий таълим ташкилотлари ҳамда Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ходимлари;
ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби ва шартлари алоҳида қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа спорт таълим муассасалари;
спорт мактабларининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга татбиқ этилмайди.
Спорт мактабларининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари меҳнатига Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси асосида ҳақ тўланади»;
«Бунда айрим ихтисослаштирилган спорт мактабларида, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларида, олий спорт маҳорати мактабларида ва Республика олий спорт маҳорати мактабларида тренер-ўқитувчилар меҳнатига Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг буйруғи асосида бир нафар ўқувчи-спортчи учун нормативлар бўйича ҳақ тўланиши мумкин»;
8-банддаги жадвалнинг I бўлими «Ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш даражаси ва босқичлари» устунидаги «Терма жамоа стажёрлари», «Олимпия ўйинлари» ҳамда «Осиё ўйинлари» сўзлари тегишлича «Терма жамоанинг захира таркиби», «Олимпия ва Паралимпия ўйинлари» ҳамда «Осиё ва Параосиё ўйинлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги «асосий таркибига ва стажёрларини» сўзлари «асосий ва захира таркибига» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«13. Бир нафар ўқувчи-спортчи учун меҳнатга ҳақ тўлаш нормативи миқдори спорт мактабининг тренер-ўқитувчисига:
Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий ва захира таркибига спортчилар тайёрлаганлик учун — ўқувчи-спортчи Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий ва захира таркибига киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ўқувчи-спортчи жамоа таркибида бўладиган бутун даврда сақланиб қолади;
Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи-спортчи томонидан эришилган натижа (I — III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро спорт мусобақалари (кейинги Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубоклари ва шу кабилар) ўтказилгунгача сақланиб қолади;
Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи-спортчи томонидан эришилган натижа (I — III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва шу каби кейинги Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари ўтказилгунгача сақланиб қолади, бироқ бир йилдан кўп бўлмаган даврга»;
14-банднинг биринчи хатбошисидаги «Осиё ўйинлари» сўзлари «Осиё ва Параосиё ўйинлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «асосий таркибига спортчилар (стажёрлар)» сўзлари «асосий ва захира таркибига спортчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Олимпия ва Осиё ўйинлари,» сўзлари «Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари,» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банддан «болалар ва ўсмирлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
21-банддаги «директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари» сўзлари «директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«III. Спорт мактабларининг директорлари, директорларнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари, тиббиёт ходимлари ва хўжалик мудирларига қўшимча ҳақ ва устамалар»;
22-банддаги «болалар ва ўсмирлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
«23. Спорт мактабларининг директорлари, директорларнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари, тиббиёт ходимлари ва хўжалик мудирлари меҳнатини рағбатлантириш мақсадида уларга ўқувчи-спортчилар юқори спорт натижаларига эришган тақдирда, базавий тариф ставкасига қуйидаги ҳар ойлик устамалар белгиланади:
Ўқувчи-спортчиларнинг спортдаги натижалари
Ўқувчи-спортчини тайёрлашда бевосита қатнашган ходимларга бир нафар ўқувчи-спортчи учун устама ҳақ миқдори, базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда
Тренерга
Директорга
Директорнинг ўқувишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари, тиббиёт ходимлари ва хўжалик мудирларига
I. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Жаҳон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I — III ўринлар)
50
10
8
Осиё ва Параосиё ўйинлари, Осиё чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I — III ўринлар)
40
7
6
Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (жамоавий спорт турларидан ташқари) (I — III ўринлар)
10
6
5
Жамоавий спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I — III ўринлар)
20
6
5
Жамоавий спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубогининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари ҳамда совриндорлари (I — III ўринлар)
5
-
-
II. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурларига киритилмаган спорт турлари
Жаҳон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I — III ўринлар)
25
5
4
Осиё чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I — III ўринлар)
20
4
3
Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I — III ўринлар)
5
3
3
III. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси аъзоси
Асосий таркиб аъзоси
5
3
3
Захира таркиб аъзоси
3
2
2
Изоҳ. Директорнинг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими спорт мактабларида жорий этилади ҳамда уларга ҳар ойлик устамалар фақат футбол бўйича эришилган юқори спорт натижалари учун белгиланади.
