toggle_night_mode
Ҳужжат 02.10.2008 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Тошкент» Республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 1994 йил 15 мартдаги ПФ-789-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган «Тошкент» республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Тошкент» республика фонд биржасининг улар томонидан «ВАҚТ» Ўзбекистон ахборот компанияси» акционерлик жамияти базасида «Миллий депозитарий» очиқ акциядорлик жамияти таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банки;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги 263-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
фонд бозорини ва хусусийлаштириш жараёнларини бошқариш учун ахборот базасини олдиндан шакллантириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 мартдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича Давлат дастурига мувофиқ (4.1-банд) республика депозитлар тармоқларининг моддий-техника базасини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобига маблағ билан таъминласинлар;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Миллий депозитарий ва «Тошкент» республика фонд биржаси брокерлик идораларининг филиалларини ташкил этиш ва жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатсинлар;
Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда депозитар технология ва фонд бозорининг инфраструктурасини ривожлантириш мавзуи бўйича бажариладиган илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишлари учун грантлар бўйича маблағ билан таъминлаш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки:
бир ой муддатда «Миллий депозитарий» орқали нақд пулга ва нақд пулсиз қимматли қоғозлар чиқариш, уларни рўйхатга олиш ва уларнинг муомаласини ҳисобга олиш қоидаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
уч ой муддатда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар эмиссиясининг электрон технологиялар қўлланган ҳолда ва эмитентлар ва акционерларнинг тегишли компьютер банклари ташкил этилган ҳолда Миллий депозитарийда мажбурий жойлаштирилишини жорий этсинлар;
бир ой муддатда умумий қоидаларни, ҳар йилги квоталарни, ҳам Ўзбекистон Республикаси тасарруфида, ҳам унинг ташқарисида бўлган эмитентлар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни муомалага чиқаришга рухсат бериш тартибини белгилаш юзасидан таклиф киритсинлар;
икки ҳафта муддатда Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини тайёрловчи Миллий марказни ҳамда Фонд бозорининг давлат ахборот-телекоммуникация тизимини ташкил этиш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатиши тўғрисида таклифлар киритсинлар;
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар, идоралар, ва муассасалар билан биргаликда:
давлат корхоналар корхоналари ва ташкилотлари базасида таъсис этиладиган акционерлик жамиятлари акциялари эркин сотиш учун «Тошкент» республика фонд биржасига қўйилишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
биржалар ва фонд бозорининг бошқа ташкилотлари ишларининг ташкил этилишини оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб борсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
8. «Тошкент» республика фонд биржаси ва «Миллий депозитарий» акционерлик жамияти Тошкент шаҳар, Ўзбекистон шоҳ, кўчаси, 45-уйга жойлаштирилсин. Бунда ижара ҳақи Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан турар жой бўлмаган бинолар учун тавсия этилган миқдорларда белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси (Шаронов) «Тошкент» республика фонд биржаси ва «Миллий депозитарий» акционерлик жамиятининг ишлаши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида уларнинг буюртманомаларига кўра зарур инвентарь ва асбоб-ускуналар ажратсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги «Тошкент» республика фонд биржаси ва «Миллий депозитарийнинг буюртманомаларига кўра уларни зарур, шу жумладан, ихтисослаштирилган алоқа воситалари билан таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг тегишли норматив ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришларни киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.А. Чжен, Б.С. Ҳамидовлар зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 8 июнь,
285-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 8 июндаги 285-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаро қонунчилигида назарда тутилган фуқаролик-ҳуқуқий битишувларни амалга ошириш қоидаларини сақлаб қолган ҳолда қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ битишувларни амалга ошириш қоидаларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилаётган:
Олдинги таҳрирга қаранг.
