1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни халқаро бозорларда хусусийлаштириш тўғрисида
Давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банкларининг (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги йирик корхоналар) фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларни хусусийлаштириш орқали хорижий инвестициялар жалб этилишини жадаллаштириш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар давлат иштирокидаги йирик корхоналарни халқаро ва маҳаллий бозорларда сотишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
(а) 29 та давлат иштирокидаги йирик корхона устав капиталидаги акциялар пакетини (улушларни) нуфузли халқаро профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда оммавий савдоларга чиқариш;
(б) 12 та давлат иштирокидаги йирик корхона устав капиталидаги акциялар пакетининг халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифини ўтказиш.
II. Давлат активларини халқаро бозорларда сотиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
2. Қуйидагилар:
(a) Профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда халқаро ва маҳаллий бозорларда оммавий савдоларга чиқариладиган акциялар пакетлари (улушлар) рўйхати 1-иловага мувофиқ;
(б) Халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида акцияларининг бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
(в) Давлат иштирокидаги айрим йирик корхоналарни сотиш механизми 3-иловага мувофиқ;
(г) Давлат иштирокидаги йирик корхоналар устав капиталидаги акция пакетларини (улушларни) хусусийлаштириш олди тайёргарлик ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 4-иловага ва унинг асосий вазифалари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
3. Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси (А. Арипов) (кейинги ўринларда — Хусусийлаштириш давлат комиссияси) ўн кун муддатда давлат иштирокидаги йирик корхоналар устав капиталидаги акциялар пакетларини (улушларини) савдога чиқаришнинг алоҳида корхоналар бўйича «йўл хариталари»ни амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг аниқ механизми ва масъулларини назарда тутган ҳолда тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
4. Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Давлат активлари агентлиги):
(а) 2025 йил 1 июлга қадар жалб қилинган профессионал консультантнинг таклифини инобатга олган ҳолда ва Энергетика вазирлигининг ёқилғи етказиб беришнинг энг кам миқдори бўйича кафолати асосида халқаро бозорда иссиқлик электр станцияларининг очиқ оммавий савдоларини эълон қилсин;
(б) тасдиқланган чора-тадбирлар ижроси якуни бўйича «Ўзметкомбинат» АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини савдога чиқарсин.
III. Давлат активларини халқаро бозорларда сотиш механизми
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ мазкур қарор доирасида давлат активларини оммавий савдоларга чиқариш ва уларни сотиш жараёнларини ташкил этишда:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги халқаро молия бозорлари конъюнктураси, ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда стратегик инвесторлар талабларидан келиб чиқиб давлат активларини хусусийлаштириш модели ва графигини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Хусусийлаштириш давлат комиссиясига тақдим этади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
(б) Давлат активлари агентлиги халқаро очиқ оммавий савдолар жараёнини амалга ошириш учун нуфузли халқаро профессионал ташкилотлар ва юридик консультантларни жалб этади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
(в) Давлат активлари агентлиги ёки «UzAssets» инвестиция компанияси» АЖ «катта тўртлик» туркумига кирувчи баҳоловчи ташкилотларни энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида улар билан тузиладиган шартномаларни экспертизадан ўтказмасдан жалб этади;
(г) халқаро профессионал ташкилотлар томонидан давлат активларини сотиш мақсадида аниқланган қиймат ёки қийматлар оралиғи (баҳолаш фаолиятининг миллий стандарти талабларидан қатъи назар) савдо жараёнида мўлжал сифатида ҳисобга олинади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
(д) жалб этилган баҳоловчи ташкилотларнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи экспертизадан ўтказилиши талаб этилмайди ва ҳисоботда аниқланган нархдан давлат активининг бошланғич нархини белгилашда мўлжал сифатида фойдаланилади;
(е) Хусусийлаштириш давлат комиссияси давлат активларининг хусусийлаштириш моделини ва графикларини тасдиқлаб, сотиш жараёнларини мувофиқлаштириб боради;
(ж) «Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси» АЖнинг 1РОси бўйича оммавий таклиф муддати ва ҳажми тўғрисидаги қарорларни Жамғарма ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб қабул қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-65-сонли Фармонига асосан «ж» кичик банд билан тўлдирилган)
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
6. Давлат активлари агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 декабрга қадар профессионал консультантлар, халқаро молия ташкилотларининг экспертларини жалб этган ҳолда 2030 йилгача давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш стратегияси ишлаб чиқилиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
7. Давлат активлари агентлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда мазкур қарорга асосан хусусийлаштирилиши белгиланган активларнинг халқаро бозорларда савдоларини ташкил қилиш ва салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда PR-консалтинг компаниялари ҳамкорлигида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкиллаштириш, шунингдек, халқаро форумларда тақдимотлар («Road Show») ўтказиш чораларини кўрсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиков белгилансин.
9. Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 21 апрель,
ПҚ-145-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ-145-сон қарорига 1-ИЛОВА
Профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда халқаро ва маҳаллий бозорда оммавий савдоларга чиқариладиган акциялар пакетлари (улушлар)
ушбу иловадаги жамиятлар устав капиталидаги давлат улушлари ишончли бошқарувга берилган бўлса, улар баҳоланган қийматда дастлаб ишончли бошқарувчига таклиф этилади;
«Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси» АЖнинг устав капиталига берилган акциялар пакетлари давлат улуши билан биргаликда яхлит пакет шаклида реализация қилиниши мумкин, бунда Жамғарманинг розилиги бўлган тақдирда у биргаликдаги сотувда иштирок этади;
(изоҳнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-65-сонли Фармони таҳририда)
мазкур иловада назарда тутилган давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат ҳамда хўжалик жамиятлари улуши улар томонидан Давлат активларини бошқариш агентлигига топширилган активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати миқдорига камайтирилади.
Бунда давлат иштирокидаги корхоналар томонидан амалдаги қарз битимларининг молиявий шартлари (ковенантлари) инобатга олинган ҳолда активларнинг оммавий савдоларга чиқарилиши Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
* «Навоийазот» АЖ акциялар пакетини савдога чиқариш муддатлари Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-97-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 07/26/97/0225-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ-145-сон қарорига 2-ИЛОВА
Халқаро ва маҳаллий фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар
РЎЙХАТИ
Т/р
Акциядорлик жамияти номи
Жойлашган ҳудуди
Давлат улуши
(фоиз)
Сотиш шакли
Савдони эълон қилиш муддати
1.
«Навоий КМК» АЖ
Навоий вилояти
10 — 15
IPO
2025 йил II ярим йиллик
2.
«Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси» АЖ*
(изоҳнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-65-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Изоҳ:Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклиф этиладиган акциялар пакетининг ҳажми, сотиш шакли ва савдога чиқариш муддатига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ-145-сон қарорига 3-ИЛОВА
Давлат иштирокидаги айрим йирик корхоналарни сотиш
МЕХАНИЗМИ
Вазифалар
Амалга оширилган ишлар
Амалга ошириш механизми ва муддати
Масъул ижрочилар
I. «Samarqand Avtomobil zavodi» МЧЖ
«Samarqand Avtomobil zavodi» МЧЖ устав капиталидаги 75,2 фоиз давлат улушини сотиш жараёнларини якунлаш.
1. Ўзбекистон ва Туркия Давлат раҳбарларининг 2024 йил 5 — 7 июнь кунлари Анқара шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши доирасида Давлат активлари агентлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ ва Туркиянинг «Anadolu Isuzu» компанияси ўртасида «Samarqand Avtomobil zavodi» МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиб олиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида Англашув меморандуми (MoU) имзоланган.
2. «Anadolu Isuzu» компанияси билан музокаралар ўтказилган, компания томонидан давлат улушини сотиб олиш бўйича Мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBO) ва инвестиция киритиш учун шартлар тақдим этилган.
3. «PwC» халқаро компанияси мустақил баҳоловчи сифатида ва «KPMG» халқаро компанияси молиявий ва солиқ масалаларида комплекс таҳлил (due diligence) ўтказиш учун ҳамда «Dentons» халқаро компанияси юридик таҳлилни амалга ошириш учун юридик консультант сифатида жалб қилинган.
1. «Anadolu Isuzu» компанияси томонидан корхонани комплекс таҳлил қилиш ишларини якунлаш.