Тренер-ўқитувчилар меҳнатига бир нафар ўқувчи-спортчи учун нормативлар бўйича ҳақ тўланадиган спорт мактабларида жадвалда кўрсатиб ўтилган тренер-ўқитувчиларга устамалар белгиланмайди»;
«24. Агар спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчи турли спорт ютуқларига эга бўлса, спорт мактабининг директори, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлар, тренер-ўқитувчилар, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари, тиббиёт ходимлари ва хўжалик мудирларига ушбу ўқувчи-спортчи учун ютуқлар ҳисобга олинган ҳолда, белгиланган устаманинг энг юқори миқдори қўлланади»;
спорт мактабининг директори, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари учун — белгиланган базавий тариф ставкасининг 200 фоизидан;
спорт мактабининг бухгалтерлари учун — белгиланган базавий тариф ставкасининг 150 фоизидан;
спорт мактабининг кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари ва тиббиёт ходимлари учун — белгиланган базавий тариф ставкасининг 100 фоизидан;
спорт мактабининг хўжалик мудирлари учун — белгиланган базавий тариф ставкасининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
Спорт мактабларининг юқори тоифали спортчиларни тайёрлашда салмоқли натижаларга эришган айрим тренер-ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг қарори билан устамаларнинг жами миқдори уларга белгиланган базавий тариф ставкасининг 400 фоизигача миқдорда белгиланиши мумкин»;
«Спорт мактабининг директори, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари, тиббиёт ходимларига ва хўжалик мудирларига устамалар:
Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлашни таъминлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида спортчи томонидан эришилган натижа (I — III ўринлар) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро мусобақалар (кейинги Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда шу кабилар) ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади»;
«28. Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаси асосий ва захира таркиби аъзоларини тайёрлаганлик учун устамалар ушбу ўқувчи-спортчиларни тайёрлаган бевосита тренер-ўқитувчиларга белгиланади»;
«29. Спорт мактабининг директори, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари, тиббиёт ходимлари ва хўжалик мудирларига устамалар Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаси асосий ва захира таркиби аъзоларини тайёрлашни таъминлаганлик учун белгиланади ва спорт мактабининг рўйхатдаги таркибида ўқувчи-спортчиларнинг тегишли контингенти мавжуд бўлган тақдирда тўланади.
Спорт мактабларининг директорига, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларига, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассисларига, бухгалтерларига, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторларига, тиббиёт ходимларига ва хўжалик мудирларига ўқувчи-спортчининг спортдаги натижалари учун устамаларни тўлаш унинг спорт мактабининг рўйхатдаги таркибидан расман чиқиб кетиш (бошқа спорт-таълим муассасасига ўтиш, спорт мактабидан чиқарилиш, уни битириш) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан тўхтатилади»;
«31. Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари асосий ва захира таркиблари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади ва спорт мактабларига етказилади.
32. Спорт мактабларининг директорига, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларига, тренер-ўқитувчиларига, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассисларига, бухгалтерларига, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторларига, тиббиёт ходимларига ва хўжалик мудирларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ушбу спорт мактабларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.