акционерлик жамиятларининг акциялари, очиқ акциядорлик жамиятлари томонидан чиқариладиган облигациялар, шунингдек, қийматли қоғозлар ҳосилалари олди-сотдисининг биржа ва биржадан ташқари битишувларига;
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 ноябрдаги 234-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 45-сон, 448-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7февралдаги 68-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 февралдаги 68-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
II. ҚИЙМАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ОЛДИ-СОТДИ БИТИШУВЛАРИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қийматли қоғозлар олди-сотди битишувлари (бундан кейин қийматли қоғозлар билан битишувлар деб аталади), воситачисиз тузиладиган ҳамда уларни тузишда бажариладиган битишувлардан ташқари, кўрсатувчига бериладиган қийматли қоғозлар билан ёзма шаклда томонларнинг битта шартнома-ҳужжатни имзолашлари йўли билан ҳам, шунингдек, томонларнинг амалга ошган истакларини ҳужжатли шаклда қайд этиш имконини берадиган усуллар (юборувчи томон имзолайдиган хатлар, телеграммалар алмашиш, факсимил ва бошқа алоқа воситалари) билан ҳам амалга оширилади. Бироқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва фонд биржалари қонунчиликка мувофиқ тасдиқлайдиган қийматли қоғозлар билан ишлаш қоидаларида ва бошқа ҳужжатларда инвестиция воситачиларининг иштирокида тузиладиган битишувларнинг шаклига нисбатан бошқача талаблар баён этилган бўлса, бундай ҳолда битишувлар тузилаётганда юқоридаги талаблар қўлланилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Очиқ турдаги акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиб олиш-сотиш бўйича иккиламчи бозордаги битишувлар фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорлари ва уюшган биржадан ташқари бозорларда амалга оширилади, акциядорлик жамиятлари томонидан ўз акцияларини сотиб олиш бўйича уюшмаган биржадан ташқари бозорларда тузилиши мумкин бўлган битишувлар бундан мустасно.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 307-сонли қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 13-сон, 108-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қимматли қоғозлар харид қилиш ва (ёки) сотиш нархини оммавий эълон қилиш йўли билан ўз номидан ва ўз ҳисобидан қимматли қоғозлар олди-сотди битишувини содир этадиган дилер олдиндан эълон қилинган охирги қатъий (қатъий белгиланган) нархларга ва қимматли қоғозлар сонига аниқ мувофиқ унга қимматли қоғозлар харид қилиш ёки сотиш тўғрисидаги таклифлар билан мурожаат қилган шахслар билан битим тузиши ва бундай битишувлар тузишдан бош тортмаслиги шарт.
Дилер қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартларини оммавий эълон қилиш ҳуқуқига эга. Булар: харид қилинадиган ва (ёки) сотиладиган қимматли қоғозларнинг энг кам ва энг кўп сони, шунингдек эълон қилинадиган нархлар амал қиладиган муддат. Ушбу эълонда қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартларига кўрсатма мавжуд бўлмаган тақдирда, дилер унга мижоз томонидан таклиф қилинган муҳим шартларда шартнома тузишга мажбур. Дилер қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасини тузишдан бош тортган тақдирда унга нисбатан бундай шартномани мажбурий тузиш ва (ёки) мижозга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Брокер қимматли қоғозлар билан битишувларни содир этишда мижозларнинг топшириғига кўра қуйидагиларга мажбур:
а) мижоз битишувни тўлаш қобилиятига эга эканлигига ишонч бўлмаган тақдирда қийматли қоғозларни сотиб олиш бўйича топшириқларни қабул қилишдан воз кечишга;
б) мижоз қийматли қоғозларга эга эканлиги ва у топшириқ берилган пайтдан бошлаб беш иш куни мобайнида уларни қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ихтиёрига тақдим этишга қодир эканлиги тўғрисида кафолат бўлмаган ҳолда қийматли қоғозларни сотиш бўйича топшириқномани қабул қилмасликка;
в) битишувлар тузилгандан кейин ёки топшириқноманинг амал қилиш муддати тугаши биланоқ зудлик билан мижозга қийматли қоғозлар билан битишувлар тузилганлиги ёки тузилмаганлиги ва уларнинг натижалари ҳақида хабар қилиб туришга;
г) мижоздан унинг номидан қийматли қоғозлар билан операциялар туркумини амалга ошириш ёки мижоз пул маблағларини бошқариш тўғрисида ишончнома олинганда мижоз ва брокер ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг барча шартлари белгиланиши керак бўлган ишончномада қайд этилган ваколатлар доирасида амал қилишга мажбурдирлар.
