1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотиш бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 16 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1684-2]
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 22 апрелдаги 100, 2006-44-сон қарори (рўйхат рақами 1684, 2007 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 22-сон, 231-модда) билан тасдиқланган Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотиш бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 март,
243-сон
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 20 март,
2025-07-сон
Келишилди:
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А. ВАХАБОВ
2025 йил 11 март
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 25 мартдаги 243-сон ва Солиқ қўмитасининг 2025 йил 20 мартдаги 2025-07-сон қарорига ИЛОВА
Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотиш бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
«4. Товар-моддий захиралар, шу жумладан дон ва дон маҳсулотлари, дон маҳсулотлари корхоналари бухгалтерия ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар»га (рўйхат рақами 3259, 2020 йил 30 июнь) (бундан буён матнда 4-сонли БҲМС деб юритилади) мувофиқ асосий гуруҳларга бўлинади.».
3. 6-банднинг «г» кичик банди ҳамда 52-банддаги «(19-сон БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га (1999 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 833)» деган сўзлар «(19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га (рўйхат рақами 3548, 2024 йил 12 август)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«г» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар», материалларни ҳисобга олувчи (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи (6500) ва бошқа тегишли счётлари;»;
«ж» ва «з» кичик бандларнинг иккинчи хатбошиларидаги «счётлар» деган сўз «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
«в» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар», материалларни ҳисобга олувчи (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи (6500) ва бошқа тегишли счётлари;».
8. 34-банднинг «г» кичик банди тўртинчи хатбошиси ҳамда 35-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тўланадиган счётлар» деган сўзлар «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
«36. Бухгалтерия ҳисобида импорт қилинган дон ва дон маҳсулотларини сотиб олиш қийматини шакллантириш ва акс эттириш Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га мувофиқ (рўйхат рақами 3587, 2024 йил 19 декабрь) амалга оширилади.».
«45. Инвентаризация вақтида аниқланган дон ва дон маҳсулотларининг камомади ва ортиқчалигини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га (рўйхат рақами 3593, 2024 йил 27 декабрь) мувофиқ амалга оширилади.».
«57. Дон маҳсулотларининг келиб тушиши, сотилиши ва бошқа чиқимлари бўйича операцияларни бухгалтерия ҳисобида тан олиш, баҳолаш ва акс эттириш бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.».
«а» кичик банднинг учинчи хатбошиси ва «в» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «тўланадиган счётлар» деган сўзлар «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар», материалларни ҳисобга олувчи (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи (6500) ва бошқа тегишли счётлари;»;
«д» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «счётлар» деган сўз «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
«в» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«(0200) асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи, (1000) материалларни ҳисобга олувчи, (2300) ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи, (6000) мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар, (6700) меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар, (6500) суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар кредити;»;
«д» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «счётлар» деган сўз «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
19. 71-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси ҳамда «г» кичик банди учинчи хатбошисидаги «тўланадиган счётлар» деган сўзлар «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
«б» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит (0200) асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи, (1000) материалларни ҳисобга олувчи, (2300) ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи, (6000) мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар, (6700) меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар, (6500) суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар;»;
21. 73-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси ва «в» кичик банди учинчи хатбошисидаги «тўланадиган счётлар» деган сўзлар «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
«97. Дон ва дон маҳсулотлари юклаб жўнатишда қабул қилувчилар томонидан уларни қабул қилиш вақтида камомад ёки ортиқчаликлар аниқланса ҳамда етказиб берувчи томонидан харидорнинг даъволари тан олинган бўлса, етказиб берувчининг бухгалтерия ҳисобида камомад ва/ёки ортиқчаликлар бўйича тижорат ҳужжатлари асосида тегишли олинадиган жорий тўловлар (4000), асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи (9000), сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи (9100), материалларни, тайёр маҳсулотларни ва товарларни ҳисобга олувчи (1000, 2800, 2900), материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи (1500) счётларида корректировка (тиклаш) ўтказилади, шунингдек етказиб берувчи томонидан дон ва дон маҳсулотларининг ортиқчалиги бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш учун дастлабки ҳисоб ҳужжатлари (ҳисоб-фактуралар) расмийлаштирилади. Ушбу дастлабки ҳисоб ҳужжатлари (ҳисоб-фактуралар) асосида харидор томонидан солиқ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дон ва дон маҳсулотларининг ортиқчалиги бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш амалга оширилади.».
«в» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар», (1000) материалларни ҳисобга олувчи, (6700) меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи, (6500) суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ва бошқа тегишли счётлар;»;
«128. Дон маҳсулотлари корхоналари томонидан молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим қилиш Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3567, 2024 йил 4 ноябрь) мувофиқ амалга оширилади.».
«13. 6-сон журналга киритилган, бироқ ой охирида тўланмаган суммалар ой бошида тўланмаган суммалар сифатида кейинги ой учун очиладиган 6-сон журналга ўтказилади ва 6011 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар — тизим ичида» субсчёти ёки 6012 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар — тизимдан ташқарида» субсчётлар бўйича аналитик ҳисоб бўлади.».
«3. 1-сон журналнинг биринчи қаторида 6011 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар — тизим ичида» счёти ва 6012 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар — тизимдан ташқарида» счёти бўйича «Ойнинг бошидаги қолдиқ» сарлавҳаси кўрсатилади ва 1-сон журналнинг 1 — 7 ва 26-устунларини тўлдириш билан барча тўланмай қолган счётлар ёзиб қўйилади. Шундан кейин барча устунлар бўйича натижа чиқарилади.»;
«13. 1-сон журналнинг 27 ва 28-устунларида банкдаги ҳисоб рақамидан олинган кўчирмадаги маълумотларга (пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар маълумотлари (5110, 5500)), шунингдек 6011 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар — тизим ичида» ва 6012 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар — тизимдан ташқарида» счётлари дебетида етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олиш счёти маълумотларига асосан ҳар бир ҳисоб-фактура қаршисига тўлов санаси ва тўланган сумма қайд қилинади. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, ҳисоб-фактура суммаси текшириш натижасида ўзгариши мумкин. 1-сон журналнинг 26 ва 28-устунлар ўртасида пайдо бўлган фарқ 30 ва 31-устунлар бўйича кўрсатилади, чунончи агарда тўловнинг камлиги юк кўп ортилганлиги ҳисобига юзага келса, у ҳолда бу фарқ 10 ва 11-устунлар бўйича суммалар йиғиндисига тенг бўлиши лозим.».
29. 7-илованинг 3-банди «а» кичик банди иккинчи ҳамда ўн биринчи хатбошиларидаги «счётлар» деган сўз «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.