33. Спорт мактабларининг директорига, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларига, тренер-ўқитувчиларига, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассисларига, бухгалтерларига, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторларига, тиббиёт ходимларига ва хўжалик мудирларига қўшимча ҳақ ва устамалар уларнинг иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда тўланади»;
«35. Спорт мактабларининг директорига, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларига, тренер-ўқитувчиларига, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассисларига, бухгалтерларига, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторларига, тиббиёт ходимларига ва хўжалик мудирларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги, холисоналиги юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 1 августдаги 210-сон қарорида:
а) 2-банддаги «иловага» сўзи «1-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин;
Жамият фаолияти учун 2 та енгил транспорт воситаси ажратилиши ва бюджет маблағлари ҳисобидан сақланиши инобатга олинсин;
Жамиятнинг марказий ва минтақавий кенгашларининг тренер-ўқитувчиларига Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори талаблари асосида белгиланган устама ва қўшимча ҳақлар татбиқ этилади»;
в) қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
«51. Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
г) илованинг матнидаги «илова» сўзи «1-илова» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 210-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари
1. Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши
Т/р
Лавозимлар номи
Штат бирликлари сони
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан
(коэффициентда)
1.
Раиснинг биринчи ўринбосари
1
4,610
2.
Раиснинг спорт ишлари бўйича ўринбосари
1
4,379
3.
Раиснинг молия ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари
1
4,379
4.
Кадрлар бўйича бош мутахассис
1
3,625
5.
Юрисконсульт
1
*
6.
Матбуот котиби
1
4,379
7.
Бўлим бошлиғи
4
4,111
8.
Бош мутахассис
5
3,625
9.
Етакчи мутахассис
5
3,389
10.
Бош бухгалтер-бўлим бошлиғи
1
4,111
11.
Бухгалтер-бош мутахассис
1
3,625
12.
Ўқитувчи-тренерлар
42
**
Жами
64
2. Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти минтақавий кенгашлари
Т/р
Лавозимлар номи
Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сурхондарё вилояти
Сирдарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳар
Жами штат бирликлари сони
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (коэффициентда)
1.
Раис ўринбосари
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
14
4,358
2.
Бухгалтер
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
14
4,111
3.
Бош мутахассис
2
2
3
2
3
1
2
2
2
2
3
2
2
2
30
3,389
4.
Етакчи мутахассис
2
1
2
1
3
1
2
2
2
1
2
2
1
1
23
3,159
5.
Ўқитувчи-тренерлар
4
4
6
7
7
3
4
10
8
6
13
6
9
8
95
**
Жами:
10
9
13
12
15
7
10
16
14
11
20
12
14
13
176
Изоҳ.
* Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти юрисконсультига Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига мувофиқ ҳақ тўланади.
** Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти ўқитувчи-тренерларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ белгиланади.
Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамиятида техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа лавозимларни киритиш меъёрлари иловага мувофиқ белгиланади.
Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган штат бирликлари сони доирасида Марказий кенгаши ва минтақавий кенгашлари ўртасида қайта тақсимланиши мумкин.
Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамиятида янги бўлим ва лавозимлар ташкил қилинган тақдирда, тегишлилиги бўйича юқорида кўрсатилган лавозимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари қўлланади.
Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига ИЛОВА
Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамиятида техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа лавозимларни киритиш
МЕЪЁРЛАРИ
1. Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг (кейинги ўринларда — Жамият) Марказий кенгашида омбор мавжуд бўлса, 1,0 та штат бирлигидан иборат омбор мудири лавозими киритилади.
локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 2,0 та штат бирлигидан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъи назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 1,0 та штат бирлигидан;
алоҳида кичик қозонлари билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса 1,0 та штат бирлигидан, 6 ва ундан ортиқ бўлса 2,0 та штат бирлигидан;
иситиш печлари орқали иситиладиган жамиятда ҳар 10 дона печь учун 1,0 та штат бирлиги ва кейинги ҳар 5 дона печь учун қўшимча 0,5 та штат бирлигидан, лекин 0,5 та штат бирлигидан кам бўлмаган ҳолда;
печка орқали иситиладиган, иссиқ сув билан доимий таъминланиб туриладиган жамият учун юқоридаги 1,0 та штат бирлигидан иборат ўт ёқувчи лавозимларидан биттаси бутун йил давомига киритилади.