д) ҳар бир мижознинг пул маблағлари ҳисобини юритишга, қимматли қоғозлар билан битишувлар ва операцияларни фақат мижознинг топшириғи бўйича ва улар билан тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширишга, содир этилган битишувлар ва операциялар тўғрисида мижоз олдида ҳисобот беришга мажбурдирлар.
Мижозларнинг битишувлар содир этиш учун брокерга берилган қимматли қоғозлари ва пул маблағлари, шунингдек мижозлар билан тузилган шартномалар асосида брокер томонидан содир этилган битишувлар бўйича олинган қимматли қоғозлар ва пул маблағлари брокер томонидан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ва тегишли равишда банкда очиладиган алоҳида ҳисоб рақамида (ҳисоб рақамларида) туриши керак.
Агар бу мижоз билан тузилган шартномада назарда тутилган бўлса, брокер мижозга унинг топшириқларини кўрсатиб ўтилган пул маблағлари ҳисобига бажаришни ёки мижознинг талабига кўра уларни қайтаришни кафолатлаб унга мижоз томонидан берилган пул маблағларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳақлидир.
Пул маблағларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш ҳуқуқини брокерга берган мижозларнинг пул маблағлари брокерга бундай ҳуқуқни бермаган мижозларнинг пул маблағлари турган ҳисоб рақами (ҳисоб рақамлари)дан алоҳида ҳисоб рақамида (ҳисоб рақамларида) туриши керак. Брокер ўз пул маблағларини ушбу ҳисоб рақамига (ҳисоб рақамларига) қўйишга ҳақли эмас, улар мижозларга қайтарилиши ва (ёки) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мижозларга қарз берилиши ҳоллари бундан мустасно.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи масалалари, қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари ҳолати таҳлили ва прогнози бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатадиган, шунингдек қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлайдиган инвестиция маслаҳатчиси қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича инвестиция тавсияларини беришда қуйидагиларга мажбур:
(8-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) мижознинг инвестиция мақсадлари ва вазифаларини мумкин қадар тўлиқроқ аниқлашга уринишга;
б) мижозлар томонидан тузилаётган барча битишувлар ҳақидаги тижорат сирларини сақлашга ҳамда ушбу маълумотлар ҳақида учинчи шахсларнинг хабардор бўлишига йўл қўймасликка мажбурдирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси қийматли қоғозлар бўйича битишувлар тузилгунга ҳамда улар бўйича хизматлар кўрсатилгунга қадар ўз мижозларига ёзма равишда қуйидагилар тўғрисида:
а) аниқ битишувларнинг ва хизматлар кўрсатишнинг амалга оширилиши муносабати билан ўзи шуғулланадиган профессионал фаолият;
б) дилерлик йиғимлари, воситачилик ҳақлари, маслаҳат бериш хизматлари учун тўловлар, қийматли қоғозлар бўйича битишувларни амалга оширганлик ва бошқа хизматлар кўрсатганлик учун йиғимлар ва тўловлар миқдорлари (ставкалари);
в) қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун у олган лицензиянинг номери ва берилган санаси ҳамда ўзининг малакаси ҳақида маълумот беришга мажбурдир.
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ахборотни ҳам очиши шарт.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари фақат қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда тузилган воситачилик шартномалари ёки қимматли қоғозлар билан битишувлар содир этишга топшириқ ёхуд ишончнома асосида мижозлар ҳисобига уларда кўрсатилган барча шартларга аниқ мувофиқ равишда уларни бажариш мобайнида мижоз битишувларни тузиш мумкин деб ҳисоблайдиган барча зарур шартларга мувофиқ равишда битишувлар тузишлари мумкин.