Муддат: 2025 йил 1 май.
Давлат активлари агентлиги
(А. Ортиков)
2. «Samarqand Avtomobil zavodi» МЧЖдаги давлат улушини сотиб олиш бўйича «Anadolu Isuzu» компаниясинингМажбуриятга эга бўлган таклифларини кўриб чиқиб, музокаралар натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилиш.
Муддат: 2025 йил 1 октябрь.
Хусусийлаштириш давлат комиссияси
(А. Арипов)
3. Музокаралар натижаси бўйича «Samarqand Avtomobil zavodi» МЧЖдаги давлат улушини сотиш бўйича олди-сотди шартномасини тузиш ёки давлат улушининг оммавий савдоларини эълон қилиш.
Муддат: 2025 йил 1 ноябрь.
Давлат активлари агентлиги
(А. Ортиков)
4. «Anadolu Isuzu» компаниясининг битимга доир шартларини назарда тутувчи Инвестиция шартномасини тасдиқлаш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Муддат: Хусусийлаштириш давлат комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг бир ой муддатда.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
(Л. Кудратов),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(И. Норқулов),
Давлат активлари агентлиги
(А. Ортиков)
II. «Иссиқлик электр станциялари» АЖ
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва унинг тизимидаги иссиқлик электр станцияларини хусусийлаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ–101-сон Фармонига асосан «Иссиқлик электр станциялари» АЖни хусусийлаштириш доирасида «KPMG» халқаро компанияси томонидан хусусийлаштириш стратегияси ишлаб чиқилган, унга кўра:
«Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг таркибидаги иссиқлик электр станцияларининг техник ҳолатидан келиб чиқиб, алоҳида станцияларни портфель усулида хусусийлаштириш;
ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда марказий харид қилувчи томонидан сотиб олиш;
электр энергиясини ишлаб чиқариш учун зарур ҳажмларда табиий газ (кўмирда ишловчилар учун кўмир ёқилғиси) билан таъминлаш кафолатларини белгилаш таклиф этилган.
1. Консультант таклифи асосидаги шартларда ва Энергетика вазирлигининг ёқилғи етказиб бериш миқдори бўйича кафолати асосида иссиқлик электр станцияларини халқаро бозорда очиқ оммавий савдоларини эълон қилиш.
Муддат: 2025 йил 1 июль.
Давлат активлари агентлиги
(А. Ортиков)
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов)
2. Хусусийлаштириш бўйича олди-сотди шартномасига мувофиқ ишлаб чиқарилган электр энергияси билан таъминлаш шартларини ишлаб чиқиш ва келишиш.
Муддат: олди-сотди шартномасини тузишдан олдин.
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(И. Норқулов),
«Ўзэнергосотиш» АЖ
(Ж. Обиджонов)
3. Табиий газни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш имкониятидан келиб чиққан ҳолда иссиқлик электр станциялари томонидан электр энергиясини ишлаб чиқариш учун зарур ҳажмларда табиий газ билан таъминлаш шартларини ишлаб чиқиш ва келишиш.
Муддат: шартномада белгиланган муддатларда.
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов),
«UzGasTrade» АЖ
(А. Агзамов),
«Ўзтрансгаз» АЖ
(С. Исаков)
III. «Ўзметкомбинат» АЖ
«Ўзметкомбинат» АЖни хусусийлаштириш.
«Ўзметкомбинат» АЖнинг носоҳавий активларини қисқартириш, қарздорликларини реструктуризация қилиш ва молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланган.
1. «Ўзметкомбинат» АЖнинг носоҳавий активларини қисқартириш, қарздорликларини реструктуризация қилиш ва молиявий соғломлаштириш бўйича белгиланган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.
Муддат: 2025 йил 1 ноябрь.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(И. Норқулов),
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
(Б. Исламов),
Давлат активлари агентлиги
(А. Ортиков)
2. Комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш якуни бўйича «Ўзметкомбинат» АЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиш бўйича халқаро бозорда очиқ савдо жараёнини бошлаш.
Муддат: 2026 йил 1 март.
