1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
«Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 21 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3205-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 28 сентябрдаги 24/5-сон «Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3205, 2019 йил 19 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 й., 10/19/3205/4177-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 8 апрель,
7/4-сон
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 2 апрель
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 8 апрелдаги 7/4-сон қарорига ИЛОВА
«Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низом»;
«ўртача ойлик тўловлар миқдори — қарз олувчининг кредит (микроқарз) ажратиш тўғрисида қарз берувчи томонидан кўриб чиқилаётган мурожаати (мурожаатлари) ҳамда унинг барча қарз берувчилар билан тузилган кредит (микроқарз) шартномалари, шунингдек қарз олувчи кафил ва/ёки биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этадиган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича тўловларнинг ўртача ойлик қиймати;»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«кредитни қайта молиялаштириш — қарз олувчининг бошқа қарз берувчилардан олган кредитини (микроқарзини) сўндириш мақсадида нобанк кредит ташкилоти томонидан мақбул шартлар асосида кредит (микроқарз) берилиши;»;
«Қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига нобанк кредит ташкилоти томонидан кредит (микроқарз) ажратишда, шу жумладан мазкур кредит (микроқарз) бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдорини ошириш (бундан шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси ошиши муносабати билан тўловлар миқдорининг оширилиши ҳолатлари мустасно), кредитлаш лимитини ошириш ҳамда муддатни узайтириш ва бошқа қарз берувчининг кредитга (микроқарзга) доир ҳуқуқларини (талабларини) сотиб олиш ёки кредитни қайта молиялаштиришга оид қарор қабул қилинганда (бундан буён матнда кредит (микроқарз) ажратиш деб юритилади) ҳисобланиши лозим.»;
учинчи хатбошидаги «қарз берувчи» ва «кредиторлар» деган сўзлар тегишли равишда «нобанк кредит ташкилоти» ҳамда «қарз берувчилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши «амалда бўлган» деган сўзлардан кейин «барча» деган сўз билан тўлдирилсин;
«5. Нобанк кредит ташкилоти ўртача ойлик тўловларни кредит бюроси томонидан тақдим этиладиган кредит ҳисоботидаги ва нобанк кредит ташкилоти бошқа расмий манбалардан олган маълумотларидан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқади.»;
ж) 6-банддаги «бир календар ойдан» деган сўзлар «10 календар кундан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Бунда, нобанк кредит ташкилоти мазкур банднинг иккинчи — еттинчи хатбошиларида келтирилган ҳужжатлар билан чекланмасдан бошқа маълумотлардан фойдаланиши мумкин.»;
«10. Нобанк кредит ташкилоти томонидан кредит (микроқарз) ажратишда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак, бундан мазкур Низомнинг 2-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳоллар мустасно.»;
н) илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга ИЛОВА».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 10/25/3205-4/0377-сон)