Мижоз шартнома бажарилгунга қадар унинг амал қилишини бир томонлама тўхтатиш ҳуқуқига эга. Худди шундай ҳуқуққа топшириқ шартномаси бўйича ишончли вакил ва воситачилик шартномаси бўйича комиссионер ҳам эга.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Қийматли қоғозлар бўйича битишувлар тузилаётганда томонлар қуйидаги шартлар бўйича келишувга эришишлари шарт:
қийматли қоғозларнинг тури ва тўлиқ номи (қийматли қоғозларни рўйхатдан ўтказиш номерини қўшиб қўйиш тавсия этилади);
қийматли қоғозларни бериш муддати ва уларни тўлаш усули, ҳамда битишув бўйича тижорат таваккалчилигини суғурта қилиш шартлари (агар бундай шартлар мавжуд бўлса);
битишувни бажарганлик учун воситачилик ҳақи миқдори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзаро келишув бўйича томонлар битишув тузиш шартига қонунчиликда зид бўлмаган бошқа исталган шартларни киритишади.
(11-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиларининг инвесторлар билан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган инвесторлар ҳуқуқларини чеклайдиган шартномалар тузиш тақиқланади.
(11-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Қийматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиси мижозни битишув тузилганлиги тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатда хабардор қилиши керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари ўз мижозларининг уларнинг топшириқлари бўйича тузилган қийматли қоғозлар олди-сотди шартномаларининг нусхаларини, шу жумладан, қуйидагиларни уларнинг биринчи талабидаёқ тақдим қилишлари шарт:
(13-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
сотиб олинган ёки сотилган қийматли қоғозларнинг тўлиқ номини, уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги номерини;
сотиб олинган ёки сотилган қийматли қоғозларнинг сони ва уларнинг номинал қийматини;
битишув нархини;
дилерлик йиғимининг, воситачилик (брокерлик) ҳақининг, маслаҳат бериш хизмати учун тўловнинг ҳамда битишувлар тузилишида кўрсатиладиган бошқа хизматлар учун бошқа йиғимлар ва тўловларнинг ҳақиқий суммасини;
битишувлар тузилиши амалга оширилиши муносабати билан тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини;.
битишувлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда харидорларга сотиб олинган қийматли қоғозларни етказиб бериш тартиби, вақти ва усулларини;
битишувларни тузиш шартлари билан боғлиқ бошқа барча маълумотларни.
III. ҚИЙМАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН БИТИШУВЛАР ТУЗИЛАЁТГАНДА ЗАЁМ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Қийматли қоғозларни сотиб олиш учун жалб қилинадиган заём маблағлари ҳиссаси сотиб олинаётган қийматли қоғозларнинг умумий қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаслиги керак, хусусийлаштирилган корхоналарнинг акцияларини сотиб олиш учун хусусийлаштириш инвестиция фондларига берилган давлат заёми маблағлари бундан мустасно.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 февралдаги 68-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Қийматли қоғозларни сотиб олиш бўйича топшириқ берадиган мижозлар унга хизмат кўрсатувчи қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчисидан қийматли қоғозларни сотиб олиш учун қарз олишлари мумкин.
(15-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Қийматли қоғозларни банк кредитидан фойдаланган ҳолда сотиб олинганда бу ҳақда мижоз қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчисини хабардор қилиши шарт.
16. Қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси мижозга у қийматли қоғозлар сотиб олиш учун олган қарзини тўлиқ узмагунга қадар ўзида сақланаётган мижозга тегишли бўлган қийматли қоғозларни бера олмайди.
IV. ҚИЙМАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН БИТИШУВЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Мазкур Низомнинг талабларига мувофиқ қийматли қоғозлар билан тузилган битишувлар (қийматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган ҳоллар бундан мустасно) рўйхатдан ўтказилиши шарт.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Қимматли қоғозлар билан битишувларни рўйхатдан ўтказиш:
савдо майдончаларида содир этилган битишувлар бўйича – қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдо ташкилотчилари, бошқа биржаларнинг фондли бўлимлари томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозларнинг бошқа битишувлари бўйича — қимматли қоғозларни бегоналаштирувчига хизмат кўрсатадиган депозитарийлар томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар билан биржа ва биржадан ташқари савдо ташкилотчиларининг савдо майдончаларида фақат қимматли қоғозлар ва уларнинг ҳосилалари олди-сотдиси бўйича битишувлар содир этилиши ва рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Рўйхатга олиш учун фақат белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қийматли қоғозлар бўйича тузилган битишувлар қабул қилинади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
20. Қийматли қоғозлар бўйича тузилган битишувларнинг рўйхатдан ўтказилиши битишувлар тузилганлигини тасдиқловчи шартнома ёки бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Эгасининг номи ёзилган қийматли қоғознинг янги эгаси ёки унинг вакили битишув рўйхатдан ўтказилганидан кейин эмитентни битишув тузилганлиги, шунингдек, ўзининг қийматли қоғозга эгалик қилиш ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қилиши шарт.