Давлат активлари агентлиги
(А. Ортиков),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(И. Норқулов),
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
(Б. Исламов)
IV. Йирик корхоналарни сотиш
Мазкур қарор иловасида келтирилган акциялар пакетлари ва улушларни сотиш бўйича савдоларни эълон қилиш.
Алоҳида корхоналар бўйича профессионал консультантлар жалб этилган.
1. Корхоналар бўйича хусусийлаштириш модели ва графиклари тасдиқлангандан сўнг давлат акциялар пакетларини (улушларни) Давлат активлари агентлигига ўтказиб бериш.
Муддат: график асосида.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(И. Норқулов)
ва акциядор функциясини амалга оширувчи давлат органлари
2. Давлат акциялар пакетларини (улушларини) сотиш бўйича савдоларни эълон қилиш.
Муддат: график асосида.
Давлат активлари агентлиги
(А. Ортиков)
«Шеробод цемент заводи» МЧЖни хусусийлаштириш ишларини ташкил этиш.
«Олмалиқ КМК» АЖга қарашли цемент заводи — «Шеробод цемент заводи» МЧЖ сифатида қайта ташкил этилган.
1. «Шеробод цемент заводи» МЧЖнинг устав капитали унинг соф активидан кам бўлган тақдирда, қонунчилик талабларига асосан соф активи миқдоригача камайтириш.
2. «Шеробод цемент заводи» МЧЖ устав капиталидаги улушни Давлат активлари агентлигига «Олмалиқ КМК» АЖнинг соф активига нисбатан ундаги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улушини мос равишда ўтказилаётган улушнинг номинал қийматига камайтириш ҳисобига ўтказиб бериш.
Муддат: 2025 йил 1 июль.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(И. Норқулов)
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
(Ш. Вафаев),
Давлат активлари агентлиги
(А. Ортиков)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ-145-сон қарорига 4-ИЛОВА
Давлат иштирокидаги йирик корхоналар устав капиталидаги акция пакетларини (улушларни) хусусийлаштириш олди тайёргарлик ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
1.
Ж.А. Қўчқоров
—
Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, ишчи гуруҳ раҳбари
2.
А.Ж. Ортиков
—
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
3.
А.Д. Ташкулов
—
адлия вазири
4.
Л.Ш. Кудратов
—
инвестициялар, саноат ва савдо вазири
5.
Ҳ.С. Турахужаев
—
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси
6.
Х.Б. Мустафоев
—
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари
7.
Н.Д. Хусанов
—
Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
8.
Б.Қ. Абдиназаров
—
«UzAssets» инвестиция компанияси» АЖ бошқарув раиси
9.
Ш.Б. Охунов
—
Давлат активларини бошқариш агентлиги департаменти бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ-145-сон қарорига 5-ИЛОВА
Давлат иштирокидаги йирик корхоналар устав капиталидаги акция пакетларини (улушларни) хусусийлаштириш олди тайёргарлик ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳининг
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
1. Давлат иштирокидаги йирик корхоналарнинг молиявий ҳисоботлари халқаро стандартлар асосида тайёрланишини ва халқаро аудитдан ўтказилишини таъминлаш.
2. Савдо жараёнларини ташкил этиш учун нуфузли халқаро консультантларни жалб этиш ва давлат иштирокидаги йирик корхоналар томонидан халқаро рейтинг ташкилотларининг барқарор кўрсаткичларига эришиш жараёнларини мувофиқлаштириб бориш.
3. Хорижий давлатлардаги капитал бозорини тартибга солувчи органлар ва фонд биржалари билан ўзаро ҳамкорлик қилинишини таъминлаш, тегишли меморандум ва шартномаларни тузиш учун музокаралар олиб бориш.
4. Нуфузли халқаро консультантлар ва андеррайтерлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ва маркетинг материаллари тайёрланишини ташкил қилиш.
5. Амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар чоракда Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясига ахборот киритиб бориш.
6. Оммавий савдоларга чиқарилган давлат иштирокидаги йирик корхоналарни салоҳиятли инвесторларга сотиш учун доимий равишда хорижий оммавий ахборот воситалари, халқаро молия институтлари ва инвестиция банклари орқали тарғибот ишларини олиб бориш.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 07/25/145/0374-сон; 13.03.2026 й., 07/26/97/0225-сон)