3. Биноларнинг фойдаланиладиган ички қисми, шу жумладан, хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, фаоллар зали ва спорт зали ҳамда ўқув синфлари майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 350 кв. м тозалаш майдони учун 0,5 та штат бирлиги ҳисобидан келиб чиққан (мутаносиб) ҳолда, бироқ 0,5 та штат бирлигидан кам бўлмаган миқдорда киритилади.
4. Жамиятнинг қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) ҳамда спорт майдонларининг ҳар 2500 кв.м майдони учун 1,0 та штат бирлиги ҳисобидан келиб чиққан (мутаносиб) ҳолда, ҳовли супурувчи лавозими, бироқ 0,5 та штат бирлигидан кам бўлмаган ҳолда киритилади.
5. Жамиятнинг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га дан 2,0 га гача майдон учун 1,0 та штат бирлиги, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун 1,0 та штат бирлиги ҳисобидан келиб чиққан (мутаносиб) ҳолда, боғбон лавозими киритилади (ижарага берган майдони бундан мустасно).
6. Жамиятни қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда, 3,0 та штат бирлигидан иборат қоровул лавозими киритилади.
7. Жамиятда мавжуд бўлган ҳар бир соз автотранспорт воситаси учун 1,0 та штат бирлигидан иборат ҳайдовчи лавозими киритилади.
8. Жамиятнинг ҳар 500 ёритиш нуқталари (виключатель, розетка ва короба, бунда балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун 1,0 та штат бирлиги ҳисобидан келиб чиққан ҳолда, бироқ 0,5 та штат бирлигидан кам бўлмаган миқдорда электромонтёр лавозими киритилади.
9. Жамиятнинг сув қувурлари, канализация тизими ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2000 кв.м фойдали майдон учун 1,0 та штат бирлиги ҳисобидан келиб чиққан (мутаносиб) ҳолда, бироқ 0,5 штат бирлигидан кам бўлмаган миқдорда чилангар-сантехник лавозими киритилади.
10. Жамиятнинг Марказий кенгашига раиснинг биринчи ўринбосари учун 1,0 та штат бирлигидан иборат котиб лавозими киритилади.
11. Жамиятнинг Марказий кенгашига 1,5 та штат бирлигидан иборат тиббиёт ҳамшираси лавозими киритилади».
Изоҳ. Тиббиёт ҳамширасига иш ҳақи тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори асосида тартибга солинади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 422-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди ўнинчи хатбошиси «таътил учун компенсация» сўзларидан кейин «, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси» сўзлари билан тўлдирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорида:
а) 3-илованинг 4-банди иккинчи хатбошисидаги «спорт — соғломлаштириш тайёргарлигидан» сўзлари «бошланғич тайёргарлик босқичидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
* спорт психологларидан бир нафари паралимпия бўлими ўқувчи-спортчилари учун ажратилади;
** Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг мавжуд (8 та инструктор-методист ва 3 та бухгалтер) штат бирликлари сақлаб қолинади;
*** ушбу лавозимлар аутсорсинг хизматига ўтганда киритилмайди.
1. От спорти тури мавжуд бўлган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг қўшимча штат бирлиги Спорт вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.
2. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида тиббий ходимлар штат бирликлари доирасида спорт фармакологи лавозими киритилиши мумкин.
3. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимлар киритиш нормалари ушбу намунавий штатлар иловасига мувофиқ амалга оширилади»;
илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг директори, директор ўринбосарлари, тренери, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва бошқа айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида:
а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 ноябрдаги 583-сон қарори билан тасдиқланган Давлат спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари учун 20 июндан 20 июлга (шу куни ҳам) қадар;
спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари учун йил давомида;
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун 1 июлдан 31 июлга (шу куни ҳам) қадар исталган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади»;
1-босқич «Тадбирлар» устунининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун»;
«Бажариш муддатлари» устунидаги «Ҳар йили 1 августдан 21 августга (шу куни ҳам) қадар» сўзлари «Йил давомида, Ҳар йили 1 июлдан 31 июлга (шу куни ҳам) қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2025 й., 09/25/275/0394-сон; 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)