(21-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қийматли қоғозларнинг янги эгаси ёки унинг вакили ўзининг қийматли қоғозларга эгалик қилиш ҳуқуқлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилмаган тақдирда эмитент қийматли қоғозлар бўйича даромадлар тўлаш учун жавобгар бўлмайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Мазкур Низом билан белгиланган қоидалар бузилган ҳолда тузилган битишувни рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи ташкилотлар уни рўйхатдан ўтказмаслик ҳуқуқига эгадирлар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Рўйхатдан ўтказиш шарт бўлган битишув қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун ҳар иккала тараф ёхуд битишув тарафи ёки уларнинг ваколатли вакиллари томонидан тақдим этилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Қийматли қоғозлар бўйича битишувларнинг рўйхатдан ўтказилиши белгиланган қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда махсус ҳисобга олиш регистрида амалга оширилади.
Қийматли қоғозлар бўйича битишувларни рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи ҳар бир ташкилот битишувларнинг барча турлари бўйича ягона ҳисобга олиш регистрини юритади.
Ҳисобга олиш регистри билан танишишга фақат қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилига йўл қўйилади. Ҳисобга олиш регистрлари юритилишини назорат қилиш Қийматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Битишув тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатда, рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи ташкилот рўйхатдан ўтказилган санани ва жойни белгилайди, шунингдек, қийматли қоғозлар бўйича битишувларни ҳисобга олиш регистрлари бўйича тартиб рақамини кўрсатиб ўтади. Белги имзо билан тасдиқланади ва рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи ташкилотнинг муҳри қўйилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Қийматли қоғозлар бўйича битишувлар биржа, шунингдек биржадан ташқари қийматли қоғозлар бозорларида ҳам амалга оширилиши мумкин.
«Тошкент» Республика фонд биржасининг ёки бошқа қийматли қоғозлар савдолари ташкилотчисининг расмий листинг рўйхатига киритилган қийматли қоғозларни иккиламчи бозорда сотиш-харид қилиш бўйича битишувлар фақат кўрсатилган қийматли қоғозлар савдолари ташкилотчиларининг савдо майдонларида амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Республика фонд биржаси юридик шахс ҳисобланади, ўзининг юмалоқ муҳрига, ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларига, рўйхатдан ўтказилган фирма белгисига эга бўлади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. «Тошкент» Республика фонд биржаси даромадлари аъзолик бадаллари, кўрсатиладиган хизматлардан тушумлар ва биржанинг қийматли қоғозлар билан операциялар бўйича йиғимлари ҳисобига шакллантирилади, уларнинг миқдори биржа аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан, бироқ битишувнинг ҳар бир томонидан (харидор ва сотувчидан) ундириладиган битишув қийматининг 1 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Биржа даромадлари биржа ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш, моддий-техник базасини кенгайтириш ҳамда биржа фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплашга йўналтиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
VI. БИТИШУВЛАРНИ ТУЗИШ ВА УЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛМАСЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган қийматли қоғозлар бўйича битишувларни тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига риоя қилмаганлиги учун қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиларининг мутахассислари ва шахслари қийматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан малака аттестатларидан маҳрум этилиши мумкин, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари эса қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензиялардан маҳрум этиладилар.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Битишувларни рўйхатдан ўтказишдан бир неча бор асосли равишда бош тортилган ҳолларда (агар бундай рад этишлар қийматли қоғозлар бозорида ҳаракат қилувчи шахсларнинг етарли даражада ваколатли эмаслиги ва виждонсизлигидан гувоҳлик берса) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларни қўллаши мумкин.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)